UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  7 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  5 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  5 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  10 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  2 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

“Локомотив” футболчиларига Ўзбекистон чемпионати олтин медаллари ва Chevrolet Gentra калити топширилди ФОТО Янгиликлар

“Локомотив” футболчиларига Ўзбекистон чемпионати олтин медаллари ва Chevrolet Gentra калити топширилди ФОТО

Биласиз, 2016 йилги мавсум “Локомотив” жамоаси учун жуда муваффақиятли тарзда ўтди.

Жамоа Осиё Чемпионлар Лигасида чорак финалга қадар етиб борди. Ички чемпионатда эса узоқ кутилган чемпионликка эришилди. Шунингдек, Ўзбекистон кубогида ҳам муваффақият қозонилиб, “Олтин дубль” расмийлаштирилди.

Кеча мана шундай совринларга бой тарзда ўтган мавсум якунларига бағишлаб байрам дастурхони ёзилди ва чемпионга олтин медаллар топширилди. Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” меҳмонхонаси кичик тантаналар залида ўтказилган байрам тадбирида “Локомотив” жамоаси футболчилари ва клуб ҳодимлари, уларнинг яқинлари, жамоа ҳомийлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Якунда “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ бошқарув раиси биринчи ўринбосари Дехканов Даврон Тулкунович ва Ўзбекистон Футбол Федерацияси вице-президенти Раҳматуллаев Сардор Ҳамидуллаевич мамлакатимизнинг янги чемпионига олтин медалларни топширишди.

Клуб бош ҳомийси саналадиган “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ томонидан шунингдек, “Локомотив”нинг чемпионликка эришишига катта хисса қўшган барча футболчи ва мураббийларга сўнгги русумдаги Chevrolet Gentra автомобиллари калити ҳам топширилди.




Сайтимизнинг Telegram даги каналига обуна бўлинг - telegram.me/championatasia

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика