UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  3 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  5 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  25 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  3 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  11 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  61 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5

Ўсаётган Суперлига, битта эпизод ортидан машҳурлик ва футбол агентлари фаолияти ҳақида (Бекзод Толибов блоги) Янгиликлар

Ўсаётган Суперлига, битта эпизод ортидан машҳурлик ва футбол агентлари фаолияти ҳақида (Бекзод Толибов блоги)

Атрофда бизни кузатишаяпти, қўшни давлатларда, Осиёда, хатто Европанинг баъзи нуқталарида.

Ўшанда Диёр Имомхўжаев ҳақ эди, ҳозирги Суперлигамиз аввалгиларидан кўра даражаси наздидан анчайин ўсди. Бунга сабаб бўлган энг муҳим факторлардан бири, албатта трансляция. Ҳар бир тур учрашувлари жонли эфирга олиб чиқилаяпти, авваллари сиз ва биз фақат Тошкентдаги ёки марказий мақомдаги ўйинларни телевидение орқали кўра олардик холос. Майдонга тушган футболчи ҳам ўзини атрофда минглаб инсонлар кузатаётгани ҳис қилиб турибди ва ҳаракатларини шунга монанд мослаштираяпти. Ҳеч бир ўйинни қизиқ эмас деб бўлмайди, исталган турнинг исталган ўйини мухлислар эътиборида. Битта ўйинда гол урган ёки бирон эпизодда ўзини кўрсатган футболчи бор-ки, ижтимоий тармоқларда мухлисларнинг кенг эътиборига сабаб бўлаяпти. Масалан, бир оз муддат давомида "Нефтчи" мухлисларига ёқмай турган легионер футболчи Тома Табатадзе "Насаф"га қарши ўйиндаги фаоллиги учун энди унга бошқача кўз билан қаралаяпти. Тома "Навбаҳор" ёки бошқа клубга ўтиши ҳақидаги норасмий хабарлар чиқса, мухлислар бу холатни кескин фикрлар билан билан қарши олишаяпти. "Андижон" легионери Рубин Хебай айнан бизнинг Суперлига орқали шу қадар машҳур бўлиб кетди-ки, деярли ҳар куни футболга оид платформаларда унинг мавзусидан бирон хабар чиқмаган кун йўқ.

Ривожланаётганимизга сабаб бўлаётган омиллардан яна бири футбол майдонларининг тобора чирой очиб бораётгани. Бунда трансляция ҳам талаб даражасида бўлади, футболга оид нашрларнинг ҳам мухлисларга тақдим этган сурат ёки видеоларининг сифати яхши чиқади. Авваллари бизда сифатли майдонлар кам эди, деярли шудгор кўринишини берадиган стадионларда ўйналган футболларни ҳам кўрганмиз. Ўсиш ва ўзгаришлар футбол мухлисларини яна стадионларга қайтарди, бу борадаги статистикаларга кўзи тушган киши хурсанд бўлиши табиий.

Бундан ташқари, футбол клубларининг ўзлари ҳам профессионаллик томон интила бошлашди, медиа сегменти ҳам ўсди, ҳозирги мухлисларни анча-мунча видео роликлар орқали ҳайрон қолдира олмайсиз. Масалан, авваллари янги футболчи таништирувини битта расм билан эълон қилса ярашаверди, ҳозирчи? Ҳозирги кунга келиб ўша машҳур хориж клубларидаги каби таништирувларнр кўраяпмиз, буларнинг барчаси миллий чемпионатларимизни профессионаллик сари етаклайди.

Яна Нодирхўжа Юлдашев ҳам ҳақ, ўзбек футболида агентлар ва агентликларнинг ривожланиши миллий чемпионатларимизнинг фақат ва фақат ўсишига хизмат қилади. Бунда футболчилар хориждан агентларни излаб юрмайди, аксинча агентларнинг ўзи уларни топади. Ҳар ким ўз ишининг ривожини истайди, ўзи билан шартнома тузган футболчини номдор чемпионатларга таклиф эта олиши учун изланади, натижа кўрсатишга ҳаракат қилади. Масалан, ёш ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни ЕЧЛда ўйнайдиган "Ланс"га трансферини уддалай олаётган агентликларимиз пайдо бўлаётган бўлса, бу барчамизнинг ютуғимиз. Ушбу трансфер ортидан давомийлиги ҳам юзага келади, бора-бора Европанинг кучли бешлик чемпионатларини ҳам забт этамиз ва куни келиб бу одатий холга айланиб қолади. Элдор Шомуродов ўша машҳур Италия "А" сериясида ўйнади, ўйнаяпти, мумкин эканку мана.

Биргина эпизод қадри ҳақида, Гарет Бейлни биласизу, ўша майдон ташқарисидан югуриб Бартрани ортда қолдириб кетган вазият ҳали-хамон футбол мухлисларининг муҳокамаларига сабаб бўлиб келади. Тўғри, кейинчалик Бейлнинг даражаси тушиб кетди, бироқ, ўша ўйиндан сўнг? унинг трансфер нархи сотиб олинганидан анчайин кўтарилиб кетганди. Энг баланд нархда ҳам сотиб олишни истаган клублар бўлган, бироқ ўшанда "Реал" раҳбарияти Уэльс терма жамоаси сардорига оид ҳар қандай таклифларни кўриб чиқмаганди. Суперлигамиз ривожланаётган экан, ҳар бир ўйин ёки вазият мухлисларнинг кенг эътиборига сабаб бўлаётган бўлса, эндиликда футбол клубларида ишлаб келаётган спорт директорлари ҳам тузилаётган шартномаларнинг ҳар бир бандида ҳушёрликни йўқотмасликлари керак. Масалан, сиз кутмаган, эътибор ва назарингиздан четга қолган футболчи битта ўйин ёки биргина эпизод орқали машҳур бўлиб кетиши ҳеч гапмас.

Ана унда ўша футболчига атрофда "совчи"лар кўпайиб қолади, сиз тузган шартнома мукаммал бўлмаса, шунчаки текинга қўйиб юбориб, ҳеч вақосиз қолаверасиз.

Бекзод Толибов

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика