UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  18 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  4 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  9 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0 20:50Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Камбоджа терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади  13 20:33Рўзиқул Бердиев: "Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз"  15 20:08Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси — "Йил жавоҳири" соврини учун номзодлар  6 19:57Флорентино Перес: "Реал" мухлислари сони Евроиттифоқ фуқароларидан кўпроқ"  30 19:32Матерацци: "Асосийси, "Интер" "Милан"дан кучлироқ эканлигини билади"  4 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Трактор": жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  2 18:55Драган Скочич: "Насаф" оддий хатолар туфайли "Ал Ваҳда"га ютқазди. Эртага барча нарсага тайёр туришимиз зарур"  11 18:36Одил Ҳамробеков: "Футболчилик фаолиятимни "Насаф"да бошлаганман, шу боис уларга қарши ўйнаш бошқача"  0

Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги энг яхши мураббий ва футболчиси аниқланди Янгиликлар

Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги энг яхши мураббий ва футболчиси аниқланди

Ўзбекистонда якунига етаётган йилнинг энг яхши мураббийи ҳамда энг яхши футболчиси аниқлади.

Олий лига мураббийлари ҳамда жамоа сардорларининг овозлари асосида ўтказилган сўровномада уч йўналишда энг яхшилар аниқланди.

ОЛИЙ ЛИГАда ўйнаётганлар орасида "ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИ" деб Тошкентнинг "Локомотив" клуби ҳужумчиси ТЕМУРХЎЖА АБДУХОЛИҚОВ тан олинди. Футболчи 2016 йилги мавсумда олий лигада 22та гол уриб чемпионат тўпурарига айланди. Ўз клуби билан бирга Ўзбекистон чемпиони бўлди, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди ҳамда Осиё чемпионлар лигасида чорак финалга қадар етиб борди.

Темурхўжа Абдухолиқовга кимлар овоз берганини қуйидаги ҲАВОЛА орқали билиб олиш мумкин.  




"Локомотив" клуби устози МИРКО ЙЕЛИЧИЧ Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги "ЭНГ ЯХШИ МУРАББИЙИ" деб топилди. Сербиялик мураббий жамоани Ўзбекистон чемпионлигига олиб келди ва Ўзбекистон кубоги соҳибига айлантирди.

Мирко Йеличичнинг энг яхши бўлишига кимлар хисса қўшди? Қуйидаги ҲАВОЛАда сўровнома натижалар билан танишинг.





ЎЗБЕКИСТОННИНГ 2016 йилдаги "ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИСИ" деб Ўзбекистон терма жамоаси ва Россиянинг "Краснодар" клуби ярим ҳимоячиси ОДИЛ АҲМЕДОВ тан олинди. Футболчи сўровномада 82 балл тўплаб таъқибчиларидан анча илгарилаб кетгани эътиборга молик.

Одил Аҳмедовга қайси мураббий ёки сардорлар овоз берганини қуйидаги ҲАВОЛАда билиб олиш мумкин.




"Дўппи" танловига 2014 йилда асос солинган бўлиб, унда Ўзбекистон клубларида фаолият олиб бораётган мураббий ва футболчиларнинг овозлари орқали ғолиб аниқланади. Ўтган йилларда фақат йилнинг энг яхши мураббийи ва энг яхши футболчиси аниқланган бўлса, 2016 йилдан учинчи йўналиш - "Олий лиганинг энг яхши футболчиси" ҳам аниқланиш йўлга қўйилди.

Нима учун бу совринга "Дўппи" деб ном берилгани кўпчиликка қизиқ бўлиши мумкин. Дўппи аввало Ўзбекистоннинг миллий бош кийими ҳисобланади, қолаверса, аксарият вилоятларда футбол тўпини "дўппи" деб аташади. Шу икки жиҳатни инобатга олган ҳолда, совринга шундай ном берилган.


Сайтимизнинг Instagram даги саҳифаси - instagram.com/championat.asia

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика