UZ

Сўнгги янгиликлар

07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  0 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  11 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  1 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  8 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  34 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  15

Футболда содир бўлган 10 та устоз-шогирд можароси (1-қисм) Янгиликлар

Футболда содир бўлган 10 та устоз-шогирд можароси (1-қисм)

Футбол тарихида жуда кўп маротаба футболчи мураббийининг кўрсатмаларига амал қилмаган ва улар ўртасида жиддий можаро келиб чиққан.

Устоз ва шогирд ўртасида содир бўлган энг шов-шувли можароларни эсга оламиз:

Моуриньо - Роналду


2013 йил, январь. "Реал" "Валенсия"га қарши Испания Кубоги баҳсида 2:0 ҳисобда олдинда бораётган эди. Моуриньо Роналдуни олдига чақириб, бироз орқароққа қайтиши ва Озилга аутдан ташлаб берган тўпи нотўғри эканлигини айтади. Учрашувдан сўнг Моуриньо бу ҳақда Криштиануга яна гапиради: "Агар улар гол уришганда нима бўларди...". Аммо Криштиану жавоб тарзида унга бақира кетади: "Сиз учун шунча иш қилганимдан сўнг, менга бўлган муносабатингиз шундайми? Нима ҳаққингиз бор!". Кийиниш хонасида ҳамма жим бўлиб қолади. Моуриньо эса вазиятни юмшатиш учун қуйидаги сўзларни айтади: "Буни жамоа учун қиляпман, ўша вазиятда сен бироз орқага қайтсанг бўларди". Роналду ўзини боса олмаганини кўрган Жозе, ўз услубида Криштиануга тушунтириш беради: "Бу хонада ўтирганларнинг кўпчилиги мендек ўйлайди, аммо уларга бу ҳақда гапириш учун мардлик етишмайди".


Моуриньо - Касильяс


Моуриньо "Реал" дарвозасини Икер Касильяс яхши қўриқлай олмаяпти деб ҳисоблаб, унинг ўрнига Диего Лопесни харид қилади. Касильяс эса узоқ вақт жимликдан сўнг ёрилади ва Жозени танқид қилади. Охир оқибат, мураббий ва дарвозабон ҳам жамоани тарк этади.


Гвардиола - Ибрагимович


Ибрагимович "Барселона"да ўтказган пайти ҳақида кўп эслайди. Бироқ бу хотиралар бахтли дамлар ҳақида эмас. "Гвардиола мендан жисмоний ҳолатимга тўғри келмайдиган ҳаракатларни сўраган. Мен эса бундай қила олмаслигимни, ундан кўра захирада ўтиришни маъқул кўришимни айтдим" - дедйи Ибрагимович. "Сен Ferrari харид қилиб, уни худди Fiat каби ишлатмоқчи бўляпсан" - қўшимча қилади Златан.


Гвардиола - Яя Туре


Гвардиола Яя Туре ўрнига Серхио Бускетсни туширишни бошлаб юборади. Туре эса бунинг сабабини билмай, мураббийдан тушунтириш талаб қилади. "У менга сабабини айтмаяпти, у иккиюзламачи" - дейди Туре. Тез орада ивуарлик жамоани тарк этади.


Фергюсон - Бекхэм


2003 йил. МЮ Англия Кубогида "Арсенал"дан мағлубият қабул қилиб олади. Кийиниш хонаида сэр Алекс Фергюсон Дэвид Бекхэмга шундай дейди: "Сен Эшли Коул олдида худди қизчадек кўриндинг". Бекхэм эса тезда жавоб қайтаради: "Арсен Венгер олдидаги қизчалик бўлмасам керак?". Шундан сўнг мураббий Дэвидга бутса улоқтиради ва унинг қошини ёради.


Давоми бор...

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика