UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22ПСЖ президенти: "Чемпионлар Лигасидаги охирги иккита ўйин – бу финаллар"  0 12:51Капелло: "Гвардиола – машҳур мураббий, лекин у ўзига керагидан ортиқ ишонади"  3 12:21Моуриньо: "Мухлисларни танқид қила олмайман. Биз хато қилдик"   1 11:47Бу қизиқ. "Энг яхши футболчи" бўлиш учун номзодлар орасида 16 йилдан сўнг яна дарвозабон ўрин олди  4 11:28"Энг зўр-2024". Йилнинг энг яхши аёл футболчиси номига даъвогарлар учлиги эълон қилинди  1 11:00«Манчестер Юнайтед» Маркус Рэшфордга нарх белгилади  4 10:56ЎФА Ўзбекистоннинг 2024 йилдаги энг яхши футболчиси бўлиш учун якуний учликни эълон қилди  30 10:38Забиҳилло Ўринбоев: "Металлург"га меҳримиз бошқача, ўтиш ўйинида фақат бир нарсадан жаҳлим чиқди..."  3 10:24Гвардиола навбатдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  6 09:58«Андижон» ва «Пахтакор» Грузиянинг энг яхши ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  6 09:46Очиқликда гап кўп (ПФЛ тадбири ҳақида)  6 09:27«Сурхон» футболчиси легионерга айланиши мумкин  1 09:00Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионатининг 21 ёшдан ошмаган энг қимматбаҳо ўйинчиларидан иборат рамзий жамоасидан жой олди  4 08:36Тожикистонинг 2023 йилдаги энг яхши футболчиси фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  3 08:02ОКМК «Насаф» легионерига қизиқмоқда  0

Премьер-лига бош мураббийлари уруш қўмондонларига айланганда (фотогалерея) Янгиликлар

Премьер-лига бош мураббийлари уруш қўмондонларига айланганда (фотогалерея)

Италиялик Pupuzzaro график дизайнер инглиз Премьер-лигаси бош мураббийларининг жуда чиройли тарихий суратларини тақдим этди.


Славен Билич - жангларда кўп аскарини йўқотиб, ғалаба қозонадиган қўмондон. Ҳар доим ҳам унинг ҳимоя қўрғони душман ҳужумларига дош беравермайди.



Антонио Конте - қалъаларни ҳимоя қилишда унга тенг келадигани йўқ. Унинг тактикаси ишончли ҳимоя ва қарши ҳужум.



Алекс Фергюсон - жангнинг охиригача ғалаба учун курашадиган қўмондон. Ушбу инсон урушларда кўплаб тарихий ғалабаларга эришган афсона ҳисобланади.



Хосеп Гвардиола - испанча ҳужум тактикасини хуш кўрувчи даҳо. У Олмония ва инглиз юртида ҳам муваффақиятли юришлар амалга оширган камдан-кам генералларнинг биридир.



Юрген Клопп - энг агрессив қўшин қўмондони. Ушбу инсон аскарлари иштирок этган жангларда душман тараф янчиб ташланади.



Жозе Моуриньо - энг йирик урушларда кучсиз ҳисобланган қўшин билан катта ғалабаларга эришган генерал. Бутун Европа ундан ҳайқиб туради.



Маурисио Почеттино - қўл остидаги аскарлардан қандай фойдаланишни яхши биладиган иқтидорли қўмондон. Унинг қўшинларида асосан ёш аскарлар хизмат қилади.



Клаудио Раньери - инглиз ерларини забт этган италиялик генерал. Унинг айёрона юришлари душманларни кўп маротаба довдиратиб қўйган.



Арсен Венгер - ҳеч қачон ўз ерларини бировга бериб қўймайдиган франциялик қўмондон. Унинг аскарлари кўп жароҳат олишади, аммо генералнинг 4 та қалъаси доимо тўпчилар ҳимоясида.

Рейтинг: +52   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика