UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" - "Динамо": Асосий таркиблар маълум  1 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   3 17:55"Челси" сал кам 100 миллион долларга сотиб олган футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 17:25"Реал" етакчиларидан бирининг келажаги борасида қарор қабул қилди  0 17:01Ўзбекистон кубоги. "Лочин" - "Андижон": Асосий таркиблар маълум  26 16:46Футзал. Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари тақвими маълум  0 16:10"Реал" Анчелоттига янги "лавозим" таклиф қилади  11 15:48"Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан галерея  0 15:29Иззатов, Ғуломов, Бозоров, Собиров ва бошқалар ... Суперлига 7-тур рамзий терма жамоаси   2 15:06Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар пойгасида вазият қандай?  0 14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  6 13:58МЛС клуби Поль Погба билан музокара ўтказди  0 13:05"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  3 12:50Музаффар Олимжонов: "Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман"  3 12:23Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради"  4

Лутфулла Тўраев - Малайзия вице-чемпиони! Янгиликлар

Лутфулла Тўраев - Малайзия вице-чемпиони!

Малайзия Суперлигасида 2016 йилги мавсум ўз якунига етди.

Унда "Жохор Дарул Таъзим" клуби кетма-кет учинчи марта чемпионликка эришди.

Ҳамюртимиз Лутфулла Тўраев фаолият олиб борган "Фельда Юнайтед" клуби эса ўз тарихида илк бор совриндорлар қаторига кирди. Жамоа Малайзия вице-чемпиони бўлди.

Тўраев Малайзиядаги илк мавсумида кумуш медалларига эга чиқди. Футболчи 16та ўйинда майдонга тушиб 8та гол уришга муваффақ бўлди.



"Кедах" клуби мавсумни учинчи ўринда тугатиб бронза медалларини қўлга киритди.

Ойбек Қиличев ўйнаган "Перак" клуби мавсумни 6-поғонада тугатди. Иккинчи даврада жамоага бориб қўшилган Қиличев 9та ўйинда иштирок этди.



Яна бир ҳамюртимиз Дилшод Шарофетдинов фаолият олиб борган "Т-Тим" клуби чемпионатни 7-ўринда якунлади. Шарофетдинов бу мавсумда жамоаси сафида 20та ўйинда майдонга тушиб рақиб дарвозасига 6та тўп киритди.



18та гол урган "Жохор Дарул Таъзим"нинг аргентиналик ҳужумчиси Хорхе Роландо Перейра Диаз чемпионат тўпурарига айланди. Унинг ҳамюрти ва клубдоши Хуан Мартин Лусеро 16та гол билан иккинчи бўлди. Тўпурарлар пойгасида кучли учликни Франсис Дое Форкей якунлади. Либериялик "Фельда Юнайтед" ҳужумчиси мавсум давомида 15та тўп киритди.


Малайзия Суперлигаси. Якуний жадвал


Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика