UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ювентус" минимал ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди  40 00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  2 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  3 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  3 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2

Колосовский Регламент асосида жаримага тортилди, аммо... Янгиликлар

Колосовский Регламент асосида жаримага тортилди, аммо...

ПФЛ расмий сайтининг рус тили саҳифасида “Пахтакор” мураббийи Григорий Колосовский ва жамоа ҳужумчиси Игорь Сергеев жаримага тортилгани ҳамда огоҳлантирилганлиги тўғрисидаги хабар чоп этилди.
Расмий хабарда ёзилишича, “шерлар” устози олий лиганинг 9-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Пахтакор” учрашувидан кейин беллашувни бошқарган ҳакамлар бригадаси томон ОАВда танқидий фикр билдиргани учун Регламентнинг 5.39 ва 5.57 бандларига асосан жаримага тортилган ҳамда огоҳлантирилган. Агар бундай ҳолат яна такрорланса, жиддий чора кўрилиши белгиланган.

“Пахтакор” ҳужумчиси Игорь Сергеев ҳам худди шу учрашувда Регламентнинг 5.36 ва 5.57 бандларини бузган. Натижада у ҳам жаримага тортилиб, огоҳлантирилган. Албатта Сергеев ҳам бундай ҳолатни такрорласа, жиддий чора кўрилиши белгиланган.

“Локомотив” – “Пахтакор” учрашувини Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Шиддатли ўтган баҳсни ўзбек футболининг деярли барча ишқибози кўрди, шу боис ўйиндаги вазиятларни таҳлил қилишга ҳожат йўқ. Аниғи шуки, беллашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида “шерлар” устози Григорий Колосовский “Пахтакор” 15 кишига қарши ўйнаганини, жамоа фойдасига берилиши лозим бўлган пенальти белгиланмаганини, вазият назоратчилар томонидан кўриб чиқилишини айтиб ўтди.

Колосовский айнан шу гаплари туфайли жаримага тортилди. Чунки у бу орқали Регламентнинг 5.39 бандини бузди. Келинг, ўша бандда нима ёзилганига кўз югуртирайлик.

Белгиланган жазолар қўлланилади
5.39 ОАВда ҳакамлар бригадаси томонига танқидий фикрлар билдирилса, агар учрашув қайдномасида ҳакамликка нисбатан эътироз ёзилмаган бўлса;

Колосовский ҳакамлар томон эътироз билдиргани рост. Бу борада у жаримага лойиқ. Аммо шу ерда ўша банднинг иккинчи қисми ҳам бор. Яъни, “агар учрашув қайдномасида ҳакамликка нисбатан эътироз ёзилмаган бўлса”. “Локомотив” – “Пахтакор” учрашувининг қайдномасида меҳмонлар беллашувнинг ҳакамлигига нисбатан расман эътироз билдирган. Демак, Колосовский жаримага тортилаётганда банднинг иккинчи қисми ҳам инобатга олинса мақсадга мувофиқ бўларди.

Григорий Колосовский Регламентнинг 5.57 бандига кўра ҳам жазоланган. Худди шу банд бўйича Игорь Сергеев ҳам айбдор деб топилган. Бу бандда қуйидагилар ёзилган:

Турли интизом жазолари
5.57 ЎзПФЛ ЎФФнинг Тартиб-интизом қўмитасисиз ҳам пуллик жарималарни қўллаши мумкин;

Бу банд бўйича белгиланган жазони тушунтиришга ҳожат йўқ.

Игорь Сергеевнинг ўзи Регламентнинг 5.36 банди бўйича ҳам жазоланган. Мазкур бандда қуйидагилар ёзиб қўйилган:

Белгиланган жазолар қўлланилади
5.36 Учрашув давомида ва беллашувдан кейин одоб-аҳлоқ меъёрларини бузгани учун;
Бу ҳакамлар бригадаси учрашув қайдномасида Сергеевнинг ҳулқи тўғрисида расмий маълумот бергани билан боғлиқ.

Одатда матбуот анжуманларида мураббийлар ҳакамлик ҳақида фикр билдиришни истамайди. Чунки Регламентнинг 5.39 банди бор. Лекин айтганимиздек, ўша банднинг иккинчи қисмига кўра, учрашув қайдномасида ҳакамликка нисбатан расман эътироз билдирган томон ОАВда ҳакамлар ҳақида фикр билдира олади. Фикр билдирса жазога тортилмайди. Аммо “Пахтакор” вакиллари жаримага тортилгани тўғрисидаги расмий хабар чиқди. Айтганча, шу ерда жарима суммасининг миқдори қанча бўлиши мумкинлигини ҳам айтиб ўтсак.

Григорий Колосовский ва Игорь Сергеев каби Регламентнинг 5.36 ва 5.39 бандлари бузган инсонлар қуйидагича жазоланишади:

а) огоҳлантириш;
б) Ўзбекистон чемпионати, Ўзбекистон Биринчилиги ва Ўзбекистон Кубоги баҳсларидан маълум муддатга четлаштириш;
в) 10 миллион сўмгача бўлган жарима;
г) лицензия бекор қилиниши;
д) футболга боғлиқ барча вазифалардан номаълум муддатга четлаштириш;


Ф.Нишонов
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика