UZ

Сўнгги янгиликлар

01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  2 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  13

Мурод Отажонов: “Ёшларимизда жамоавий ўйин яхши шаклланмаганлиги билиниб қолди” Янгиликлар

Мурод Отажонов: “Ёшларимизда жамоавий ўйин яхши шаклланмаганлиги билиниб қолди”

Бир неча йиллардан буён “Бунёдкор”да фаолият олиб бораётган Мурод Отажонов айни дамда академия ёшлари билан ишламоқда.

Таниқли мутахассисга мурожаат қилиб, олимпия терма жамоамизнинг Осиё чемпионатидаги иштироки ҳақида сўрадик. 

- Албатта олимпия терма жамоамизнинг Осиё чемпионатидаги иштирокини кузатиб бормоқдаман. Афсуски биз кутган натижа рўй бермади. Барчамиз олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш тарафдори эдик. Лекин тажриба етишмаслиги панд берди. Рақибларимиз ҳам анойилардан эмасди. Уларда ҳам футбол йилдан-йилга ривожланиб бормоқда. Буни ўйинлар орқали кўрдик. 

- Назаримда ёшларимизда жамоавий ўйин яхши шаклланмаганлиги билиниб қолди. Футбол бу жамоавий ўйин. Кураш ёки бокс каби унда битта шахсга боғлиқ бўлмайди. Ҳамма йигитлар харакат қилиши керак эди. Аммо ўйинчилар охиригача юқори савияда ўйнай олмади.  

- Жанубий Кореяга қарши баҳснинг иккинчи бўлимида йигитлар 30 дақиқа жуда яхши харакат қилганини алоҳида эътироф этиш керак. Бироқ қолган вақтларда фаоллик кузатилмади. Ироқ билан учрашувда эса дастлабки 25 дақиқа яхши ўйнаб туришганди. Кейинчалик эса уларнинг шашти пасайиб кетти. 

- Олимпиада йўлланмаси учун курашиляптими, демак тайёргарлик ҳам шунга яраша жиддий бўлиши керак эди. Футболчиларни эртароқ йиғиш зарур эди. Натижада йигитларнинг бир-бири билан тўлиқ тушуниб кета олмаслиги кўриниб қолди. 

Исломбек Рустамбеков.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика