UZ

ОФК талқини бўйича энг яхши суратлар Янгиликлар

ОФК талқини бўйича энг яхши суратлар

ОФК расмий сайти турли пайтларда олинган энг сара суратларни тақдим этди.

Фотосуратчилар орасида шундай гап юради: "Ҳеч бир фотосуратчи йўқки, битта бўлса ҳам унутилмас кадр олмаган бўлса". Фотосуратчилар ўйин пайти кўп ҳам кўзга ташланмайди. Улар майдон четидаги реклама тўсиқлар ортида туриб жимгина ишини қилади. 

Ўйин пайти зўр кадр олиш - фотосуратчининг бахти. Улар учун бундан ортиқ суюнчи йўқ. Қуйида ОФК талқинига кўра, энг яхши суратларни тақдим этамиз.

Ироқлик фотосуратчи Осиё Кубогида ўз ватани жамоасининг Қатарга мағлуб бўлаётганини кузатмоқда


2002 йилги жаҳон чемпионатида Ан Жунг Хван Италияга гол уриб Жанубий Кореяни кейинги босқичга олиб чиққанди


2018 йилги ОЧЛ финали. "Персеполис" мухлисаси ҳашаматли "Озоди" стадионида кечган ўйинга кирганидан хурсанд


1966 йилги жаҳон чемпионати. КХДР ҳуждумчиси Пак Ду Ик гол уриб Италияни мағлуб этган вазият


Қатарлик Алмуаз Али Осиё Кубоги-2019 финалида мана шундай гол урганди


"Ал Ҳилол" ҳужумчиси Бафетимби Гомис ўз голларини доим мана шундай нишонлайди


Япония аёллар терма жамоасининг 2011 йилги жаҳон чемпионати финалидан кейин хурсандчилиги


2015 йил Осиё Кубоги финалидан кейин австралиялик Тим Кэйхилл кубокни боши узра кўтармоқда


2015 йилги ОЧЛ финалида Хитойдаги "Тианхе" стадиони шундай кўриниш олганди


Юнис Маҳмуд 2007 йил Осиё Кубоги финалида гол уриб ўзини кўрсатган

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика