UZ

Сўнгги янгиликлар

11:01Клопп қайси учрашувдан сўнг «инсульт» бўлиб қолиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди  0 10:37Томас Тухель Англия клуби билан музокара олиб бормоқда  0 10:34"Нефтчи" 2011 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти, "Сурхон" "Насаф"ни фақат бир марта мағлуб этган — Суперлига 8-тур превьюси   1 10:13Мбаппе жароҳат олди  3 09:4839 ёшли Криштиану Роналду Саудияда яна бир рекордни янгилади  14 09:24Хави ёзда «Барселона»дан кетади. Каталония клуби унинг ўрнига уч нафар номзодни кўриб чиқмоқда  3 09:00«Бавария»ни бошқариш учун ягона номзод қолди  1 08:34Sofascore. Туркия чемпионатидаги дебют голини ажойиб тарзда урган Азизбек Турғунбоевнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди  2 08:10Юрген Клопп «Ливерпуль»даги фаолиятини сарҳисоб қилди  3 07:47Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  8 01:53Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Ҳилол" 1:1  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" бу сафар ҳам "Ал Ҳилол"ни енга олмади  19 01:00Туркия чемпионати. "Истанбулспор" - "Сивасспор" 1:3  0 00:50Пеленинг портрети аукционда ярим миллион еврога сотилди. Харидор ҳаммамизга таниш  6 00:25АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ёш ўйинчиси аниқланди  1

"Футболчи майдонда завқ олмаса, у футбол ўйнаган ҳисобланмайди" – "Қўқон-1912"нинг сўнгги ўйинлардаги қаҳрамони Янгиликлар

"Футболчи майдонда завқ олмаса, у футбол ўйнаган ҳисобланмайди" – "Қўқон-1912"нинг сўнгги ўйинлардаги қаҳрамони

Даврон Файзиев бошчилигидаги "Қўқон-1912" иккинчи даврани курашувчан руҳда ўтказмоқда.

Coca-Cola Суперлигасининг сўнгги 3 та турида рақиблари билан муроса кўчасини танлаган жамоа эндиликда ўз омадини Ўзбекистон Кубогида синаб кўради. Мана шу баҳсларда "шунқорлар"нинг 3 та голига муаллифлик қилган Шоҳназар Норбеков сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаровга фикрларини билдирди.

- Олдинда жамоани "Қизилқум" билан муҳим бўлган баҳс кутмоқда. Ўйинга тайёргарлик қандай кетяпти?

- Кунига икки махалдан ҳозирлик кўрмоқдамиз. Кубок ўйинига жиддий муносабатда бўлиш керак, деб ўйлайман. Умид қиламанки, мухлисларимизни хафа қилиб қўймаймиз. 

- Иккинчи даврада "Қўқон-1912"га келиб яна голлар уришни бошладингиз...

- Бу ерда барча йигитлар имкониятларимни жуда яхши билишади. "Металлург"да ундай эмасди. Голларим биргина меники, дея олмайман. Жамоадошларим яхши пас беришяпти. Керакли вазиятга олиб чиқишмоқда. Шундай экан, бунда барчанинг ҳиссаси бор. 

- Бу ерда қандайдир боғлиқлик бордек гуё...

- Айтганимдек, жамоадагилар билан бир-биримизни яхши тушунамиз. Характерим бироз оғирроқ. Бунда ўзаро чиқишиб кетиш муҳим ҳисобланади. Биз битта оиламиз. Жамоада барча бир-бирига ёрдам беради. 

- "Металлург"да ўзингизни кўрсатишингиз учун нима тўсқинлик қилди?

- Ҳаммаси жойида эди. Мураббийнинг тактикаси мен ўйнайдиган футболга тўғри келмади. Испанча футболини тушунмадим. Футболчи бўлиб майдондан завқ олиб чиқиб кетмасангиз, у футбол ўйнаш бўлмайди. Ҳужумчи учун битта ўйинда камида 2-3 та вазият бўлиши лозим. Ундан ками ачинарли ҳолатдир. "Металлург"да 8 турда 1 та вазият юзага келди. 

- Иккинчи давра стартидаги ўйинларнинг қайси бирида жамоа ғалабага ҳақли эди?

- Учта учрашувнинг барида ютишимиз мумкин эди. Йўқ жойдан голлар олиб келдик. Биздан ғалаба кутишмоқда.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика