UZ

Сўнгги янгиликлар

11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  6 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  3 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  11 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  7 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  5 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  5 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0

Футзал. "Ал Маядин" - "Олмалиқ" 2:2 Янгиликлар

Футзал. "Ал Маядин" - "Олмалиқ" 2:2

Теглар :  ОлмалиқФутзал
Бугун футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 2-тур беллашувлари ўтказилмоқда.

Мусобақада мамлакатимиз номидан иштирок этаётган "Олмалиқ" бу турда Ливан чемпиони "Ал Маядин"га қарши баҳс олиб борди. Афсуски, "Олмалиқ" бу ўйинда ҳам ғалаба қозона олмади, 2:2 ҳисобидаги дурангдан кейин эртанги ўйинни кутишга мажбурмиз.


Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати

"B" гуруҳи

2-тур, 16.07.2016

"Ал Маядин" - "Олмалиқ" 2:2
Бангкок, "Bangkok Arena"

Голлар: Ҳ.Такажи 4, 20 - Ж.Шарипов 3, К.Свиридов 31

"Ал Маядин" (биринчи бешлик): 3.Ҳуссеин Ҳамадани, 9.Муҳаммад Кобеиси, 10.Самер Насер Ал Дин, 11.Ҳолид Такажи, 12.Али Тнеич.
Захира: 1.Маҳмуд Нуреддин, 2.Маҳди Алами, 4.Муҳаммад Ажами, 5.Ҳамза Ассаф, 6.Муҳаммад Боусси, 7.Ҳассан Зеитун, 13.Жад Абдаллаҳ, 14.Драган Томич.

"Олмалиқ" (биринчи бешлик): 1.Рустам Умаров, 2.Фарҳод Абдумавлонов, 4.Шуҳрат Тожибоев, 10.Жамолиддин Шарипов, 14.Константин Свиридов.
Захира: 3.Феруз Фахриддинов, 5.Мақсуд Файзуллаев, 6.Жавлон Аноров, 7.Хуршид Умаралиев, 8.Жасур Содиқов, 9.Андрей Шлема, 13.Даврон Чориев, 11.Суннат Куралов, 12.Клим Тюгаев.

Огоҳлантиришлар: Д.Томич 30 - Ш.Тожибоев 8, К.Свиридов 14, Д.Чориев 38



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди. Ушбу дурангдаг сўнг "Олмалиқ"нинг кейинги босқичга чиқиши ўз қўлида эмас. Эртанги ўйинни кутамиз.

40 - Ўйин тугашига 50 сония қолганда "Олмалиқ"да хҳам бешинчи фол.

38 - Чориев огоҳлантирилди.

38 - Тнеич икки ўйинчидан қочиб кетди, бу сафар ҳам Умаров ўз ўрнида.

36 - Абдумавлоновнинг зарбаси дарвоза тўрига ташқи томондан тегди.

35 - Ливанликлар устози тайм-аут олди.

34 - "Ал Маядин" бешинчи фолни ишлатди, кейингиси улар учун дабл пенальти бўлади. Энди рақибга босим уюштириш керак, токи улар воида бузишга мажбур бўлишсин.

33 - Такажи икки ўйинчимиздан қочиб кетиб зарба беришга уринди.

31 - Гоооооооооооллллллл, Свиридоввввввввв, 2:2. Аввалига Шариповнинг зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпни Костя дарвозага киритиб юборди.

31 - Зарбааа, Абдумавлоновнинг уринишидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

30 - Шариповга нисбатан ишлатилган фол учун Драган Томич огоҳлантирилди.

29 - Зарбааа, Аноровнинг кучли зарбасини Ҳамадани қайтариб қолди.

28 - Томичнинг зарбасини Умаров қайтарди.

27 - Зарбааа, Али Тнеич бўм-бўш дарвозага ярим метрдан тўпни кирита олмади... Ҳаа, "Олмалиқ"ни омад қутқарди ҳозир.

26 - Петров шогирдлари Тнеичга кетма-кет икки вазиятда зарба бериш учун имкон беришди.

26 - Костянинг зарбасини дарвозабон Ҳамадани қайтарди.

25 - Тожибоев ва Такажи ўзаро келишолмай қолишди.

24 - Томич 3 нафар футзалчимиз орасидан чиқиб кетиб салгина ноаниқ зарба берди.

24 - "Олмалиқ" учичнчи фолни ишлатди, фолларга "ўтириб" қолиш хавфли...

22 - Тожибоевнинг пасидан сўнг Свиридов тўпни дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

22 - Ливанликлар легионери Драган Томичнинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

Иккинчи бўлим бошланди. Давом этамиз.

Жамоалар майдонга қайтишди. "Олмалиқ" гол уриши шарт, акс ҳолда мусобафа билан муддатидан аввал хайрлашади. Жамоамизга 2-бўлимда омад тилаб қоламиз.

Биринчи бўлим якунланди.

20 - Гол, яна ўша Такажи, 2:1. Ливанликлар бўлим тугашига саноқли сониялар қолганда ҳудди ўйин тугашини кутаётгандек, ҳимояда тўпни ўзларида ушлаб туришди ва бир сонияга барча ўйинчилар бўшашишди. Бундан унумли фойдаланган "Ал Маядин" футзалчилари биргина узун пас билан бирга-бир чиқишди ва 1-тайм тугашига 23 сония қолганда гол уришди.

20 - Свиридов тўпни олдириб қўйди, бу сафар ҳам шерикларининг хатосини Рустам Умаров "ёпди".

18 - Қоида бузишлар бўйича ҳисоб 3:5. "Олмалиқ" учун кейинги фол дабл пенальтига айланади.

17 - Бугун олмалиқликлар тўпга тўхтатмай зарба беришда кўп бор муаммоларга дуч келишмоқда.

16 - "Олмалиқ"да тўртлик алмашди.

15 - Умаров олдинга чиқиб борди ва хавфни бартараф этди.

14 - Свиридов огоҳлантирилди.

14 - Шариповнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини дарвозабон уриб юборди.
14 - Тайм-аут.

13 - Аноров ҳужум пайти тўпни олдириб қўйди, қарши ҳужумда аввалига Умаров қутқарди, кейин эса ливанлик ўйинчи деярли бўш қолган дарвозага ноаниқ зарба берди.

12 - Аноровнинг пасидан сўнг Тнеич тўпни қайтарди ва ўзи дарвоза ичига кириб кетди. Ўша ерда қолиб кетсанг ҳам майли )

10 - Али Тнеичнинг жуда кучли ва аниқ зарбасини Умаров уриб юборди.

10 - Даврон Чориев битта ҳимоячини чиройли усулда ортда қолдирди ва зарба берди, дарвозабон ўз ўрнида.

"Bangkok Arena"даги мухлислар

Устунлик рақиблар томонга ўтди.

8 - Шуҳрат Тожибоев огоҳлантирилди.

8 - "Ал Маядин" футзалчисининг зарбаси тўсинга тегиб қайтди.

6 - Чориев тўпни рақибга олдириб қўйди, қарши ҳужумда эса Умаров қутқарди.

4 - Гол, Ҳолид Такажи, 1:1. Ливанликлар ҳисобни тенглаштиришди.

3 - Гооооооооолллллллллл, Жамолиддин Шариповвв, 0:1. Абдумавлоновнинг пасидан кейин Шарипов ҳисобни очди.

3 - Зарбааа, Свиридовнинг ажойиб зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Зарбанинг кучидан дарвоза жойидан силжиб кетди.

2 - Свиридовнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

Учрашув бошланди. Уни ливанликлар бошлаб беришди.

"Олмалиқ" жамоаси.

- Клублар жамоавий суратга тушишмоқда.

- Жамоалар чигалёзди машқларини тугатиб, кийиниш хонасига кириб кетишди. Мураббийлар ўйиндан аввал сўнгги кўрсатмаларни беришади.

Учрашувни бевосита томоша қилишни истаган мухлислар учун линк, видео TAS-IX ҳудудида эмас.



Ливанликларнинг чигалёзди машқлари...

- "Ал Маядин" клуби "Jako", "Олмалиқ" эса "Nike" фирмаси формаларида ҳаракат қилади.

Жамоалар ўйиндан олдин чигалёзди машқларини қилишмоқда.

- "Ал Маядин" - "Олмалиқ" учрашуви Тошкент вақти билан 15:00да бошланади. Александр Петров бугун биринчи бешликда битта ўзгариш қилган, кечаги ўйинда биринчи бешликда бўлган Даврон Чориев ўрнини бугун Жамолиддин Шарипов эгаллайди.


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика