UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  1 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  1 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  25 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  5 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  2 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  18 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  14 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  10 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  7 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  27 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  221

Ўзбекистон Суперкубоги чипталари сотила бошланди Янгиликлар

Ўзбекистон Суперкубоги чипталари сотила бошланди

24 август куни Жиззах шаҳрида мамлакатнинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" ҳамда Ўзбекистон Кубоги соҳиби "Насаф" ўртасида Суперкубок ўйини бўлиб ўтади.

Беллашув 19:30 да старт олиши режалаштирилган. 

Мазкур беллашув чипталари бугун, 17 августдан бошлаб сотувга чиқди. Чипталарни iTicket.uz сайти орқали электрон харид қилиш имконияти мавжуд. Қайд этиш керак, “Сўғдиёна” стадиони 11 минг ишқибоз учун мўлжалланган. 

Суперкубок ўйинида "Пахтакор" номинал мезбон ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, стадионнинг 3А секторидан "Пахтакор" фан-клуби жой олиши режалаштирилган. "Насаф" фан-клуби вакиллари эса 4А секторидан фойдаланиши кўзла тутилган. Мазкур сектор чипталари Лига томонидан ҳар икки клуб учун тақдим этилади. Ўз навбатида, "Пахтакор" футбол клуби мухлислари мазкур мақолада келтирилган сурат бўйича 3А секторидан чап тарафга томон, "Насаф" ишқибозлари эса 4А секторидан ўнг томонга қараб чипталар харид қилиши тавсия этилади. 

Чипталар учрашув стартига қадар электрон сотувда бўлади. 23-24 август кунлари эса чиптани "Сўғдиёна" стадиони кассалари орқали ҳам ҳарид қилиш мумкин.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика