UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  7 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  4 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  8 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  84 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  8 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) Янгиликлар

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе ва жамоамиз сардори Жасурбек Жалолиддинов Саудияга Арабистонига қарши кечадиган чорак финал баҳсидан олдин матбуот анжуманида иштирок этишди.

- Эртанги учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз?

- Авваламбор барчага хайрли кун. Бу босқичга қадар етиб келганимиздан хурсандмиз. Эртага қизиқарли учрашув бўлади ва баҳсга тайёрмиз деб ўйлайман.


Жасурбек Жалолиддинов

- Эртанги учрашув ҳақидаги фикрлариниз билан бўлишсангиз?

- Бош мураббийимиз кўп маротаба такрорлагандек, мақсадимиз сари интилмоқдамиз. Эртанги учрашувга тайёрамиз.


- Жамоангиздаги ҳужум ва ҳимоя ўртасидаги баланс ҳақида нималар дея оласиз? Эртанги учрашувга тахминий режангиз борми?

- Саудия Арабистони жуда кучли. Биз уларнинг имкониятларини ўрганиб чиқдик, биз ҳам ўзимизнинг режаларимизни тузиб чиққанмиз. Эртанги учрашувда режамиз бўйича ҳаракат қиламиз.


- Икки йил аввалги финал баҳсида иштирок этган саудиялик футболчилардан бор йўғи икки нафари ҳозирги таркибдан ҳам жой олишган. Бизда эса ягона ўзгариш қанот ҳимоясида рўй берди. Рақиб таркиби ўзгаргани биз учун яхшими ёки ёмон? 

- Икки йил аввалги Саудия Арабистонида ўзгаришлар кўплигини айтдим ўтгандим. Биз Саудия Арабистони билан Осиё ўйинларида ҳам тўқнаш келдик. Рақиб футболчилари ва мураббийларини яхши биламиз. Сўнги икки йил ичида яхши тажриба орттирдик деб ўйлайман. Рақибдан қўрқиш йўқ. Ўз жамоамнинг кучига ишонаман.


- Гуруҳ босқичи давомида бир нечта футболчилари таркибингизга қўшилди. Улар жамоага қисқа вақт ичида кўникиб кета олишдими?

- Легионерларнинг келиши жамоамизга яна куч қўшди. Вьетнамга қарши улар майдонда ҳаракат қилишди ва жамоага қўшилиб кетиши муаммо бўлмади. Эртанги учрашувда улар бизга ёрдам беришда давом этади.


Жасурбек Жалолиддинов

- Олимпиадага чиқиш учун терма жамоангиз узоқ вақтдан бери тайёргарлик кўрмоқда. Кўп меҳнат ва эътибор берилган лойиҳа энг қизғин паллага кирмоқда. Бундай муҳим паллада қанчалик босимни ҳис этяпсизлар? 

- Фақат ўйин ҳақида ўйламоқдамиз. Босим ҳақида ўйлашга вақт ҳам йўқ. Биз асосий фақатгина натижа кўрсатиш учун меҳнат қилмоқдамиз. Қолган факторларга эътибор бермаяпмиз.


Жасурбек Жалолиддинов

- Эртага Олимпия ва футзал терма жамоаларимиз бир вақтга ўйин ўтказишади. Футзал терма жамоамиз кучли рақиб Эронга қарши паркетга чиқишади. Ўзбек футболи учун муҳим кунда футзалчиларимизга нима дея оласиз?

-  Футзалчи акаларимизга ҳам омад тилаймиз. Худо хоҳласа икки терма жамоа ҳам ватанимизга ёруғ юз билан ва яхши натижалар билан қайтади.


- Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогида пенальтилар серияда Қатарга ютқазгани ҳали хотирамизда яхши сақланиб турибди. Эртанги учрашув олдидан пенальтилар сериясига ҳам тайёргарлик кўрдингизларми? 

- Бундай муҳим учрашувларда ҳар бир жиҳат жуда муҳим. Биз барча тарафлама эртанги учрашувга тайёрмиз деб ўйлайман. Ҳар қандай сценарийга тайёрмиз.


Жасурбек Жалолиддинов

- Ўтган Осиё кубогидаги финалда Тошкентда мухлислар билан тўлган стадионда ўйнаган эдингиз. Ҳозирги мусобақа эса бошқа мамлакатда ўтказилмоқда. Саудия Арабистони Қатар мамлакатига яқин жойлашгани туфайли гуруҳ босқичи баҳсларида саудиялик мухлислар стадионда жуда кўп эди. Мухлислар сони кўплиги сизларга босим ўтказмайдими?

- Биз ўзбекистонлик мухлисларнинг қўллаб қувватлашини ҳис этмоқдамиз. Стадионда ва телеэкран ортидан бизни кузатиб турган мухлисларимиз бизни дуо қилишларини сўраб қоламан. Саудиялик мухлислар бизга босим ўтказа олишмайди. Биз фақат ўйин ва натижа ҳақида ўйлаяпмиз.




Рейтинг: +48   

Фикрлар

+4   
25 апр 14:14:55
MoSalah11
InshaAlloh yutamiz omad yigitlar
+2   
25 апр 14:34:29
Шахзод Хаитов
Эрта тугилган кунимга йутиб берсела зур совга булардида. Ин ша Аллох
+1   
25 апр 17:27:32
Otabek Sidikov
Уша финалда аламли маглубиятга учраганимзда Копадзе куз еш килганди бу Алам кузешлари Энди эртага хам куз еш килганди лекин бу кувонч куз ешлари булади саудиядан куркиш керак эмас аксинча улар бизлардан хавотирда уйнашсин агар биринчи гол уриб олсак арабча футбол булмайди
+1   
25 апр 16:24:02
АЗИЗБЕК ОРДАЙ
Фенлтилар серияси хакида савол берган журналист шуни билиб куйинг бизни йигитлар Инша Аллах биринчи тайемни узида хал килишади, экстро тайем феналтилар серияси бу йигитларга ярашмайди
+1   
25 апр 15:58:24
Bahodir Jalolov
Nematov
+1   
25 апр 15:43:55
******
O‘zbekiston agar Parijga yo‘llanma olsa menimcha u yerda xam Osiyo yani OFK sha'nini munosib ximoya qila oladi shu jihatdan OFK xam Uzb u23 jamoasini suniy yani hakamlar atayin hatosi tufayli suniy sindirilishiga yo‘l qo‘yishmaydi Menimcha ular maksimal darajada O‘zbekistonni raqiblar kuchi yetsa haqqoniy kurash orqali yengishi tarafdori bo‘lishadi. Axir shunday kuchli jamoani OFK nomidan olimpiadada qatnashishi ular uchun xam katta plyus nazarimda
+1   
25 апр 15:42:29
Zikrullo
Xozirgi tarkib bitta oyogi bilan òta yirik xisobda yutadi saudiyani shahsan men kamida 4-0 kutyapman
+1   
25 апр 15:26:23
Football ekzotika
Futbolchilarimizga omad tilaymiz










+1   
25 апр 15:23:48
Football ekzotika
FARXAD UNITED фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўзбекистон олимпиа терма жамоасининг “Олтин авлоди”. Оптимал таркибда, зўр формада, яхши кайфиятда чорак финалга етиб келди. Эртага албатта ғалаба қозонади.
Норчаевни захирада колдириш керак
+1   
25 апр 15:17:25
Davronbek Abduvaliev
ОТЖ бу таркиби билан Олимпиадага чиқиши керак. ОЛҒАА ЎЗБЕКИСТОН.
+1   
25 апр 15:12:08
FARXAD UNITED
Ўзбекистон олимпиа терма жамоасининг “Олтин авлоди”. Оптимал таркибда, зўр формада, яхши кайфиятда чорак финалга етиб келди. Эртага албатта ғалаба қозонади.
+1   
25 апр 14:31:20
azamlawer
Саудияга ўхшаган жамоаларни ўйнаб кулиб ютишимиз керак
+1   
25 апр 14:16:13
Azizbek Usmanov
O'zbekiston Saudiyadan kuchli. Omad. Faqat g'alaba kutib qolamiz.
   
26 апр 09:03:27
Алёш ака
Oybek Haydarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Табриклайман умриз узок булсин терма жамоамиз галабаси сизга совга булсин илхохим омин
Рахмат дустим сиз ҳам соғ булинг
   
26 апр 07:17:55
Oybek Haydarov
Алёш ака фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Эртага мениям туғилган куним,41 га туламан худо хохласа. Зўр совға булардида йигитлар...олға Ўзбекистоним
Табриклайман умриз узок булсин терма жамоамиз галабаси сизга совга булсин илхохим омин
championat.asia
Яндекс.Метрика