UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04"Андижон" янги аъзоси Абинур Нуримбет: "Келажакда Қозоғистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишни истайман"  2 11:39ПСЖ Франция терма жамоаси дарвозабонига қизиқмоқда  2 11:16Хаби Алонсо Арда Гюлерни "Байер"да кўрмоқчи  2 10:50Лапорта: «Барселона» катта трансферларни амалга оширишга тайёр»  3 10:16«Акрон» Шерзод Эсановни қанчага сотиб олгани маълум  7 09:50Жоау Феликс фаолиятини АПЛда давом эттиради  4 09:47Мўъжиза рўй бермади, аммо ҳали барчаси олдинда. Ўзбекистон – Испания ўйинидан хулосалар  16 09:21Александр Хомяков: «Ёзги йиғинни қандай ўтказганимизни иккинчи давра ўйинлари кўрсатиб беради»  3 08:48«Фулад» Ўткир Юсуповни қанчага сотиб олди?  22 08:20"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 12 ёшли Арслан Шакиров  0 07:55Мадрид «отмен». Артём Довбик фаолиятини Италияда давом эттиради  4 07:29Расман. "Бунёдкор" хорватиялик ҳужумчи билан шартнома тузди  3 00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  4 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  4 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  8

"Мухлис саволи". Шукурали Пўлатов: “Олий мақсадим ватанимиз шарафини ҳимоя қилиш” Янгиликлар

"Мухлис саволи". Шукурали Пўлатов: “Олий мақсадим ватанимиз шарафини ҳимоя қилиш”

“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати ҳамда championat.asia сайти хамкорлигида ўтказилган “Мухлис саволи” лойиҳаси меҳмони бўлган Шукурали Пўлатов мухлислар томонидан берилган бир қатор саволларга жавоб қайтарди.

Қуйида лойиҳанинг матнли кўриниш билан ҳам танишиб чиқишингиз мумкин. 


 RIVALDO_ FC BARCELONA:
-   Шукурали, сиз Юрий Вазгенович Саркисян қўл остида футбол ўйнагансиз. Бу инсон хақидаги  фикрларингиз?

-   Бу инсон мени катта футболга кириб келишимда муҳим ўрин тутади. Айнан ушбу мураббий туфайли “Нефтчи” клуби ёшлар таркибига жалб қилинганман. 2012-йилга қадар бирга ишладик. Юрий Вазгенович ҳақида фақат илиқ фикрлар айтишим мумкин. Бу инсон қандай эканлигини у билан ишлаган барча яхши билса керак. Умуман олганда, Фарғона футболи истиқболи учун катта хажмдаги ишни бажарган инсон деб биламан.
saidnur
-   Сизнинг биринчи устозингиз ким ? Шунингдек, биринчи киритган голингиз ҳақида ?

-   Болаликдан стадионга яқин жойда катта бўлганман. Тоҳир ака исмли инсон менинг биринчи мураббийим ҳисобланади. 7 ёшимдан футбол билан шуғулланишни бошлаганман ва миллионлар ўйинининг илк сабоқларини ушбу инсон менга ургатган. Биринчи голимга келса, 2011-йили “Қизилқум” дарвозасига пенальтидан киритганман.

-   Демак пенальти тепиш одати ўша кезлари бошланган эканда ?  
-   Ҳа. Кубок баҳси эди. Бироқ ўйиннинг асосий вақти дуранг натижа билан тугади. Шундан кейин пенальтилар серияси амалга оширилди. Ўша серияда ҳам пенальтини муваффиқиятли амалга оширганман. Якунда эса “Нефтчи” ғалаба қозонган.


Uz_chemp
-   Шукурли али, наманганлик мухлислар ҳақидаги фикрингиз ? “Навбаҳор”даги фаолиятингизда Юрий Рижкога ўзбек тилини ўргатганингиз ростми ?

-   Ҳа, албатта (кулади) Рижко билан “Навбаҳор”га борган кунимоқ яхши чиқишиб кетганмиз. Бунга бир чизиқда ўйнаганимиз ҳам сабаб бўлган деб ҳисоблайман. Очиғи, ўша пайтлари рус тилида тўлиқ сўзлашишга қийналганим боис Юрийга кўпинча ўзбек тилида мурожаат қилардим. Бу эса Рижкони сал бўлсада ўзбек тилини ўрганишига сабаб бўлган.

-   Наманганлик футбол мухлислари ҳақида қандай фикрдасиз ?
-   Ярим йил “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган бўлсамда махаллий мухлислар билан жуда яхши муносабат ўрнатганман. Айтиш керакки, бу алоқалар хозирга қадар сақланиб қолган. Наманганда футболни жуда севишиди. Улар ишқибозлик қилиш борасида фарғоналик мухлисларга рақобат қила олишади.

Nishonboy
-   Мактабда қандай баҳоларга ўқигансиз ? Бирични севгингиз ҳақида гапириб берсангиз?
-   Жуда қизиқ савол. Очиғи, бошланғич синфларда яхши баҳоларга ўқиганман. Бироқ кейинчалик футболга эътибор ошгани сабабли кундалигимда ижобий баҳолар камайиб кетган(кулади). Биринчи севги ? Биринчи севги мактабда бўлмаган. Чунки мен таълим олган аксарият даргоҳларда ўғил болалар кўп бўларди. Илк марта Олий ўқув юртига кирганимда севганман. Илк муҳаббатим эса бугунги кунда менинг турмуш ўртоғим саналади.

BEKSOFT
-   Хаётдаги энг катта мақсадингиз ?
-   Болаликдан футболчи бўлиш энг сара мақсадим эди. Шукурки, бу орзуга эришдим, Фарғона вилоятининг бош жамоаси “Нефтчи”дек клубда фаолият олиб боряпман. Энг катта орзуга келсак, хар бир футболчи ўз миллий терма жамоасида ўйнашни истайди. Шу қатори мен ҳам Ўзбекистон МТЖ сафида Ватанимиз шарафини катта-катта турнирларда ҳимоя қилишни истайман.

Bekzodbek
-   Бахт тушунчасига муносабатингиз қандай ?
-   Биринчи ўринда энг катта бахти бу -  Ватанимизда тинч хаёт кечираётганимиз. Соғлом турмуш тарзи, ота-онамизнинг саломатлиги, фарзандларнинг кулгуси энг катта бахтлардан саналади.


 Erkin Odilov - 19-79
-   Футбол туфайли эшитган биринчи даккингизни эслай оласизми ?
-   Тўғриси аниқ эслай олмайман.  Акам биринчи марта дакки берган бўлса керак. Чунки акамлар билан кўп футбол ўйнардик. Шу кезлари менга кўп дакки берардилар.

Fargona margilon
-   Шукурали биринчи устозиз ким? Ҳаётда энг кўпроқ кимдан маслахат оласиз ?
-   Хаёт тарафлама ота-онамдан маслаҳат оламан. Футбол борасида эса ўзимнинг устозларим бор. Ўша инсонлар менга маслаҳат беришади. Исмларини тўлиқ айтишим шарт бўлсама керак.

Manchester United
-   Майдонда жуда ювош ва содда кўринасиз. Хаётда қанақасиз ?
-   Яна бир қизиқ саволлардан бири бўлди. Саволдан келиб чиқсак, бу савол эгаси мени яхши билмасалар керак. Тўғриси бу саволни мени яқинларимга берсак тўғрироқ бўлардими? Фикримча, майдонда қандай бўлсам хаётда ҳам шундайман.

Ixtiyorjon
-   Шукурали сизга саволим, “Нефтчи”нинг кўплаб мухлисларини танийсиз. Сир эмаски шахсий мухлисларингиз хам етарлича топилади. Айтингчи ғалабалардан кейин сизни энг кўп табриклайдиган, мағлубиятда далда бўладиган энг яхши мухлисингиз борми ва у ким?
-   Яхши савол. Футбол соҳасида мен билан гаплашиб турадиган танишларимдан ташқари менга бегона бўлган бир мухлис бор. Аслида бегона ҳам эмас. Шу футбол сабаб танишиб қолганмиз. Хозирда яқин дўстим. Риштонлик Ихтиёр исмли йигит мени доим ғалабалардан сўнг табриклайди. Мағлубиятлардан кейин тасалли беради.  
Аюбхон
-   Айтайлик сиз, “Нефтчи” жамоасида бош мураббийсиз. Сизнинг ўғлингиз “Кўқон-1912” жамоасида хужумчиси ҳисобланади. “Нефтчи”-“Қўқон-1912” ўйини бошлади. Ўйиннинг 90- дақиқасида ўғлингиз захирадан майдонга тушиб сўнгги дақиқада “Нефтчи” дарвозасини ишғол қилди ва жамоаси ғалаба қозонди. Ўзингизни қандай ҳолатга тушишингизни тасаввур қила оласизми ?
-   Бу энг оғир вазият бўлади. Чунки ўз отаси мураббийлик қилиётган жамоа дарвозасига гол киритиб кетилган вазиятда, хурсанд бўлишни ҳам ҳафа бўлишни ҳам билмай қоласан киши. Лекин саволга жиддийроқ ёндошадиган бўлсам, ўғилнинг битта голидан кўра жамоанинг мағлубиятидан кишини кўпроқ қайғуга солса керак.

Жасурбек Набиев
-   Шукурали сиз “Металлург” дарвозасига киритган голингиздан сўнг голни нишонлаш вақтида кимгадир қўл билан ишора қилдингиз. Худди кимгадир ниманидир исботлаб қўймоқчи экандек. Бу ҳолатни тушунтириб берсангиз ?
-   Ҳақиқатдан ҳам шу ҳолат бўйича жуда кўп шу каби саволлар бўлди. Лекин мен кимгадир ниманидир истоблаб қўймоқчи эмас эдим. Голдан сўнг дадам ўтирган сектор томон югурдим ва қўлимни кўтардим. Чунки баҳсдан аввал дадам “ўйинда жарима тўпларини ҳам тепиб гол уриб тур ўғлим” деб гапиргандилар. Шу сабабли дадам ўтирган тарафга қараб югурдим.  

-   Сизга “Нефтчи” жамоаси футболчиларидан ҳам саволлар келган.

  Ўктир Юсупов (“Нефтчи” дарвозасибони)
-   Дўстим Шукурали, “Насаф” дарвозасига кирита олмаган пенальтийингиз борасида фикрингизни билсак. Ўша вазиятда аслида нима бўлганди ?
-   Ҳақиқат ҳам савол эгаси дўстимиз Ўткиржон жуда яхши йигит. Ярим йилдан бери бир жамоада бўлишимизга қарамай яхши чиқишиб кетганмиз. Самимий инсон. Тўғриси биз Ўткир билан машғулотларда асосан мана шу пенальти борасида кўп бирга машқ қиламиз. Саволга келсак, ўша вазиятда менда тўпни қайси тарафга тепиш борасида иккиланиш бўлиб қолди. Бу эса салбий оқибатга, яъни муваффақиятсиз зарбани юзага келтирди.


Аббос Махсталиев. (“Нефтчи” футболчиси)
-   “Металлург” дарвозасига урган голингиз фаолиятингиздаги энг чиройлиси бўлдими ёки бундан ҳам чиройли зарбаларни голга айлантирганмисиз ?
-   Фаолиятим давомида кўплаб жаримадан голлар урганман. Лекин бу энг чиройлиси бўлса керак.

Дилёр Ирматов (“Нефтчи” футболчи)
-   Шукур Пўлатовдек футболчи сифатида етишиб чиқишингизда нима сабаб бўлган ?
-   Бу саволнинг жавобини Дилёрнинг ўзи ҳам яхши билса керак (кулади) Доим у билан бирга бўламиз. Менимча, шу меҳнатлар туфайли шу даражага чиқдим. Яна ўз устимда кўпроқ ишлашим керак.

Sadriddin To'lanboyev
-   Олий лигада сизга энг кўп бош оғриқ бўлган ҳужумчиларни санаб ўтинг ?
-   Аниқ кимнидир айтиш қийин. Чунки хар бир ўйин ўзига яраша қийин кечади. Хар қандай жамоа “Нефтчи”дек рақибни уйдами ёки сафардами мағлуб этишга жиддий киришади. Агар яхшироқ эслайдиган бўлсам, ёшлар жамоаси сафида ўйнаб юрган кезларим Абдумалик Абдуллаев ҳамда Иван Нагаевлар менга кўп бош оғриқ бўлган деб айтсам бўлади.

AMX
-   Шукурали, сизга битта ўйинчи трансфери танлаш имкон берилса, қайси ўйинчини “Нефтчи”га харид қилган булардингиз?
-   Бизнинг ишимиз майдонда футбол ўйнаш. “Нефтчи”га кўпроқ ким кераклигини мураббийлар билса керак. Савол бош мураббийга тегишли.

EURONEFTCHI
-   Нима учун ижтимоий тармоқларга келаётган хатларга жавоб ёзмайсиз ?
-   Имкон қадар мухлислар билан ёзишмаларни амалга оширишга ҳаракат қиламан. Баъзан эса жавоб ёза олмаслигим мумкин. Чунки хатлар жуда кўп ва бир хил саволлар бўлади. Оз фурсатга интернетга кирган бўлишим ҳам мумкин.

Нефтчи Реал мухлиси
-   Мағлубият кутилган ўйинларда яъни “Пахтакор” ҳамда “Насаф”га қарши учрашувларда ғалаба ва дуранг натижалар қайд этилди. Аммо “Сўғдиёна” “Андижон” ва “Шўртан” каби ғалаба қозониш имконияти юқори баҳслар бой берилди. Бу борада фикрингиз ?
-   Яхши ва ўринли савол бўлди.  “Сўғдиёна” “Андижон” ва “Шўртан” билан баҳсларда бироз омад етишмади деб ўйлайман. Футбол ўзи шунақа. “Насаф”га қарши баҳсда ҳам ғалаба қилишимиз мумкин эди. Бу борада ҳам омад келмади. “Пахтакор” билан ўйинда мен иштирок этмаганман, - деб фикрларини якунланди Шукур Пўлатов.

 Шу тариқа навбатдаги лойихамизда Ixtiyorjon никли мухлис ғолиб бўлди. Уларни табриклаб қоламиз!

“Нефтчи” футболчиси Шукурали Пўлатов иштирок этган “Мухлис саволи” лойихаси клуб матбуот котиби Ҳожиакбар Жабборов ҳамда клуб оператори Рустамжон Мелибоев билан хамкорликда тайёрланди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика