UZ

Сўнгги янгиликлар

12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  3 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  0 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   13 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  16 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  7 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  13 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  8 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  25 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  14

Криштиану Роналду тўртинчи «Олтин тўп»ни қўлга киритди Янгиликлар

Криштиану Роналду тўртинчи «Олтин тўп»ни қўлга киритди

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду France Football журнали таъсис этган «Олтин тўп» соҳибига айланди.

Португалиялик футболчи шу тариқа ўзининг тўртинчи «Олтин тўп»ини қўлга киритди. 2008, 2013 ва 2014 йилларда ҳам футболчи бу совринни олганди. 2016 йилда Роналду «Реал» сафида ЕЧЛни ва Португалия терма жамоаси сафида Евро-2016ни ютди. Бу йилда 55та ўйинда Роналду 51та гол урди ва 17та голли пас оширди.

Криштиану Роналду учун 745та овоз берилди, «Барселона» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессига 316та.

Учинчи ўринни «Атлетико» ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн эгаллади - 198 овоз.

2010-2015 йилларда «Олтин тўп» топшириш ҳуқуқи ФИФАга тегишли эди. Бу йилдан ФИФА алоҳида "Йилнинг энг яхши футболчиси" совринини топширади. Бу маросим январь ойида бўлиб ўтади. 

"Олтин тўп" учун берилган овозларга кўра футболчилар қуйидаги тартибда жойлаштирилди:

1. Криштиану Роналду, «Реал»
2. Лионель Месси, «Барселона»
3. Антуан Гризманн, «Атлетико»
4. Луис Суарес, «Барселона»
5. Неймар, «Барселона»
6. Гарет Бэйл, «Реал»
7. Рияд Марез, «Лестер»
8. Жейми Варди, «Лестер»
9-10. Жанлуиджи Буффон, «Ювентус»
9-10. Пепе, «Реал»
11. Пьер-Эмерик Обамеянг, «Боруссия» Дортмунд
12. Руй Патрисиу, «Спортинг»
13. Златан Ибрагимович, «Манчестер Юнайтед»
14-15. Поль Погба, «Манчестер Юнайтед»
14-15. Артуро Видаль, «Бавария»
16. Роберт Левандовски, «Бавария»
17-19. Тони Кроос, «Реал»
17-19. Лука Модрич, «Реал»
17-19. Димитри Пайет, «Вест Хэм»


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика