UZ

Сўнгги янгиликлар

09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  2 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  6 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  4 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0

Расмий хабар: Александр Волков "Шўртан"ни тарк этди Янгиликлар

Расмий хабар: Александр Волков "Шўртан"ни тарк этди

Яқиндагина ғузорликлар билан ишга киришган мураббий орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, жамоа билан хайрлашишга қарор қилган.

"Шўртан" матбуот хизматининг айтишича, Александр Волков номаълум сабабларга кўра жамоа билан хайрлашишга қарор қилган. Мураббий кеча "Обод"га қарши назорат учрашувидан сўнг, меҳмонхонадан нарсаларини йиғиштириб, кутилмаганда клубдагилар билан хайрлашган. Унга "Навбаҳор"дан таклиф тушгани айтилмоқда. Демак, яқин орада Волков яна "лочинлар" сафига қайтади ва жамоада жисмоний тайёргарлик бўйича иш олиб боради. "Шўртан" раҳбарияти эндиликда бошқа мутахассисларнинг номзодлари билан танишиб чиқмоқда ва яқин орада бир тўхтамга келинади. Ҳозирча вақтинчалик машғулотлар Зоир Тўрақулов бошчилигида ўтказилинади. Шунингдек тайёргарлик режасига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмайди.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика