UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  16 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  0 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  8 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  41 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3

"Пахтакор": Грузияда Зураб Церетели юлдузи очилди Янгиликлар

"Пахтакор": Грузияда Зураб Церетели юлдузи очилди

Тбилисида "Пахтакор"нинг собиқ футболчиси Зураб Церетели хотирасига бағишланган юлдуз шон-шуҳрат хиёбонида очилди.

Сентябрь ойида Тбилисида жойлашган Михаил Месхи номли стадионда бир қатор машҳур футболчиларнинг шон-шуҳрат хиёбони очилди. Унда турли даврларда ўйнаган машҳур футболчилар хиёбонлари ишга туширилган. Улар қаторида жамоамизнинг собиқ ўйинчиси Зураб Церетели хиёбони ҳам очилган.

Церетели 1979 йил авиаҳалокатдан кейин "Пахтакор"га ёрдам бериш мақсадида таркибга жалб этилган. У жамоага ҳалокатда ҳаётдан кўз юмган дўстлари хотираси учун келганини кўп такрорлаб ўтган. Зураб Церетели 45 учрашувда жамоамиз учун 6 тўп киритган. 1981 йил унинг "Пахтакор"даги фаолияти якунланган ва мухлислар сўнгги ўйинда уни олқишлар билан кузатиб қўйишган.

Ўтган йили Грузия спорт делегациясининг мамлакатимизга ташрифи доирасида Церетелининг қизи Анна юртимизда бўлиб, отасининг Михаил Ан ва Владимир Фёдоров билан дўст бўлганини айтиб ўтганди.

1992 йил 8 январда Церетели Грузияда автоҳалокатда вафот этган. 38 ёшда вафот этган бўлишига қарамай, Зураб Грузия ва Ўзбекистонда ишқибозлар меҳрини қозонишга улгурганди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика