

Жамоа мураббийлар штабига келиб қўшилган россиялик Александр Григорян келишилган ҳолда клуб билан шартномасини бекор қилган. Эртага "Бухоро"га қарши кечадиган учрашувга жамоани Нўъмон Ҳасанов тайёрлайди. Клубга янги мураббий келадими ёки йўқми, бу ҳақда маълумот мавжуд эмас.



