UZ

Сўнгги янгиликлар

12:26Гринвуд "Ал Насср"га ўтишга розилик берди  0 11:59Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида учинчи марта дуранг ўйнади, "Сўғдиёна" меҳмонда учинчи бор муроса кўчасини танлади  0 11:37U-17 аёллар Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон рақибларини билиб олди  0 11:14"Насаф" янги легионери Шала "Андижон" билан ўйинда қатнашиши мумкин  4 10:50"Челси" яна бир футболчисини сотиб юборди  0 10:19Дарвин Нуньеснинг "Ал Ҳилол"даги маоши маълум  1 09:48"Челси" Жексонга нарх белгилади  5 09:17Пролига ҳам қайтмоқда. 11-турнинг расмийлари маълум  0 08:46Opta АПЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини эълон қилди  5 08:15Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  8 07:41Месси майдонга тушманган баҳсда Суарес бош қаҳрамонга айланди  4 07:15Суперлига. "Динамо" сафарда камбэк амалга оширди, "Навбаҳор" эса ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  0 00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  1 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  4 00:25Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"  4

Нодир Элибоев: "Йигитларнинг барчаси иродали, аҳир ўзбекмиз" Янгиликлар

Нодир Элибоев: "Йигитларнинг барчаси иродали, аҳир ўзбекмиз"

Бугун футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати 2-тури доирасида Колумбия билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувдан сўнг Нодир Элибоевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Биринчи турдаги омадсиз ўйиндан кейин жамоа иккинчи ўйинга жуда яхши тайёрлана олганининг сабаби нимада?
- Панма билан ўйиндан сўнг жуда хафа эдик, умуман кайфиятимиз йўқ эди. Лекин, мураббийларимиз ва рахбаримиз ўша ўйинни унутишимиз кераклигини, олдинда турган Колумбия ва Португалия билан ўйинларни ютсак чиқамиз деб бизни руҳлантиришди. Кейин бош мураббийимизнинг ўйиндан олдинги кўрсатмалари ва йигитлар билан келишиб шу баҳсни ютмасак бўлмайди деб ўйинга чиққанимиз саба бўлди деб ўйлайман.

- Бугун бутун ўйин давомида ҳисобда олдинда бўлишни кутганмидингиз?
- Мураббийимиз Мендез агар биринчи гол урсак, улар гол уриш учун шошила бошлайди ва биз уларни қарши ҳужумда ушлаймиз деб айтди.

- Ўйин охирларида бироз бўшашганга ўхшадилар?
- Биз ўйин охирида бўшашмадик. Агар аҳамият берган бўлсангиз ҳакамлар барибир мезбон жамоага бироз ёрдам қилди. Сўнгги иккита голда эса шунчаки уларни омади келди.

- Жаҳон чемпионатида 13 сония қолганда ғалабадан қуруқ қолиш... Бу нарса кейинги тур олдидан футзалчиларни руҳан синдириб қўймайдими?
- Бу натижа жуда ҳам алам қилди, лекин бизни йигитлар барчаси иродали, аҳир ўзбекмиз. Португалия билан баҳс биз учун финал ўйини бўлади.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика