UZ

Сўнгги янгиликлар

00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Дьокерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  0 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  0 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  3 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  21 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  9 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  0 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  16 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  14 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  38 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  13 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  7

Футзал. "Тасисат Дарёи" - "Олмалиқ" 4:3 Янгиликлар

Футзал. "Тасисат Дарёи" - "Олмалиқ" 4:3

Теглар :  ОлмалиқФутзал
Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати "B" гуруҳи вакиллари "Тасисат Дарёи" ва "Олмалиқ" биринчи тур доирасидаги учрашувни ўтказишди.

Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати

"B" гуруҳи

1-тур, 15.07.2016

"Тасисат Дарёи" - "Олмалиқ" 4:3

Голлар: Ҳ.Тойиби 4, 38, С.Аббаси 16, 32 - Ф.Абдумавлонов 12, 13, Ж.Аноров 39


"Тасисат Дарёи" (биринчи бешлик): 12.Мустафо Назари, 8.Алиризо Вафои, 9.Воҳид Шамсаи, 14.Қосим Ороужи, 15.Ҳуссайин Тойиби
Захира:
1.Меҳди Мустафоеи, 3.Муҳсин Монтаземи, 5.Мажид Ҳожибандеҳ, 7.Муҳаммад Шажари, 10.Раиси Мажид, 11.Саид Аҳмад Аббоси, 13.Муҳаммад Зори, 16.Воҳид Сеифан.

"Олмалиқ" (биринчи бешлик):
1.Рустам Умаров, 2.Фарҳод Абдумавлонов, 4.Шуҳрат Тожибоев, 13.Даврон Чориев, 14.Константин Свиридов.
Захира:
3.Феруз Фахриддинов, 5.Мақсуд Файзуллаев, 6.Жавлон Аноров, 7.Хуршид Умаралиев, 8.Жасур Содиқов, 9.Андрей Шлема, 10.Жамолиддин Шарипов, 11.Суннат Куралов, 12.Клим Тюгаев.



Учрашув якунланди! Ўйинда "Тасисат Дарёи" ғалаба қозонди - 4:3. "Олмалиқ" футзалчиларига ажойиб ўйин учун раҳмат деб қоламиз.

39 - Гоооооллллл, Жавлон Аноровввв, 4:3. Назаридан қайтган тўпни Аноров дарвозага жойлаб қўйди.

38 - Гол, Ҳусайн Тойиби ҳисобни ўзгартирди, 4:2.

35 - Гол, лекин ҳакам форсларнинг қўл билан урган голини инобатга олмади.

34 - Зарбааа, бу сафар дарвоза устуни бизни голдан сақлаб қолди.

33 - Аббаси бир ҳаракат билан ҳимоячидан ўтиб кетди, бу сафар ҳам Умаров қутқарди.

32 - Абдумавлонов жароҳат олди.

32 - Гол, Саид Аббаси ўзининг иккинчи, жамоасининг учинчи голини урди, 3:2.

31 - Муҳаммад Шажарининг уриниши дарвозабонимиз сабаб бесамар кетди.

30 - Шлема тўпга ета олмади, акс ҳолда бирга-бир чиққан бўларди.

29 - "Олмалиқ" устози тайм-аут олди.

27 - Зарбааа, Абдумавлоновнинг аниқ ва хавфли зарбасини Назари қайтарди.

27 - Шамсаининг навбатдаги зарбасини ҳам Рустамжон уриб юборди.

26 - Шамсаининг кучли зарбасини Умаров қайтарди.

25 - Забааа, Свиридовнинг иккита зарбасини Мустафа Назари қайтарди.

25 - Файзуллаевнинг зарбасини дарвозабон қайтариб қолди.

22 - Шамсаининг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

21 - Зарбалааар, Рустам Умаров Шамсаи, Тойиби ва Вафоиларнинг учта зарбасини қайтарди. Баракалла Рустам!

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим 2:2 ҳисоби билан якунланди.

Кесин ўтаётган ўйинда биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаси бошланди.

18 - "Тасисат" бош мураббийи тайм-аут олди.

17 - Саид Аббаси бу сафар дарвоза тўсинини пойлади.

16 - Гол, 2:2. Саид Аҳмад Аббоси ҳисобни тенглаштирди.

16 - Қосим Ороужининг зарбаси юқорига кетди.

15 - Зарбаларрр, Шамсаи кетма-кет учта зарба берди. Барчасида Умаров ўз ўрнида.

14 - Жамолиддин Шариповнинг чалқанча зарбасига аниқлик етишмади.

14 - Александр Петров тайм-аут олди.

13 - Гоооооооллллл, Абдумавлоновввв, 1:2. "Олмалиқ" футзалчилари кетма-кет иккита тўп киритиб олдинга ўтиб олишди.

12 - Гоооооооолллл, Фарҳод Абдумавлоноввв, 1:1.

11 - Мақсуд Файзуллаевнинг зарбаси ноаниқ.

11 - Тойибининг зарбаси ноаниқ кетди.

10 - Форсларнинг ҳимоясини ёриб ўтишни имкони бўлмаяпти.

9 - Саид Аҳмад Аббоси жароҳат олди.

Ўйин анча тенглашди.

7 - "Тасисат" айнан шу дақиқада биринчи фолни ишлатди.

6 - Аноровнинг пасидан кейин Тожибоев тўпга бирозгина ета олмади.

5 - Зарбааа, Шамсаининг навбатдаги зарбасини Умаров қайтарди.

5 - Эронликлар босимни кучайтиришмоқда.

4 - Гол, "Тасисат Дарёи" ҳисобда олдинга чиқиб олди - 1:0.

4 - Ҳуссайн Тойибининг зарбаси шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

3 - Шамсаининг зарбасини Умаров қайтарди. Александр Петров иккинчи тўртликни туширди. Жавлон Аноров, Мақсуд Файзуллаев, Жасур Сожиқов ва Феруз Фахриддиновлар тушишди.

2 - "Олмалиқ" бурчак зарбасидан фойдалана олмади.


Учрашув бошланди.

Бугун "Тасисат Дарёи" яшил, "Олмалиқ" эса кўк формада ҳаракат қилади.

Ливан чемпиони "Ал Маядин" вакиллари рақибларни кузатиш учун ташриф буюришган.

Учрашувни бевосита томоша қилишни истаганлар қуйидаги линк орқали кузатиб боришлари мумкин. Видео TAS-IX ҳудудида эмас.


Учрашув Тошкент вақти билан 15:00да бошланади.

"Олмалиқ" ўйиндан олдин чигалёзди машқларини давом эттирмоқда.

Жамоалар таркиби эълон қилинди.


Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика