Марио Маслач: “Пахтакор” менга жуда ҳам ёқди"
08 янв 2017 17:45
Янгиликлар
Марио Маслач: “Пахтакор” менга жуда ҳам ёқди"
Тошкентнинг “Пахтакор” клуби сафида Сербиялик ҳимоячи Марио Маслач кўрикдан ўтмоқда.
Бугун ушбу футболчи “Қўқон-1912” жамоасига қарши илк ўртоқлик учрашувини ўтказди.
“Бир неча кун “Пахтакор” клуби таркибида машғулотларда иштирок этдим. Бугун эса илк ўртоқлик учрашувида майдонга тушдим. “Пахтакор” таркибида илк ўйиним бўлгани учун бироз қийин бўлди. Бундан ҳам яхшироқ ўйнашим мумкин эди. Аммо майдоннинг ҳолати бироз қийнаб қўйди.
Жамоа шароитлари мени қониқтирмоқда, футболчилар билан яхши чиқишиб кетдим. “Пахтакор” клуби менга жуда ҳам ёқди. Лекин сизларнинг вақтларингизга мослашиш бироз қийинчилик туғдирмоқда”, - дейди Марио Маслач.
Жаҳонгир Сотволдиев
Фикрлар