UZ

Сўнгги янгиликлар

20:56"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  12 20:35Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон - Шри-Ланка (LIVE)  0 20:20Абраҳам "Рома"га қайтди  1 20:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Интер Майами" учрашувининг асосий таркиблари маълум!  10 20:00Суперлига. "Бухоро" - "Шўртан" 1:1 (Матнли трансляция)  2 19:27Юрген Клопп: "Ғалати эшитилиши мумкин, энди мураббийлик қилишни истамайман"  2 18:49"Челси" янги стадион қурмоқчи  1 18:27Суперлига. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 17:59"Барселона" де Йонг билан келишиб олди  0 17:21Дезире Дуэ "Интер Майами"га қарши ўйин олдидан: "Бу турнирда фақатгина энг кучлилар ўйнайди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"  6 16:57"Челси" келаси ҳафтада янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда  3 16:20"Шўртан" бугун 10 йиллик "қора анъана"га чек қўядими?  2 15:58ПСВ "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олмайдиган бўлди  1 15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  8 14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0

Жермейн Дефо билан интервью Янгиликлар

Жермейн Дефо билан интервью

“Сандерленд” таркибида голлар уришдан тўхтамаётган англиялик ҳужумчи Жермейн Дефо ҳамон терма жамоага қайтишга имконияти борлиги, клубдаги фаолияти ва бошқа масалалар хусусида берилган саволларга жавоб қайтарди.


Янгиланган “Сандерленд”да ишлар қалай?

– Ёмон эмас. Бизда янги мураббий бор ва баъзи нарсалар ўзгармоқда. Иш услуби, ўйин, машғулотлар бошқача. Бунда бирор ёмон жиҳат йўқ. Машғулотларда тўп билан кўпроқ ишлаяпмиз. Бу менга ҳозирча жуда ёқмоқда.

Мураббий қандай таассурот қолдиряпти?

– Жуда яхши. Сэм менга Мойес жуда яхши мутахассис эканини айтганди. Унинг ишлаган жойлари ҳаммасини айтиб турибди. “Эвертон”да ишлаганда унга қарши жуда қийин ўйин ўтказардик. Улар ҳимояда тартибли ўйнаб, олдинга тез-тез бориб, жарима майдонига тўп оширишарди. Албатта, у “МЮ”даги фаолияти бошқача кечишини истаган бўларди. Мойеснинг Испанияда ишлагани дарҳол кўзга ташланмоқда. У ерда машғулотларда тўп билан кўпроқ ишлашади – биз ҳам шунга эътибор беряпмиз. Машқлар кескинроқ тус олди. Йигитлар бундан хурсанд. “Сити” билан ўйиндаёқ янгиликлар борлиги кўзга кўринди. Ҳар куни яхшироқ бўлиб боришимизни мураббий истамоқда. Тўпни хотиржам назорат қилиб, рақибни кўпроқ югуришга мажбур қилиш ва голли вазиятларни юзага келтириш лозим. Лекин ишончли ва тартибли ўйнаш ҳам керак.

Футбол учун ёшингиз анча катта, лекин ҳозирча бу сезилмаяпти.

– Ёш ўтиши билан бошқача ўйнай бошлашинг ҳақида ҳамма гапиради. Гари Невилл бир сафар ёш ўтиши билан ўйинчи орқароқ ўйнашини айтганди: Райан Гиггз енгил ва тез қанот футболчиси эди, ярим ҳимояда тугатди; Пол Скоулз, ҳужумчи ва ҳужумкор ярим ҳимоячи бўлгани ҳолда ўйнашни марказий ҳимоячилардан сал юқорироқ ҳудудда якунлади. Лекин барчаси ўзингни қандай ҳис этишингга боғлиқ. Мавсумга тайёргарлик фаол кечди ва яхши ҳолатдаман. Мавсум бошланган пайтда қила оладиган нарсаларни уддаламасанг ёмон. Бўш ҳудудга югуриш, ҳимоячиларни чалғитиш ва уларга муаммо яратиш – менинг ўйиним. Ҳужумчи ақлли бўлиши даркор. Премьер-лигада эътиборни бутун ўйин мобайнида сақлаб туриш муҳим, чунки голли вазият биринчи бўлим бошида ёки охирги ҳуштак чалинишига оз қолганда юзага келиши ҳам мумкин. Имкониятингни кутиб, гол урса бўладиган вазиятларда ҳудудга ёриб кириш шарт.

– АПЛга қайтишда бу сифатларни МЛСда йўқотиб қўйганингиздан чўчимадингизми?

– Йўқ, умуман. Шундай ҳисоблайман: агар гол уришингга ишонсанг, тушасан ва урасан. Премьер-лигани соғиндим, шу сабабли қайтишга қарор қилдим. Босим, муҳим ўйинлар, ишқибозлар – мен аниқ тўғри танловни амалга оширдим.

– “Ньюкасл” дарвозасига гол уриб, мухлислар қалбидан жой олдингиз. Дербиларда ишларингиз яхши кечмоқда.

– Ҳа, ҳамиша муҳим ўйинларда иштирок этиш ва ғалабага ҳиссамни қўшишга интилганман. Жамоам учун гол муҳим бўлганди – якунда футболда айнан голлар туфайли ғалаба қозонилади. Ўйинларда ҳушёрликни сақлайман, машғулотларда астойдил тер тўкаман ва ҳар доим ғалабага ишонаман. Ҳужумчи гол уришга шайланиши керак. Оғир меҳнат албатта тақдирланади.

– Дербида қўшимча иштиёққа эга бўлдингизми?

– 100 фоиз. Бу худди Кубок финалидек. Эрта тонгдан шаҳарда ўзгача муҳит кўзга ташланди.

– Сэм Аллардайс ўйинингизга қандай янгиликлар берди?

– У туфайли яна қандай ўйнаётганимдан роҳатланишга тушдим. Аввалги мураббий ҳам мени майдонга туширарди, аммо унда услуб бошқача эди. Жойимда ўйнамадим – гоҳ ўнгда, гоҳ чап қанотда ҳаракат қилдим. Баъзида голлар урдим, аммо кўпинча жарима майдонидан ташқарида меҳнат қилдим. Буни аввал умуман амалга оширмагандим. Бу менга ёқмади – деярли голли вазиятларга эга бўлмадим. Сэм келганда олдинда ўйнаб, гол уришим зарурлигини айтди. У мен билан бирга ишлаган энг яхши мураббийлардан биридир. Сэм ҳеч нарсани қийинлаштирмайди – ўзингни кўрсатишга имкон беради. Муҳими – ўтказиб юбормаслик. У дарвозани қуруқ сақлаб, гол ўтказиб юбормаслигимиз кераклигини айтганда хотиржам бўлгандим. Чунки вазият бўлса, мен гол уришимни таъкидлаганди. У доим шундай гапирган ва мен Сэмга ишонганман.

Англия терма жамоаси либосини яна кийишга умид қиляпсизми?

– Албатта. Футболни, машқ қилишни севаман. “Сандерленд” либосини ҳар ҳафта якунида кийганимда терим жимирлаб кетади – худди илк бор “Вест Хэм” сафида майдонга тушганим сингари. Англия терма жамоаси либосини кийганимда қандай ҳолат кечишини тасаввур қилаверинг. Буни сўзлар билан тасвирлаб бўлмайди. Бундай ҳолат ёшлигимда, мураббий мени 21 ёшлилар жамоасидан асосий жамоага ўтказганини айтганда бўлганди. Имкон қадар кўпроқ голлар уришга уринаман, шунда яна чақирув оламан. Ва Ер юзидаги энг бахтли инсонга айланаман.

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика