UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  4 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  22 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  172 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  56 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  12 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1

“Пулька”. “Ёзёвон-лочинлари” билан “Цементчи” биринчи лигада Янгиликлар

“Пулька”. “Ёзёвон-лочинлари” билан “Цементчи” биринчи лигада

Фарғонада иккинчи лига жамоалари ўртасида ўтаётган “пулька” баҳсларида ҳаммаси ҳал бўлди.
Бугун турнирнинг 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди. “Толачи”, “Намуна” ҳамда “Боёвут” жамоалари кеча чемпионат тугамасидан туриб ортга қайтиб кетишни лозим топган. Афтидан бу жамоалар биринчи лигага йўлланма берувчи ўринни эгаллашга кўзи етмаган.

Бугун мусобақа пешқадами “Ёзёвон-лочинлари” жамоаси “Охангарон” билан куч синашди. Унда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур учрашувдан сўнг Тошкент вилояти жамоа ҳам ортга қайтиб кетди.

4-турдан сўнг “Ёзёвон-лочинлари” ва “Цементчи” жамоаларини келаси йил биринчи лигада иштирок этиши аниқ бўлди. Асад Дўрмонов бошқарувидаги ёзёвонликлар эртага Қувасойда “Цементчи” билан куч синашишади. Айтиш лозимки “Цементчи” жамоасини Абдумалик Ҳакимов ва Илҳом Зайлобиддинов тандеми бошқармоқда.

Эртага ўйин Қувасойда соат 11:00да бошланиши кўзда тутилган. Шундан сўнг Фарғонада “пулька” ўйинлари якунига етади.

4-турдан кейинги вазият

1

“Ёзёвон-лочинлари”

4

4

0

0

12-1

12

2

“Цементчи”

4

3

1

0

12-2

10

3

“Охангарон”

4

1

2

1

7-8

5

4

“Боёвут”

4

1

1

2

6-3

4

6

“Намуна”

3

0

0

3

2-8

0

5

“Толачи”

3

0

0

3

2-19

0


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика