"Локомотив"нинг 35та ўйинлик мағлубиятсиз сериясига "Машъал" чек қўйди
25 июл 2016 22:23
Янгиликлар
"Локомотив"нинг 35та ўйинлик мағлубиятсиз сериясига "Машъал" чек қўйди
Бугун Тошкентнинг "Локомотив" клуби Ўзбекистон кубоги 1/4 финалида "Машъал" клубини қабул қилиб 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Шундай қилиб, "темирйўлчилар"нинг мағлубиятсиз серияси 35та ўйинда ўз якунига етди.
Жамоа расмий ўйинда сўнгги бор 2015 йил 12 сентябрь санасида мағлуб бўлган эди. Олий лига доирасидаги "Пахтакор"га қарши ўйин 1:2 ҳисобида тугаганди.
Шундан кейин бўлиб ўтган 35та ўйиннинг ҳеч бирида "Локомотив" ютқазмади.
Ўтган йил олий лигада охирги 9та турда, Ўзбекистон кубоги ярим финали жавоб баҳсида "Насаф" билан учрашувда, бу йил олий лиганинг дастлабки 14та турида, ОЧЛ доирасидаги 8та ўйинда ва Ўзбекистон кубоги 1/8 финалида "УзДонгЖу" билан икки учрашувида, "Машъал" билан чорак финал доирасидаги илк ўйинда "темирйўлчилар" жами 26та ғалаба ва 9та дуранг қайд этишди.
Фикрлар