UZ

Сўнгги янгиликлар

10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  7 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  2 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  3

Марадона Сафаров: "Машъал-2" билан қизиқарли баҳс бўлади" Янгиликлар

Марадона Сафаров: "Машъал-2" билан қизиқарли баҳс бўлади"

"Машъал" жамоалари 19 март куни Ўзбекистон кубоги доирасида 1/16 босқич ўйинини ўтказади.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек бу ўйинда икки "Машъал" тўқнаш келади. Бу баҳс олдидан "Машъал" ҳужумчиси Марадона Сафаров ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Қуръага ҳеч нарса деб бўлмайди. Тасодиф туфайли биринчи лигадаги "Машъал-2" жамоамизга тўқнаш келганмиз. Улар 1/16 босқичга чиқишнни уддалади. "Машъал" учун "Насаф-2" ҳам тоғри тўқнаш келиши мумкин эди. Бу тўқнашув фақатгина тасодиф бўлган. Энди Муборакда ажойиб учрашув бўлади. Бу шунчаки ўртоқлик баҳси эмас расмий ўйин бўлади. Майдонга кимлар тушишини мураббий ҳал этади. Ҳозир айнан қандай таркиб тушиши ҳақида ҳеч ким билмайди. Ким майдонга тушса ҳам профессионалларча ҳаракат қилади. Мухлислар ҳам қизиқарли ўйин кўради. Натижа ҳар икки жамоа учун муҳим. "Машъал-2" ҳақида деярли жуда яхши маълумотга эгамиз. Микола Лапа бу йил бош мураббийлик қилмоқда ва ўйин услубини ўзгартиришга ҳаракат қилса керак.

"Машъал" барибир биринчи лига жамоасидан устун. Шунга қарамай "Машъал-2" ҳам осонликча таслим бўлмайди деб ўйлайман. Уларда ушбу баҳсга жиддий ёндошади. Шижоат уларда нисбатан кўпроқ дейишим мумкин. Боиси улар майдонда узини ўйинини исботлаш учун курашади", - дейди Марадона Сафаров.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика