UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Осиё кубоги. Вьетнамга қарши таркибимиз маълум  20 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  0 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  2 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  11 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  24 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  3 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  5 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  3 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  13 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  32

Миллий терма жамоамиз “Уфа” билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Миллий терма жамоамиз “Уфа” билан дуранг ўйнади

Австрияда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказган Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча Россиянинг “Уфа” клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

Беллашувда ҳисоб 2-дақиқадаёқ очилди. Стоцкий миллий терма жамоамиз жарима майдончасига кириб, жамоадоши Марсиньони тўп билан таъминлади. Бразилиялик футболчига дарвозани ишғол қилиш учун тўп йўналишини ўзгартириш етарли бўлди. 

Биринчи бўлим ўрталарига келиб, футболчиларимиз рақиб дарвозасини кетма-кет икки бор ишғол қилди. Аввалига Шомуродов бурчак тўпидан кейин ҳисобни тенглаштирган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб, Искандеров узоқ масофадан “Уфа” дарвозасини нишонга олди. 

Иккинчи бўлим рақибнинг ҳужумлари билан бошланди. Бу 59-дақиқада пенальти билан якунланди. Нуқтага яқинлашган Марсиньо ўз дублини нишонлаб, учрашувга нуқта қўйган голга муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, миллий терма жамоамиз бугун Австрия йиғинини якунлаб, юртимизга қайтиб келади ва 24 июль куни “Бунёдкор” стадионида Ироққа қарши майдонга тушади.  


НАЗОРАТ УЧРАШУВИ

“УФА” (Россия, Уфа) – ЎЗБЕКИСТОН – 2:2 (1:2)

20 июль. Австрия. Майрхофен

“Уфа”: Шелия, Стоцкий, Тумасян (Никитин, 70), Васин, Сафрониди (Сухов, 70), Обляков (Слай, 70), Безденежних (Батютин, 70), Ванек (Засеев, 70), Марсиньо (Зубарев, 70), Кротов (Сисуев, 70), Диего. 

Ўзбекистон: Нестеров, Тожиев, Мерзляков, Шораҳмедов, Искандеров, Соҳибов, Шукуров, Андреев, Аҳмедов, Каримов, Шомуродов. 

Голлар: Марсиньо, 2 - 1:0. Шомуродов, 19 - 1:1. Искандеров, 21 - 1:2. Марсиньо, 59 – 2:2. 


Рейтинг: -62   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика