UZ

Сўнгги янгиликлар

11:10Шомуродов Туркия клубининг таклифини қабул қилдими?  3 10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  2 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  0 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  2 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  6 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  19 07:40Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  1 07:11Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Атлетико" муҳим ғалабани қўлга киритди  1 02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  28 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  24 01:03Женнаро Гаттузо: "Ҳозирги футболда Гаттузони майдонга туширмаган бўлардим"  3 00:33"Барселона" 7 футболчисидан қутулмоқчи  2

"Машъал"да мавсум кашфиётлари Янгиликлар

"Машъал"да мавсум кашфиётлари

Бу йилги мавсумда кўпгина жамоалар таркибларида кашфиёт футболчилар кузатилди.

Юртимиз футболи учун каттагина ҳисса қўшиб келаётган «Машъал» жамоаси тўрт нафар ёш иқтидор эгаларини кашф этди. Сардор Абдураимов, Марадона Сафаров, Жавоҳир Илёсов, Шохжаҳон Қиличев шулар жумласидандир. Биз ушбу ёшларнинг кўрсаткичларини сар ҳисоб қилдик.

ЖАВОҲИР ИЛЁСОВ


Санжар Қувватов «Насаф»га ўтиб кетгач жамоа мураббийлар штаби ёш дарвозабон Илёсовга ишонч билдиришди, Натижада эса Жавоҳир бу масумда кўрсаткичлар бўйича ампуладоши Носировни ортда қолдирди. 18та баҳс ва 1541 дақиқа. Ҳар ҳолда дебют мавсумда ёш дарвозабони учун бу ёмон кўрсаткич эмас.



МАРАДОНА САФАРОВ

Машҳур, аргентиналик футбол афсонаси, Диего Марадонанинг адаши бўлган ва маҳаллий муҳлислар ёқимтойига айланган умидли футболчи бу мавсумда ўзининг дебют  баҳсидаёқ гол киритишга мувоффақ бўлди. Олий лиганинг  28 тур баҳсини сафарда «Қўқон-1912» жамоасига қарши ўтказган «газчилар» дуранг 1:1 натижани қайд этишганди ушбу баҳсда, Сафаров ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда майдон эгаларини жазолади ва Олий лигадаги ўзинг дастлабки голини қайд этди. Марадона ўзининг илк голини киритиши учун унга 8 дақиқа кифоя бўлди холос.  Янги мавсумда эса иқтидорли футболчи жамоага янада фойдаси тегишига шубҳа йўқ албатта.



САРДОР АБДУРАИМОВ

Табиатан камтарлиги билан узининг тенгдош спортчилар орасида ажралиб турадиган футболчи, бу мавсум олий лигада жами 22 бор майдонга тушиб 1450 дақиқа ҳаракат қилан. Мавсумдаги ягона ва дебют голини, Олий лиганинг бу йилги кашфиёт жамоаси бўлган «Бухоро» дарвозасига киритган. Ўша учрашувда «Машъал» ўз майдонида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Шу билан бир қаторда Сардорнинг ҳисобида битта голли пас ҳам мавжуд.



ШОҲЖАҲОН ҚИЛИЧЕВ

2012 йили Форслар замини бўлган юрт, Эронда ташкил этилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзига хос натижалар қайд эта олган ёшлар терма жамоа сафида кашфиёт бўла олган истедоли футболчи, Шоҳжаҳон Қиличев ҳам жорий мавсумда «Машъал» сафида ўзиниг дебютини нишонлади. Ҳар ҳолда унинг натижалари ҳам қониқарли.

Биз таъкидлаб ўтган тўрттала ёшларни кейинги масумда жамоага янада кўпроқ фойдаси тегишига ишонамиз. Энг эътибролиси бу футболчилар олий лиганинг ҳар қандай жамоаси таркибини муносиб ҳимоя қила олишади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика