UZ

Сўнгги янгиликлар

11:53Остон Ўрунов Эрон чемпионатининг энг қиммат ўйинчисига айланди, рўйхатда Машарипов ҳам бор  4 11:38ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон МТЖ Туркманистонга қарши оқ либосда ўйнайди  3 11:05ПСЖ Мбаппенинг клуб ҳақидаги сўзларидан норози. Парижликлар Килианни «пастлик» қилди деб ҳисоблашмоқда  3 10:41Кевин Де Брюйне битта сабаб билан Саудия Арабистонига кўчиб ўтишни ўйлаётганини маълум қилди  8 10:14ESPN айни вақтдаги энг кучли ҳужумкор футболчилар рейтингини тузиб чиқди. Месси 7-ўринда, Роналду эса…  9 09:47Суперкомпьютер Евро-2024 мусобақасида кимларнинг имконияти юқори эканлигини баҳолади  5 09:20Мбаппе ПСЖ билан келишмовчиликлар ҳақида гапирди  13 08:52Ўзбекистон -Туркманистон ўртасидаги учрашув учун чипталар сотувга чиқди. Энг қиммат чипта нархи қанча?  17 08:30Ўртоқлик ўйини. Португалия - Финляндия 4:2  0 08:25«Барселона»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  6 08:05Ўртоқлик ўйини. Италия - Туркия 0:0  0 07:57Мбаппенинг «Реал»даги ойлиги, шартнома имзолагани учун оладиган бонуси ва товон пули маълум  6 07:32РПЛда трансфер нархлари янгиланди. Файзуллаев расман Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчисига айланди  33 02:02Ўртоқлик ўйинлари. Португалия Финляндияни мағлуб этди, Италия эса Туркияни енга олмади  5 01:50"Манчестер Сити" АПЛ раҳбариятини судга берди  1

Неъматилло Қуттибоев: "Кўп ҳимояланганимизга қарамай, ғалабага лойиқ эдик" Янгиликлар

Неъматилло Қуттибоев: "Кўп ҳимояланганимизга қарамай, ғалабага лойиқ эдик"

Про лиганинг 7-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Арал" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Курашларга бой ўйин гувоҳи бўлдик. Йигитларимга раҳмат айтаман, сўнги дақиқага қадар тўхташмади. Бизни қўллаб қувватлаб турган мухлисларимизга алоҳида раҳмат айтаман. Бугун ғалабага лойиқ эдик деб ўйлайман.

- "Арал" жамоасининг Ўзбекистон кубогидаги сўнги баҳси ва бугунги учрашув жуда катта фарқ қилди. Кубок ўйинларида жамоангиз анча ҳужумкор ўйин намойиш этаётган эди. Бугун эса прагматик футбол услубини танладингиз. Бунга сабаб нима?

- "Хоразм" жамоаси бизни кўпроқ ҳимоя ҳақида ўйлашга мажбур қилди. Рақибимиз иккита ҳужумчи билан ўйнади. Кўп ҳимояда ўйнаганимизга қарамай, қарши ҳужумларимиз ҳам анча хавфли бўлди. Ўйин шундай тактика танлашга мажбур қилди.

- "Арал" жамоаси рақибдан келиб чиқиб услуб танлайдими ёки аниқ танлаб олинган услубга содиқмисиз?

- Тўғрисини айтаман, биз ҳар бир учрашувда ҳужумкор футбол ўйнашга ҳаракат қиламиз, аммо ҳар доим ҳам бундай бўлавермайди. Бугунги майдоннинг ҳолати ҳам яхши эмас эди. Бундай майдонда тезкор футбол намойиш этиш қийин. Бугун яққол ҳужумчисиз ўйнадик. Асосий ҳужумчимиз оилавий сабабларга кўра ўз ўйига жўнаб кетди.

- Водий ва Воҳа томонлардан кучли футболчилар мунтазам равишда етишиб чиқади. Хоразм ва Қорақалпоғистон тарафлардан яқин орада кучли футболчи чиқиши мумкинми?

- Биз томонларга ҳам катта футбол кириб келмоқда. Тез орада бизда ҳам яхши ва иқтидорли футболчилар чиқиши аниқ.





Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
11 май 22:09:37
Murodjon Ergashev
У Арала есть в тренерском штабе есть голова со своими мудростями он и есть Профессор!
   
11 май 21:04:18
Faxriddin Ali
Арал чемпион супер лига сари кадам молодцы
   
11 май 20:34:03
Murodjon Ergashev
Арал олга толька вперед
   
11 май 20:17:52
BARS
Руслан Хоразмдан юкалиб кет Охмак
   
11 май 20:16:45
BARS
Негматилло санга гап йок яхши жамони туздинг ишинга Омад Аралда боевой духи баланд
championat.asia
Яндекс.Метрика