UZ

Сўнгги янгиликлар

08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  3 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  6 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  13 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   6 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  1 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  15 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  10 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  55 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0

Киберспортда келишилган ўйинлар борми? Янгиликлар

Киберспортда келишилган ўйинлар борми?

Ўзбек футболида ўз ўйинига пул тикиб, "соққа" қилувчилар борасида катта "сериал" бошланди.

Шунга ўхшаган нарсалар киберспортда ҳам борми?


Ҳа, бор. Dota 2 ўйинида бу ишларни 322 дейишади. Нега 322? Бир пайтлар россиялик ўйинчи Алексей "Solo" Берёзин ўз жамоасининг мағлубиятига 100 $ тиккан, коеффициент еса 3.22 еди. Ушбу "ставка"нинг скриншотлари ижтимоий тармоқларда пайдо бўлганидан сўнг келишилган ўйинларга 322 деб ном қўйиб олишган.

Dota 2 ўйинига енг кўп "ставка" қиладиган жамоа - PSG.LGD (Хитой) ҳисобланади. Ҳа, бу ўша, ҳаммамизга таниш дунёнинг 1-рақамли жамоаси. Лекин буни ҳеч ким исботлай олмайди, чунки ҳеч қандай аниқ далил йўқ. Шу сабабли йигитлар ҳозиргача дисквалификация қилинмаган. Уларнинг "ставка"лари ижтимоий тармоқларда кўп муҳокама қилинади ва бу тикишларнинг энг кўп содир бўладигани "ДАСТЛАБКИ 10ТА КИЛЛ". Хитойликлар ўйиндаги дастлабки 10та килл рақиб томонидан амалга оширилишига пулл тикишади. Бу футболда ҳудди биринчи голни рақиб уришига пул тикишдек гап. Рақибнинг 10та киллидан сўнг PSG.LGD рақибни "ер билан яксон қилади". Шу йўл билан "сиҳ ҳам кабоб ҳам куймайди". Ишонмасангиз бу жамоанинг ўйинларини бир кузатиб кўринг. Бу киберспортдаги "ставка"ларнинг бир томчиси. Ҳали кўплаб ишлар ҳақида сизга хабар берамиз.


Давоми бор...


Киберспорт оламининг янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун ТЕЛЕГРАМ КАНАЛИМИЗга обуна бўлиб қўйинг.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика