UZ

Сўнгги янгиликлар

17:49Левандовски ЕЧЛ рекордини ўрнатди  0 17:18Transfermarkt ва Championat.Asia ой лауреатларини аниқлади  2 17:09ЛаЛига. "Барселона" - "Райо Вальекано" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 16:57Ўзбекистон Кубоги. "Гулистон" "Sonyc X"ни мағлуб этиб, 2-босқичга йўлланма олди  0 16:23Игор Тудор Арне Слот билан адаштириб юборган мураббийи ҳақида: "Энди уни Арне деб атайман"  2 15:59Габриэль АПЛдаги энг қийин рақибни танлади  1 15:25"Goal" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  13 14:55Гринвудга А Серия гранди қизиқмоқда  1 14:17"Челси" Боули даврида ёмон натижалар қайд этмоқда  2 13:59Ўзбекистон Кубоги. Самарқанд жамоаси 2-босқичга йўл олди  1 13:26"Барселона" "Ал Иттиҳод" билан бир ҳужумчи учун курашади  4 12:59Кенан Йилдиз "Ювентус"да замонавий рекорд ўрнатди  1 12:27Арне Слот: "Бу биз учун катта зарба бўлди"  3 11:49Моуриньюнинг "Бенфика"си чемпионатда мағлуб бўлгани йўқ  2 11:16"Барселона" Испания термаси дарвозабони билан шартнома имзолаши мумкин  0

ФУТЗАЛ. ЎЗБЕКИСТОН ФИНАЛДА! Янгиликлар

ФУТЗАЛ. ЎЗБЕКИСТОН ФИНАЛДА!

Осиё чемпионатининг ярим финалидан ўрин олган Ўзбекистон ва Таиланд ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

Учрашув соат 16:00да бошланди. Биринчи бўлимда томонлар гол ура олишмади. Иккинчи бўлим бошида Дилшод Раҳматов бурчакдан гол уриб қўйди - 1:0. Кейинги дақиқада Жетсада Чудеч ҳимоядаги хатодан сўнг гол урди - 1:1.

Ўйиннинг асосий вақтида дуранг қайд этилди ва қўшимча таймлар белгиланди. Қўшимча тайм бошида Апиват Чаемчареон гол уриб таиландликларни олдинга олиб чиқди - 1:2. 48-дақиқада Артур Юнусов гол уриб ҳисобни тенглаштирди - 2:2.

Қўшимча бўлимларда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида Фахриддинов, Ирсалиев ва Свиридов гол уришди. Таиланд сафида Супхавут гол урди. Клим Тюгаев эса рақиб зарбасини қайтарди - 3:1.

Ўзбекистон - финалда!



Ўзбекистон - Таиланд 2:2 (3:1 пенальтилар серияси)
Ҳакамлар
: Крис Коллей (Австралия), Лиу Жианкиао (Хитой), Ан Ран (Хитой), Хамис Ҳассан Ал Шамси (БАА)
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
Голлар: Дилшод Раҳматов 23, Артур Юнусов 48 - Жетсада Чудеч 24, Апиват Чаемчареон 41, 

Пенальтилар серияси: Фахриддинов, Ирсалиев, Свридов - Жирават (дарвозабон), Супхавут

Ўзбекистон: 1.Рустам Умаров, 7.Дилшод Рахматов, 8.Фарҳод Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов, 14.Константин Свиридов.
Захира: 2.Дилшод Ирсалиев, 3.Нодир Элибоев, 4.Феруз Фаҳриддинов, 5.Даврон Чориев, 6.Жавлон Аноров, 9.Андрей Шлема, 10.Жамолиддин Шарипов, 12.Акмал Хазратқулов, 13.Клим Тюгаев.

Таиланд: 12. Канисон Пхупун, 6. Жирават Сорнвичиан, 7. Апиват Чаемчареон, 8. Жетсада Чудеч, 9. Супхавут Туенкланг.
Захира: 1. Чалеамсри Пуангсри, 2. Виват Таижаруен, 3. Конгла Лакка, 4. Ампол Срирагев, 5. Пуняпон Пумвисет, 10. Наттавут Мадялан, 11. Ванлоп Пансомсуаи, 13. Чаивит Жамгражанг.

Огоҳлантиришлар: Жетсада Чудеч 30, Дилшод Ирсалиев 42,

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика