UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  1 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  2 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  13 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  11 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  33 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  25

Илҳом Шарипов: "Динамо"га самарқандлик футболчиларни қайтармоқчимиз" Янгиликлар

Илҳом Шарипов: "Динамо"га самарқандлик футболчиларни қайтармоқчимиз"

Бир йиллик танаффусдан сўнг Биринчи Лигадан яна Олий Лигага қайтган "Динамо" жамоаси Илҳом Шарипов қўл остида янги мавсумга тайёргарликни бошлаш арафасида турибди.

Янги мавсум тадориги олдидан ҳар бир клубда янги мақсадлар, янги режалар тузилади. Шу боис бошланажак тайёргарлик босқичи олдидан "Динамо" бош мураббий Илҳом Шарипов билан учрашиб, клубнинг янги мавсумдаги янги режалари хусусида суҳбатлашдик.

- Илҳом ака, янги режалар ҳақида сўз очишдан олдин аввало, якунланган мавсум ҳақида қисқа таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз?
- Йил бошида "Динамо" клубида иш бошлаганимда, янги вазифага киришиш менга қийин бўлмади. Чунки бу клубда футболчи сифатида фаолият юритганман, клубдагилар мен учун бегона эмасди. Олдимиздаги вазифа таркибни ёшартириш, клубни асоси маҳаллий футболчилар иборат жамоа сифатида шакллантириш ва Олий Лигага олиб чиқиш эди. Мавсумни юқори даражада ўтказиб, Олий Лигага қайтишга муяссар бўлдик. "Динамо" таркибини маҳаллий иқтидорли ёшлар билан бойитдик. Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари сафида ҳам "Динамо" аъзолари борлиги кишини янада қувонтиради. Шундай экан, йил бошида қўйилган вазифалар муваффақиятли бажарилди дея айта оламан.

- Йил давомида клуб раҳбарияти жамоага барча шарт-шароитларни яратиб бердими, бу борада муаммолар бўлмадими?
- Мақсад ва вазифага яраша клубимиз, раҳбарият томонидан етарлича қўллаб-қувватланди. Молиявий муаммолар бўлгани йўқ. Жамоанинг муваффақиятларида уларнинг ҳам ҳиссаси катта. Шарт-шароитлардан нолишга ҳаққимиз йўқ.

- Иқтидорли ёшларни тарбиялаш ва клуб учун номзодлар тайёрлашда вилоятда яна қандай ишларни амалга ошириш керак деб ўйлайсиз?
- Биринчи навбатда вилоятда болалар футболига жиддий эътибор қаратишимиз керак. Бунинг учун Самарқандда футбол академиясини ташкил этиш лозим. Чунки айнан болалар футболи, академия вилоят футболининг пойдевори бўлиб хизмат қилади. Тўғри, клуб қошида футбол мактаби бор, аммо академия бугунги замонавий футболда муҳим ўрин тутади. Шу боис Самарқандда футбол академиясини ташкил этиш фурсати етган.

- Жорий йили "Динамо" таркибининг 80 фоизи маҳаллий ёшлардан иборат бўлди. Айтингчи, бу ёшлар кейинги йилда ҳам Олий Лигада тўп суришадими?
- Бу йил таркибдаги ёшлардан деярли барчаси ишончимизни оқлади. Айниқса, Амиржон Сафаров энг яхши тўпуралардан бири бўлди, Жонибек Кўчимов ўзини кўрсата олди. Қолаверса, Фирдавс Абдусалимов, Бунёд Исроилов, Миркомил Локаев, Достон Ибрагимов, Саиджамол Давлатжонов, Ислом Шарипов ва бошқа ёшларимиз ўсишга эриша олдилар. Кейинги мавсумда ҳам уларга имконият беришда давом этамиз.

- Биринчи Лига ва Олий Лига ўртасида фарқ катта эканлиги барчага маълум. Шундай экан, таркиб ўзгаришлардан холи бўлмайди…
- Шубҳасиз, жамоа таркибида ўзгаришлар бўлиши аниқ. Аксарият футболчилар билан хайрлашишимизга тўғри келади. Бир қатор ёш футболчилар эса ўринбосарларимиз таркибидан жой олишади. Балки айрим футболчиларимизни ўйин амалиётига эга бўлиши учун ижарага берармиз. Бу мавсум олдидан маълум бўлади.

- Жамоа таркиби кучайтирилиши учун янги футболчилар таклиф этилса керак? Ҳар ҳолда Самарқанд футболи тарбияланувчилари Олий Лига клубларида тўп суришмоқда…
- Бу борада биз бир қатор футболчиларни кўз остига олиб қўйганмиз. Айниқса, ҳозирда Олий Лига клубларида тўп сураётган самарқандлик маҳаллий футболчиларни "Динамо"га қайтармоқчимиз. Яқин орада Самарқанд вилоят футбол федерацияси президенти ва клубимиз президенти қабулида бўлиб, бу борада режа ва мақсадларимизни билдирамиз. Шундан кейин жамоанинг янги 2017 йилдаги муайян мақсад ва вазифаларини бажаришга киришамиз.

- Сир бўлмаса бу қайси футболчилар?
- Биласиз, самарқандлик футболчилар "Локомотив", "Бунёдкор", "Насаф", "Бухоро", "Қизилқум", "Олмалиқ" сингари клублар сафида ҳаракат қилишмоқда. Бу футболчилар ҳозирча қизиқишларимиз доирасида. Жумладан, Баҳодир Насимов, Илҳом Юнусов, Эркин Бойдуллаев, Анвар Ғофуров, Артём Филипосян, Салим Мустафоев, Фаррух Сайфиев, Зоҳир Пиримов. Булар қаторига яна бир нечта футболчилар ҳам бор.

- Жамоа янги мавсумга тайёргарликни қачондан бошлашни режалаштирган?
- Дастлабки йиғинни Самарқандда 15 декабрь кунидан бошлаймиз. Ҳозирча фақат маҳаллий футболчилар билан йиғин ўтказамиз. Тайёргарликнинг иккинчи босқичини январда Тошкентда давом эттиришни ўйлаб турибмиз. Бу борадаги режаларимиз тузилган, клуб раҳбарияти барчасини тасдиқлагач, тайёргарликка киришамиз. Жорий мавсумда "Динамо" Олий Лигага чиқди, Ўзбекистон Кубоги финали Самарқандда юқори даражада ташкил этилди. Бундай ташкилотчилик учун ЎФФ Самарқанддан миннатдор бўлди. Бу мухлисларимиз учун ҳам катта совғадек бўлди. Зеро, финал куни стадион ишқибозлар билан тўлди. Шу куни самарқандлик мухлислар қатори, биз ҳам финалда тўп сурган "Локомотив" ва "Насаф" клубларига ҳавас қилдик. Янги мавсумда янги мақсадларни кўзлаб турибмиз. Умид қиламанки, янги 2017 йилда биз ҳам мухлисларимизга унутилмас ғалабали онларни тақдим эта оламиз.

Усмон Ибодов суҳбатлашди

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика