UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Польша - Нидерландия (матнли трансляция)  2 17:58Эмре Жан: "Қандай ўйнаганимизни ҳисобга олганда, "Боруссия" ЧЛ финалида ғалабага лойиқ эди. Биз қўлимиздан келганини қилдик"  0 17:33"Челси" 40 миллион евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 17:05Польша — Нидерландия. Таркиблар маълум  4 16:52Биринчи давранинг энг марказий учрашувида ким ғалаба қозонади? "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувига превью  8 16:26А Серия клуби Хуммельс билан шартнома имзоламоқчи  0 15:59Англия терма жамоаси Евро-2024даги ғолиблик учун 11 миллион евро миқдорида бонус олади  0 15:25Вирц шу ёзда "Байер"дан кетмайди. "Бавария", "Реал", "Барса" ва АПЛ клублари у билан 2025 йилда шартнома имзолашга уриниб кўради  0 14:56Васкеснинг "Реал"даги келажаги маълум  5 14:27"Бавария" Германия терма жамоаси футболчиси билан янги шартнома имзолади  0 14:05"Нефтчи" ва "Сурхон" ўртасидаги қизиқарли баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:34"Ростов" 250 минг доллар эвазига Тожикистон терма жамоаси дарвозабони билан шартнома имзолади  7 13:07"Ўйин олди машғулотини ўтказдим, стадионга келдим ва кийим алмаштириш хонасида либосим йўқлигини билдим" - "Сурхон" футболчиси  17 12:29Грилиш "Манчестер Сити"дан кетиши мумкин эди, аммо унга иккита нарса ҳалал берган  4 11:55Бразилия терма жамоаси футболчиси Роналдиньонинг гапларига жавоб қайтарди  13

ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари Янгиликлар

ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари

Теглар :  АкадемияОКМК
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг футболни ривожлантиришга оид имзолаган бир қанча қарорларига мувофиқ Республикамиз ҳудудларида футбол академияларни ташкил этиш белгилаб қўйилган.

Шу муносабат билан Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан ҳам футболга катта эътибор қаратилмоқда. Айни дамда ОКМК ПФКда футбол мактабидан футбол академиясига босқичма-босқич ўтиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Бунинг яққол намунаси сифатида сунъий қопламали ва табиий майдончаларни ёш футболчиларга фойдаланиш мақсадида тантанали равишда топширилди.

Тадбирда ОКМК ПФК президенти Абдулло Хурсанов, ОКМК ПФК бош директори Баҳодир Мирзаев, ўзбек футболи афсонаси ва ОКМК футбол клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳамда футбол академиясига Украинадан олиб келинган мутахассис, яъни, болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш дастури раҳбари Денис Хомутов, нуроний ва футбол фахрийлари иштирок этиб, бошланаётган хайрли ишга тамал тошини қўйишди.



Маълумот учун: Ушбу сунъий майдон ўлчамлари 52х32 метрни ташкил этади. Бу кичик аренада 6-10 ёшли болалар машғулотлар олиб боришади. ОКМК ПФК болалар-ўсмирлар футбол мактабида шу кунгача 500 нафардан зиёд ёш болалар шуғулланиб келишаётганди. 2024 йилнинг сентябрь ойига келиб бу кўрсатгич 1000 нафарга етказилиши режалаштирилган. Боиси шу кунларда 105х68 ўлсҳамли битта сунъий ва яна битта табиий чимли майдон фойдаланишга топширилади ва қўшимча тарбияланувчилар қабул қилиш имконияти юзага келади.

Олмалиқ кон-металлургия комбинати раҳбариятининг ҳайрихоҳлиги натижасида, Олмалиқдаги “Баҳор” меҳмонхонаси академия тарбияланувчилари учун ажратилди. Яқин икки ой ичида “Баҳор” меҳмонхонаси қайта реконструкция қилиниб, қайта жиҳозланган ҳолда 120 нафар академия тарбияланувчилари учун шароитлар яратилади. Шунингдек, 6-12 ёшли болалар учун кичик ҳажмдаги қўшимча яна иккита машғулот майдонини фойдаланишга топшириши режалаштирилган.



Қолаверса, мамлакатимизда ҳар йили анъанавий тарзда май ойининг учинчи якшанбаси “Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни” сифатида кенг нишонланади. Қувонарлиси, айнан ушбу байрам арафаси олдидан нафақат комбинат меҳнаткашлари, балки, бутун Олмалиқ аҳли учун бу болалар майдончалари ёш спортчиларга ажойиб туҳфа бўлди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Олмалиқ шаҳрининг қўшни ҳудудлари бўлмиш Оҳангарон шаҳри ва тумани, Бўка, Пискент туманлари ва Ангрен ва Нурафшон шаҳарларида ҳамда Қизилтоғда ҳам академиянинг филиаллари фаолияти йўлга қўйилмоқда. Бу борада Тошкент вилояти ҳокимлигининг Спорт бошқармаси билан келишувга эришилган.


1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ОКМК Профессионал футбол клуби академияси ўзининг биринчи мусобақасини ўтказади. Ушбу мусобақада Тошкент вилоятининг барча болалар футбол жамоалари иштирок этади. Айнан ушбу турнинг академиянинг дастлабки янги тарбияланувчилари учун селекция вазифасини бажаради.

Академия мақомига ўтгани муносабати билан эндиликда ОКМК футбол клуби тарбияланувчилари Халқаро мусобақаларда, Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида ўтказиладиган турнирларда мунтазам иштирок этишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
19 май 00:10:06
Davronbek Abduvaliev
Хар бир вилоят ва туманларда қатор, қатор беш, олтиталаб футбол машғулот майдонлари кўпаяверсин.
+1   
19 май 00:09:35
Davronbek Abduvaliev
Хар бир вилоят ва туманларда қатор, қатор беш, олтиталаб футбол машғулот майдонлари кўпаяверсин.
+1   
18 май 15:19:31
Zohid Urayimovich
Омадларини берсин
   
18 май 18:40:02
Abdusalom Mirzayev
Нимагадир шу ака укаларга ишонмийман.
championat.asia
Яндекс.Метрика