UZ

Сўнгги янгиликлар

08:17"Милан" собиқ футболчиси фаолиятини Қатарда давом эттиради  0 07:50Флик — Ла Лигада мавсумнинг энг яхши мураббийи  0 07:23Аббосбек Файзуллаев рамзий терма жамоадан жой олди  1 00:15"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 23:47Ўзбекистон Кубоги. Футзалчи ва жамоалар қанчадан мукофот пуллари олишди?  3 23:22Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви ва тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:14Нани Португалия ҳақида: "Роналду 90 дақиқа ўйнаши шарт эмас, баъзан 10-20 дақиқа кифоя"  7 22:57Нодир Элибоев: "Биринчи ва охирги хатолар рақибга қимматга тушди"  0 22:15Ўзбекистон - Қатар учрашуви чипталари 3 июндан сотувга чиқади  18 21:45"Милан" ўз вингери учун "Бавария"дан 130 млн. евро талаб қилмоқда  10 21:26Сарри "Лацио"га қайтди  0 20:51ПСЖ посбони алимент бўйича 66 млн.лик қарзини тўлади  5 20:26"Лос-Анжелес" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига сўнгги бўлиб йўл олди. 10 миллион долларлик камбэк (мутолаа учун)  0 20:05Акинфеев - Россия тарихидаги энг совриндор футболчи! Унинг барча совринларини санаймиз  4 19:45Футзал. БМБ финалда "Оил Стар"ни мағлуб этиб Ўзбекистон Кубоги ғолибига айланди  6

"Олмалиқ"нинг биринчи йиғини якунланди Янгиликлар

"Олмалиқ"нинг биринчи йиғини якунланди

Теглар :  Олмалиқ
Бугун "Олмалиқ"нинг дастлабки ўқув-йиғин машғулотлари якунланди.

15 декабрдан бошланган илк ўқув-машғулот йиғинимиз бугун "Локомотив"га қарши ўтказилган назорат ўйинидан сўнг якунига етди. Икки ҳафта давомида футболчилар асосан тикланиш машқларини ўтказишди. Шунинг билан биргаликда 3та ўртоқлик ўйини ҳам ташкил этилди.

Темирйўлчиларга қарши ўтказилган назорат учрашувида 17 нафар футболчи иштирок этди. Ислом Иномов ўтган баҳсда ортирган кичик жароҳати сабаб майдонга тушмади. Раҳматилло Бердимуродов, Сулейман Аҳмедкаримов ва Низомиддин Зиёвутдиновлар машғулот ўтказиш билан чекланишди. Ўртоқлик учрашуви 3:1 ҳисобида "Локомотив" ғалабаси билан якун топди. Жамоамиздан ягона голни Диёр Туропов киритди.

Ўйинда жамоалар қуйидаги таркибда иштирок этишди.

"Олмалиқ" - "Локомотив" 1:3
Голлар:
Диёр Туропов 53 - Гнохере Кризо 14, 51, Маъмур Икромов 62 пенальти
"Олмалиқ": "Олмалиқ": Хуршид Ходжаев, Хуршид Мухторов, Темурлан Ерланов, Азизбек Суюнов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Диёр Туропов, Дилшод Жўраев, Муҳаммад Исаев, Дилшод Рахматуллаев, Дониёр Усмонов, Забиҳилло Ўринбоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Бобир Давлатов, Шоҳназар Норбеков, Дониёр Исмоилов, Ғуломҳайдар Ғуломов, Ҳожиакбар Ҳайдаров, Қадамбой Нурметов.
"Локомотив": Игнатий Нестеров, Салим Мустафоев, Муҳаммад Гнонтча Коне, Бобур Йўлдошев, Олег Зотеев, Сардор Мирзаев, Темур Кападзе, Икром Алибоев, Марат Бикмаев, Садриддин Абдуллаев, Гнохере Кризо.
Захирадан майдонга тушганлар: Маъмур Икромов, Ислом Тўхтахўжаев, Тимур Усманов, Фаррух Ибрагимов, Бобир Тиллабоев.

Жамоанинг илк йиғинида иштирок этган Сулейман Ахмедкаримов, Азамат Аҳмедов ва Ҳожиакбар Ҳайдаровга жавоб берилди. Низомиддин Зиёвутдинов ёшлар жамоаси билан машғулотларни давом эттиради. Қадамбой Нурметов ижара асосида бошқа жамоага ўтиши мумкин.

Иккинчи ўқув-машғулот йиғини 3 январдан 10 январгача яна Тошкентда бўлиб ўтади. 9 январда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш режалаштирилган. Шунингдек, жамоа таркибига бир қатор футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика