UZ

Сўнгги янгиликлар

08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  0 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   3 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  0 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  3 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  28 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  8 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  3 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  13 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12

Ўзбекистон - Австралия 0:1. "Соккерузлар" билан илк тўқнашув Инилеевнинг истеъфоси билан тугаган ўйинни ёдга оламиз Янгиликлар

Ўзбекистон - Австралия 0:1. "Соккерузлар" билан илк тўқнашув Инилеевнинг истеъфоси билан тугаган ўйинни ёдга оламиз

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Австралия билан йўллари шу вақтга қадар бир неча бор кесишган. 23 январь оқшомида улар яна бир-бирига қарши майдонга чиқади.

Олдиндаги муҳим баҳс олдидан "соккерузлар" билан ўйинлар тарихини очиб берган қарама-қаршиликни ёдга олиш истаги туғилди. 

Яшил қитъа вакиллари билан илк бор 2008 йил ЖЧ-2010 саралаш босқичида Тошкентда тўқнаш келганмиз. Бу баҳснинг аҳамияти шунда эдики, ғалабадан бошқа ҳар қандай натижа бош мураббий Рауф Инилеевга чиқиш эшикларини кўрсатарди. Яъни саралаш раундни Қатарга қарши учрашув билан бошлаган термамиз ортга 0:3 ҳисобидаги мағлубият билан қайтган эди. Мазкур натижа эса албатта ЎФА раҳбарларини ҳафсаласини пир қилганди. Лекин, ўша пайтларда Қатарни кучсиз деб бўлмасди. Куинтана етакчилигидаги терма жамоадан жиддий ҳавф кутиш мантиққа тўғри келарди. Боз устига олдинда Австралия, Япония сингари қитъанинг гранд терма жамоаларининг синовидан ўтишимиз лозим эди. Футболимиз мутасаддилари эса Австралия билан ўйинда Инилеевга сўнги имкониятни беришганди. 

Ўша баҳс реконструкция қилинган "Пахтакор" стадионидаги илк учрашувга айланган эди.

Термамиз Австралия билан кечадиган ўйинга бир қатор йўқотишлар билан етиб келганди. Яъни термада ўз ўрнини топиб улгурган Азиз Ибрагимов, Александр Гейнрихларнинг хизматидан мураббий фойдалана олмасди. Уларнинг ўрни эса тажрибали ва ёши катта ўйинчилар, Илхом Суюнов, Асрор Алиқуловлар билан тўлдирилди. Шунингдек Вагиз Галиулин ҳам бошланғич таркибдан жой олди. Бақоев ва Шацких иккита ҳужумчи сифатида тандем ҳосил қилиши кутилди. Рақиб эса Океаниядан Осиёга кўчиб ўтганига кўп бўлмаганига қарамасдан қитъада ўр обрўйига эга эди. “Ливерпул” билан ЕЧЛда ғолиб чиққан Гари Кьюэлл, “Фулхем” посбони Марк Шварцер ҳамда Марк Брешиано каби юқори савиядаги футболчилар жамланганди. Бизга осон бўлмаслиги аниқ эди.

Одатдагидек ўйинни фаол бошлаган футболчиларимиз илк дақиқалардан чиройли ўйнаш ва турли йўллар билан комбинациялар ташкил қилиш пайида бўлишди. Аммо, юқорида айтганимиздек маҳорат ва тажриба ўз сўзини айтаётганди. Мезбонлар ҳар қанча уринмасин барибир рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга қийналишарди, Жасур Ҳасанов ва Ислом Иномовларнинг қанотдан амалга ошираётган тезкор рейдлари самара бермади. Дарҳақиқат, Иномов Инилеев даврида терма жамоада кўпроқ тўп тепди, мураббийнинг ишончли футболчиларидан бирига айланганди. 

Фаолиятининг энг гуллаган пайтларини ўтказаётган Иномов ўз позициясида чакки ҳаракат қилмасди. Ўйинни ўз томонига оғдираётган термамиз аъзолари 26-дақиқада дарвозаларидан тўп олиб чиқади. Гол муаллифи австралияликларнинг фахрий футболчиси, “Базел” клуби аъзоси Скотт Чипперфельд. Ҳимояда йўл қўйилган биргина хато барча нарсани ўзгартириб юбораётганди. Биринчидан мағлубият гуруҳдаги вазиятни оғирлшатирарди, иккинчидан Инилеев истеъфога чиқариларди. Рақибнинг бўйдор ва жисмонан бақувват футболчиларига қарши Шацких, Бақоев иккинчи бўлимда заҳирадан майдонга тушган Зайниддин Тожиевлар ҳам ҳеч нарса қила олишмаганди. Таянч ярим ҳимоясини кучайтириш ва рақибни марказдан ўтказмаслик мақсадида Темур Кападзенинг туширилиши ҳам мағлубиятдан қутулиб қолишимизга ёрдам бермади. Cиднейда кечган жавоб ўйинида ҳам Австралиянинг қўли баланд келган (2:0). Ўша саралаш якунида Ўзбекистон гуруҳда сўнгги ўринни банд этганди. 

ЎЙИН ВИДЕОСИ

ЖЧ-2010 саралаш босқичи.

ЎзбекистонАвстралия – 0:1

10.09.2008. 2-тур. Тошкент. “Пахтакор” Марказий стадиони. 34000 томошабин.

Бош ҳакам: Аль-Фадли Саад (Қувайт)

Гол: Скотт Чипперфельд, 26.

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Асрор Алиқулов, Илҳом Суюнов, Ислом Иномов, Вагиз Галиулин (Темур Кападзе, 43), Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов, Жасур Ҳасанов, Улуғбек Бақоев (Зайниддин Тожиев, 69), Максим Шацких.

Бош мураббий: Рауф Инилеев (Ўзбекистон).

Австралия: Марк Шварцер, Бретт Холман (Мили Стержовский, 77), Вретт Эмертон, Гарри Кьюэлл (Брюс Жите, 90), Карл Валери, Кристофер Койн, Лук Уилкшир, Лукас Нилл, Марк Брешиано (Дэвид Карней, 73), Скотт Чиперфельд, Якоб Барнс.

Бош мураббий: Пим Вербек (Нидерландия).


Қуйида учрашувдан олинган фотогалереяни томоша қилишингиз мумкин

Ватан мадҳияси янграётганда бутун вужуд ларзага келади.

Ушбу таркибдан қайси футболчининг ўйинлари ёрқин таассурот қолдирган?


Ўзбекистон миллий терма жамоасида 60 дан зиёд учрашувда майдонга тушган мудофаа қалқони Асрор Алиқулов. Бутсаларини эрта михга илган, бетакрор зарбалар эгаси Илҳом Суюнов.


Дарвозабон Марк Шварцерни танидингизми?


Австралия терма жамоаси мана неча йилдирки, биз учун чақилмас "ёнғоқ" бўлмоқда. Уларни ютиш вақти келгандир? 


"Кенгурулар"нинг ўша вақтдаги устози Пим Вербек 2019 йил вафот этган. Нидерландиялик мутахассиснинг сўнгги иш жойи  эса Ўмон терма жамоаси бўлди. Унинг ёнида Австралиянинг бугунги кундаги бош мураббийи Грэм Арнольд. 


Австралия

Мартин Бойл - 45'

Кубок Азии. Группа B . 3-тур

23/01/2024, 15:30

1
:
1
Тугади

Узбекистан

Азизбек Тургунбаев - 78'

Стадион: Al Janoub Stadium, 15290 томошабин

45'
90'
45'  Мартин Бойл
50'  Гарри Суттар
70'  Райли Макгри
72'  Мартин Бойл (Коннор Меткалф)
83'  Райли Макгри (Бруно Форнароли)
84'  Киану Баккус (Айден О'Нил)
90'  Джордан Бос (Марко Тилио)
90'  Натаниэль Аткинсон (Льюис Миллер)
25'  Умар Эшмурадов
45'  Одилжон Хамробеков
45'  Отабек Шукуров
46'  Остон Урунов (Jaloliddin Masharipov)
63'  Аббосбек Файзуллаев (Игорь Сергеев)
63'  Ходжимат Эркинов (Азизбек Тургунбаев)
78'  Азизбек Тургунбаев
78'  Jaloliddin Masharipov
84'  Игорь Сергеев (Jamshid Iskandarov)

Олдиндаги беллашувда Ўзбекистон терма жамоасига омад тилаб қоламиз. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика