UZ

Сўнгги янгиликлар

15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  0 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  11 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  18 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  6 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  5 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  1 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  6 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  11 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  1 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  38 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0

Игорь Сергеев Бурак Йилмаз билан бир жамоада ўйнайди Янгиликлар

Игорь Сергеев Бурак Йилмаз билан бир жамоада ўйнайди

Хабар бериб ўтганимиздек, "Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев Хитойнинг "Бейжинг Гоан" клубига кўчиб ўтди.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Сергеев олти ойлик ижара асосида янги клуби билан шартнома имзолаган. Агар мана шу олти ой ичида ҳужумчи ўзини кўрсата олса, шартнома муддати узайтирилиши мумкин.

Хитой чемпионатида ҳам худди биздаги каби 16та жамоа иштирок этади ва мусобақа Суперлига деб номланади. Сергеев кўчиб ўтган "Бейжинг Гоан" 15та учрашувда 20 очко тўплаган ҳолда 8-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа навбатдаги турни ўз майдонида 9 июль куни "Тиянжин Теда"га қарши ўтказади. Мана шу ўйинда Сергеев ўз дебютини нишонлаши мумкин.

Мухлисларимизга яхши маълум, мазкур клубда яна бир ҳамюртимиз Егор Кримец ҳам фаолият олиб бормоқда. Эндиликда Игорь Сергеев ҳам шу жамоада ўзини синаб кўради. Яна бир маълумот шуки, "Бейжинг Гоан"нинг ҳужум чизиғида туркиялик ҳужумчи Бурак Йилмаз тўп тепади. Сергеев асосий таркибга кириш учун жиддий кураш олиб боришига тўғри келади ёки бўлмаса иккаласи тандем сифатида ҳаракат қилади.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика