UZ

Сўнгги янгиликлар

08:47Аморим МЮ ҳақида: "Бизга силкиниш керак"  0 08:22"Ювентус" ПСЖ ҳужумчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 07:58Ольмо Лапортага ишонади ва "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпти  0 07:35"Реал" ўйинчиси клубни тарк этиши мумкин  0 07:11"Нефтчи" Туркия йиғинига йўл олди  0 02:41А Серия. "Рома" Рим дербисида "Лацио"ни мағлуб этди, Шомуродов 74-дақиқада ўйинга қўшилди  15 00:37Спорт директор Берта "Атлетико"дан кетди. Итальян 2013 йилдан бери клубда ишлаётганди  1 23:35Дембеленинг 90+2 дақиқада урган голи ПСЖга "Монако" устидан ғалабани таъминлаб, Франция Суперкубогини тақдим этди  0 23:26АПЛ. "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  95 22:58"Насаф" Анталиядаги йиғинда кимлар билан ўйнайди?  0 22:24Тони Кроос: "Флориан Вирц "Реал" учун ажойиб харид бўлиши мумкин"  3 21:55Де Брюйне "Сити" билан шартномани узайтириш ҳақидаги саволга: "Менга барибир. Шунчаки ўзимнинг даражамга қайтишга уриняпман"  2 21:08"Ланс" бош директори: "Ҳусанов клубдан кетади"  17 20:59Лига 1. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Тулуза"га мағлуб бўлди  9 20:01Ўтган мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган легионер "Локомотив"га ўтди  0

"Немис бульдоги" Оливер Кан ҳақида Янгиликлар

"Немис бульдоги" Оливер Кан ҳақида

Бугун Германия терма жамоасининг афсонавий дарвозабонларидан бири Оливер Кан ҳақида маълумотлар берамиз.

Оливер Рольф Кан (Oliver Rolf Kahn) – германиялик дарвозабон. Уч марта дунёнинг энг кучли дарвозабони, тўрт марта Европанинг энг кучли посбони деб топилган. Жаҳон чемпионатининг кумуш ва бронза медаллари соҳиби. Европа чемпиони. Германиянинг 8 карра чемпиони, олти марта Германия кубоги соҳиби бўлган.

Ўз даврининг энг кучли дарвозабонларидан бири бўлган. Айни пайтда Германия ТВсида шарҳловчи сифатида фаолият олиб бормоқда.
Оливер Кан 1969 йилнинг 15 июнида Германиянинг Карлсруэ шаҳрида туғилган. Футболга қадамларини ҳам айнан “Карлсреэ” жамоасида қўйган. 18 ёшида ушбу жамоанинг учинчи рақамли посбони сифатида катталар жамоасига қабул қилинади.Албатта, аввалига барчаси қийин бўлган. Кан узоқ вақт захира ўриндиғига ўтириб, сабр билан ўз имкониятини пойлаган.

1990 йилда Кан ниҳоят “Карлсруэ” асосий таркибида дебют қилган. Чунки, жамоанинг асосий посбони Фамула учта ўйинга дисквалификация қилинганди. Лекин, унинг асосий таркибдаги ўйинлари мураббийлар штаби ва мухлисларда ёрқин таассурот қолдиргани йўқ – қаҳрамонимиз учта ўйинда ўз дарвозасидан 9 марта тўп олиб чиқишга мажбур бўлган. Шу тариқа, у яна захира ўриндиғига қайтган ва бир йил давомида ўша ерда вақтини ўтказган. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, ёш посбон шундан сўнг ҳам тақдирга тан бермаган ва ўз устида тинмай меҳнат қилиб, ўз вақтини кута бошлаган.
Ушбу меҳнат албатта ўз самарасини бермай қолмаган. Кан ўзига имкон берилган ўйинларда ишончли ҳаракатлар намойиш қилган ва асосий таркиб посбон бўлишга лойиқ эканлигини исботлаган.
1992/93 йилги мавсумда айнан Оливернинг саъй-ҳаракатлари эвазига “Карлсруэ” УЕФА Кубогида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди. Шундан сўнг дарвозабоннинг ишлари юришиб кетган ва аста секин кўзга кўрина бошлаган.

Бир йилдан сўнг эса жамоа ушбу турнирнинг ярим финалигача етиб боради. Ёзда эса пасбонни Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси ўз сафига чорлайди.Шундан сўнг у “Бавария” сафида ЕЧЛ ўйинида дебют қилган. 1995/96 мавсумда эса жамоаси билан УЕФА Кубоги соҳибига айланган.
1997 йилда Оливер Кан илк марта Германия Бундеслигасининг энг яхши футболчиси деб топилган.
Бу орада Кан машҳур немис клубида нафақат биринчи рақамли посбон, балки, жамоанинг ҳақиқий етакчисига айланган.
Лекин, шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, қаҳрамонимизнинг мухлислар билан муносабатлари ҳавас қиларди даражада бўлмаган. Албатта, “Горилла”, “Маймун” каби лақаблар қўйишса кимга ҳам ёқарди?


1999 йил. Дарвозабоннинг фаолияти энг гуллаган даврлар. Германия чемпионлигидан ташқари, у дунёнинг энг яхши дарвозабони деб топилган. Барчаси яхши кетаётганди. Афсуски, ўша йили Чемпионлар Лигаси финалида “Манчестер Юнайтед”га қарши бўлиб ўтган ўйинда сўнгги уч дақиқада иккита гол ўтказиб юбориш посбоннинг фаолиятидаги қора кунлардан бири бўлган.



Шунга қарамай у тўхтаб қолмади. Янада қаттиқроқ меҳнат қилишни бошлаган Кан икки йилдан сўнг ўзи истаган Чемпионлар Лигаси кубогини боши узра кўтара олди.
Шунча муваффақиятга қарамай, “Олли”нинг терма жамоадаги ишлари кўп ҳам жойида бўлмаган. У ЖЧ-94, ЖЧ-98да, Евро-96 каби турнирларда қатнашган бўлсада, унга терма жамоанинг иккинчи ёки учинчи дарвозабони сифатида қарашарди.

Евро-2000 саралашида эса Оливер Германия терма жамоасининг асосий посбонига айлана бошлаган. Терма жамоа деярли муаммосиз қитъа чемпионатига йўл олади. Лекин, турнирнинг финал қисмида германияликлар гуруҳ босқичида сўнгги ўринни олиб, ортга қайтишга мажбур бўлишган.
2002 йил Осиёда бўлиб ўтган Мундиалда эса Кан Германия терма жамоасининг ҳақиқий етакчиси эканлигини исботлай олган ва жамоаси билан финалга йўл олган. Бироқ, “немис машинаси” ўшанда Бразилия терма жамоасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган ва ЖЧнинг кумуш медаллари билан кифояланган. Лекин барибир, Кан ўша йили дунёнинг энг кучли дарвозабони деб топилган.



Бу орада у “Бавария” билан яна кўплаб совринларни қўлга киритган. Ўз мамлакатида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида бронза медали эгасига айланган.
2007/08 йилги мавсум Оливер Кан учун фаолиятидаги сўнгги мавсум бўлди. Ўша мавсумни ҳам у албатта ўзи учун иккинчи уйи бўлиб қолган “Бавария”да ўтказган. Умуман олганда, қаҳрамонимиз ушбу клуб тариҳида ўчмас из қолдирган ўйинчилардан бири ҳисобланади.

2008 йилнинг 2 сентябрида эса мухлислар билан тўлиб тошган “Альянц Арена”да Каннинг хайрлашув ўйини бўлиб ўтган. Ўшанда “Бавария” ҳамда Германия терма жамоалари ушбу ўйинда ўзаро куч синашишганди.
Оливер Кан айни пайтда Германия телеканалларидан бирида шарҳловчи сифатида фаолият олиб бормоқда.




Эришган ютуқлари

Германия терма жамоасида

Европа Чемпиони: 1996
Жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби: 2002
Жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби: 2006

"Бавария"

Германия чемпиони: 1996/97, 1998/99, 1999/00, 2000/01, 2002/03, 2004/05, 2005/06, 2007/08
Германия Кубоги соҳиби: 1997/98, 1999/00, 2002/03, 2004/05, 2005/06, 2007/08
Немис лигаси кубоги соҳиби: 1996/97, 1997/98, 1999/00, 2003/04, 2006/07
УЕФА Кубоги соҳиби: 1995/96
ЕЧЛ ғолиби: 2000/01
Қитъалараро кубок соҳиби: 2001

Шаҳсий ютуқлари:

IFFHS талқини бўйича дунёнинг энг яхши дарвозабони: 1999, 2001, 2002
Европанинг энг яхши дарвозабони: 2000, 2001, 2002
Германиянинг энг яхши футболчиси: 2000, 2001
Бундееслиганинг энг яхши дарвозабони: 1993/94, 1996/97, 1997/98, 1998/99, 2000/01
ЖЧнинг энг яхши футболчиси: 2002
Лев Яшин номидаги соврин соҳиби: 2002
Ҳалол ўйин учун УЕФА соврини: 2001
"ФИФА 100" рўйхатига киради


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика