UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  2 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  10 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

Илк бор "манзил"га биринчи бўлиб келган "Локомотив" Янгиликлар

Илк бор "манзил"га биринчи бўлиб келган "Локомотив"

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси учун ўтган йилги мавсум муваффақиятли ўтди.


Андрей Микляев ва Мирко Йеличич тандеми "темирйўлчилар" тарихидаги энг эсда қоларли ва ажойиб мавсумни тақдим этиб беришди.

Йеличич жамоа билан анча самарадор ишлади, катта кўламдаги ишларни бажарди. Андрей Микляев эса омма билан мулоқот қилишда анча фаол бўлди.
"Локомотив" нафақат чемпионликни, балки мамлакат кубогини ҳам қўлга киритди ва "олтин дубль" қайд этди.


"Локомотив" ҳар томонлама яхши ва ажойиб мавсумни ўтказди.

"Темирйўлчилар" ўзлари иштирок этган барча фронтда кутилган натижаларни кўрсатишди. Чунки барча "Локомотив"ни ички чемпионатдаги совринларни қўлга киритишини кутганди ва бу содир бўлди. Осиё чемпионлар лигасида эса камида гуруҳдан чиқиш ва яхши иштирок кутилганди. Бу ҳам амалга ошди. Фақатгина ОЧЛда чорак финал охирги бекат бўлди. Аммо ОЧЛдаги жамоалар савияси ва даражасидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, "Локомотив" учун чорак финал яхши натижа бўлди. Аммо клуб бу мусобақада ҳам мақсадни катта қўйганди. Бироқ "Ал Айн" билан бўлган қарама-қаршиликда амирликларнинг тажриба ва маҳорати ўз сўзини айтди.

"Локомотив" учун мавсум анча оғир ва қийин ўйинлар орқали бошланганди. Улар аввалига ўз уйларида "Ал Иттиҳод" билан дуранг ўйнашди. Саудияда кечган жавоб учрашувида ҳам ушбу жамоалар ғолиб номини аниқлай олишмаганди. Кейинчалик "Локо" ички чемпионатдаги иштирокини Наманганда "Навбаҳор"га қарши ўтказди. Кескин ва голларга бой бўлган беллашувда "Локомотив" қийин ғалабани қўлга киритди. Айнан шу учрашувдан кейин жамоанинг "иштиҳаси" очилиб кетганди. Наманганда эришилган ғалабадан сўнг "Локо" бир қатор муваффақиятли ўйинларни ўтказди.
Жамоа чиройли, шиддаткор ва томошабоп футбол кўрсатиш билан биргаликда, муҳими натижани ҳам унутиб қўймади.

Ўтган йилги муваффақиятсиз ўтган мавсумдан сўнг Абрамов истеъфога чиқарилгач, кўпчилик жамоага хориждан кучли мутахассис келишини кутганди. Аммо "Локомотив" раҳбарияти Абрамов даврида жамоанинг жисмоний тайёргарлигига жавобгар бўлган Мирко Йеличични жамоага бош этиб тайинлади. Бу қарордан кейин кўпчилик жамоанинг муваффақият қозонишига даставвал шубҳа билан қаради. Йеличич эса ҳеч нимага чалғимади ва ўз иши билан овора бўлди. Гарчанд жамоага бош мураббий этиб тайинланган бўлсада Йеличич ўз ишини ташлаб қўймади. Яъни, Мирко жамоани жисмоний тайёргарлигига ўзи жавобгар бўлди ва барча машғулот жараёнини ўзи ўтказди. ПРО лицензияси йўқлиги туфайли қоғозда расман бош мураббий этиб ёрдамчи бўлган Андрей Микляев кўрсатилди. Бу ҳам "Локо"нинг фойдасига ишлади. Чунки Мирко Йеличич ҳеч нимадан чалғимай фақатгина жамоани ўйинларга тайёрлаш билан банд бўлди. Бош мураббий биласиз нафақат жамоанинг натижаларига, ўйинларига, балки ўйиндан олди ўтказиладиган матбуот анжумани, журналистларнинг саволларига жавоб қайтариш ва учрашувлардан сўнг ташкил этиладиган матбуот анжуманларида иштирок этиши шарт. Бу ҳам мураббийлик фаолиятининг бир қисми саналади. Аммо Мирко Йеличич ўша ПРО лицензияси йўқлиги сабаб бу ишлардан ҳам озод бўлди. Бу ишни Андрей Микляев жуда яхши даражада уддалади.
Йеличич ўтган мавсум давомида нафақат жисмоний тарафлама жамоани яхши тайёрлай олиши, балки тактик жиҳатдан ҳам анча малакали мураббий эканлигини исботлади. Уни бошчилигида "Локомотив" қайд этган натижалар фикримизга тасдиқ бўла олади.
Бу гал "Локомотив" клуби бош мураббий танлашда адашмади. Йеличич ва Микляев тандеми ўзини оқлади, деб бемалол айта оламиз.

Тўғри, "Локомотив"нинг муваффақият қозонишига нафақат мураббийлар тандеми ва малакаси, балки кучли футболчилар, ижрочиларнинг маҳорати ҳам катта роль ўйнади. "Локомотив" мавсум олдидан қўл урган трансферлар ҳам жамоага анча ас қотди. Кахи Махарадзе, Сервер Жепаров, Шерзод Файзиев каби харидлар тўлиқ ўзини оқлади.
Жамоада тенг кучли иккита таркиб мавжуд эди. Аммо биласиз, кучли футболчилар тўпланиб қолган вазиятда ҳам жамоани ўйнатиш бирмунча қийинлашади ва бу бош мураббийга баъзи ёқимли ва ёқимсиз муаммоларни ҳам тақдим этади. Ёқимли муаммо шундаки, мураббийда таркибни танлаш бўйича кенг танлов вужудга келади. Ёқимсизи шуки, қанча кучли футболчилар кўпайса, бу муҳитга ҳар хил таъсир кўрсатиши мумкин. Мирко Йеличич эса бу жиҳатдан ҳам мувозанатни тўғри ушлай олди.


"Локомотив" жамоасини танқид қилишга деярли ҳеч қандай асослар йўқ. Жамоа ўз тарихида ушбу мавсумда чинакамига янги саҳифа очди. Тарихда илк бор қўлга киритилган чемпионлик ва "олтин дубль".

"Темирйўлчилар" иккинчи давра олдидан ОЧЛда ҳам муваффақиятли иштирок этиш мақсадида таркибни янада кучайтиришга киришишди ва иккита легионер футболчини харид қилишди.
Улардан бири эса анча йиллардан буён ўзимизда тўп тепиб юрган Артур Геворкян бўлса, иккинчиси янги келган Славен Степанович бўлди. Артур Геворкян "Локомотив" жамоасида барча кутган ўйинни намойиш этиб беролмади. Футболчининг "темирйўлчилар" сафига киришиб кетиши қийин кечди. Черногориялик футболчи эса 40 дақиқа ўйнашга улгурди ва машғулотлар жараёнида олган жароҳати туфайли кутилмаганда сафдан чиқди.
"Локо"нинг давралар оралиғида амалга оширган трансферлари кутилган самарани бермади.

Буёғига "Локо" чемпионлик таъмини татиб кўрди. Энди режа ва мақсадларни катта қилиш керак. Жамоа эндиликда ОЧЛда ҳам янада каттароқ муваффақият қозониш йўлида меҳнат қилса ва келаси мавсум учун трансфер сиёсатини тўғри амалга ошира олса, ўйлаймизки, бу маррани ҳам забт этса бўлади. Ҳар ҳолда уддаласа бўладиган иш.
Мирко Йеличич ҳам мураббий сифатида ўзининг дастлабки мустақил мавсумини ўтказди ва керакли тажриба ва мактаб кўрди.
Халқаро майдонда йўл қўйилган баъзи камчилик ва хатолардан тўғри хулоса чиқариб, кейинги мавсум учун пухта режа тузиб чиқиш даркор.
Чемпионликка эришишдан кўра уни муносиб ҳимоя этиш қийинроқ деб бекорга айтилмайди.


Ажойиб мавсум ва чиройли ўйинлар учун "Локомотив" жамоаси ҳар қанча мақтов ва олқишларга арзийди.

"Локомотив" ўтган мавсумда барча мусобақаларда жами 47 учрашувда майдонга чиқди ва шуларнинг 32тасида ғалаба нашидасини сурди. Шунингдек яна 11та беллашувда дуранг қайд этилди ва 4та баҳсда мағлубиятга учради. Тўплар нисбати: 106-33.

Шуни қайд этиш жоиз, "Локомотив" илк маротаба бир йилда 100дан ортиқ гол уришни уддасидан чиқди.

"Темирйўлчилар" жорий йилда учта рейсда қатновни амалга оширишди. Шулардан иккитаси сўнгги манзилга қадар муваффақиятли қатнаган бўлган, учинчиси охирги бекатга етмай қатновни тўхтатди. Янги йилда ўша учинчи рейс орқали бутун Осиё бўйлаб муваффақиятли қатновни амалга ошириш учун ҳозирдан баъзи "рельслар"ни  таъмирлаш, баъзиларини эса янгилаш зарур.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика