UZ

Сўнгги янгиликлар

21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  373 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:54Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 3:3 (матнли трансляция)  35 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  14 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  6 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  36 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  7

Радҳи Шенаишил: "МТЖдаги асосий футболчиларимиз - легионерлар" Янгиликлар

Радҳи Шенаишил: "МТЖдаги асосий футболчиларимиз - легионерлар"

Ўзбекистон - Ироқ ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Радҳи Шенаишил қатнашди.

"Энг аввало ушбу ташриф амалга ошишида ёрдам берган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман. Чунки, Ироқ терма жамоаси айни пайтда янгидан шаклланмоқда. Йиғин давомида янги номзодларимизни кўздан кечириб олдик ва ўзимизга керакли ҳулосаларни чиқариб олдик.

2015 йилдаги Осиё Кубогидаги таркибимиздан бор йўғи 3 нафар футболчимиз бор. ФИФА куни бўлмагани сабабли асосий таркибимиз билан ташриф буюрмадик. Таркибдаги футболчиларнинг 75 фоизи Ироқ терма жамоасида бугун дебют қилишди.

Таркибимизда Олимпиадага борадиган футболчилар? Улардан 4 ёки 5 нафар футболчи Риога боришади. Али Аднан шулар жумласидандир.

Ушбу ёш футболчилар билан ЖЧ саралашидаги мақсад... Бизнинг МТЖдаги асосий футболчиларимиз легионерлардир. Ушбу йиғиндан мақсад эса ёшларни синовдан ўтказиш. Келажакда янги номларни кашф қилиш учун мана шундай ўйинлардан фойдаланяпмиз. Федерециямизнинг ўз стратегияси бор. Ўзим учун қайси чизиқни кучайтириш лозимлиги борасида қайдлар қилиб бораман.

Ироқ билан 3 йиллик шартномам бор. Бу вақт давомида имкон қадар янги номлар ва ёшларга имкон беришга ҳаракат қиламан.

Албатта бугун барча ғояларимни ишлатдим дея олмайман. Кейинги ўйин Қатарга қарши бўлади. Ушбу ўйинда ҳам янги услуб устида ишлаймиз. Мана шу ўртоқлик ўйинларидан сўнг ЖЧ саралашидаги имкониятларимизни белгилаб оламиз.

Сўзим якунида барча барчага: стадионга келган мухлисларга, журналистларга ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтмоқчиман. Умид қиламанки, бу Ўзбекистонга қилган сўнгги ташрифим эмас", - дея матбуот анжуманидаги фикрларини якунлади ироқликлар бош мураббийи.


Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди
Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика