"Навбаҳор": Футболчиларимиз тиббий кўрикдан ўтишди
07 янв 2017 18:34
Янгиликлар
"Навбаҳор": Футболчиларимиз тиббий кўрикдан ўтишди
Аввал хабар берганимиздек, жамоамиз аъзолари бугун Республика спорт тиббиёти илмий амалий марказида тиббий кўрикдан ўтишди.
Тиббий кўрикдан ўтилганлиги сабабли футболчилар куннинг иккинчи ярмида ташкил этилган машғулотда қатнашишди. Ўз навбатида таркибга дарвозабон Нодир Ашурматов ва Ғайрат Жўраевларни қўшилганлигини айтиб ўтиш жоиз. Ашурматов ўтган мавсумда “Андижон” жамоаси дарвозасини қўриқлаганди. Жўраев эса мухлисларимизга яхши таниш. Ярим ҳимоячи маълум танаффусдан кейин яна таркибга қўшилди.
Шунингдек, яна бир ярим ҳимоячи Билол Шарофиддиновни ҳам жамоамиз машғулотларида қатнашаётганлигини қўшимча қилиш мумкин.
Фикрлар