UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Клопп: "Диогу нафақат фантастик футболчи, балки ажойиб дўст, меҳрибон ва ғамхўр эр ва ота эди!"  0 19:10Суперлига. "Шўртан" – "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 18:45"Реал" футболчиси жамоани тарк этиши учун пул таклиф қилди  8 18:16"Барселона" 3 нафар футболчисини трансферга қўяди: Каталония клубини ким тарк этади?  5 17:53Мюллер футболдаги трансфер нархларини танқид қилди  3 17:40Ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолат сабаб "Нефтчи" ходимларининг иши ЎФА қўмитасида кўриб чиқилади  10 17:18Расман: Саудия Арабистони чемпионати афсонаси "Ал Ҳилол"да ўйнайди  2 16:50"Нефтчи" ишончли ғалабага эришиб, 3-поғонага жойлашган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Лейла Ораниязова: "Лаосга қарши бироз қийналдик"  0 16:20CAFA Nations Cup мусобақасига қуръа ташланди: Ўзбекистон Ўмон билан бир гуруҳдан жой олди  7 15:58Роналду Диогу Жотанинг фожиали вафотига муносабат билдирди  3 15:30Клуб Диогу ва Андренинг шахсий дахлсизлиги ҳурмат қилинишини истайди — "Ливерпуль" футбол клуби  17 15:10Суперлига. 15-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Бухоро"да йўқотишлар мавжуд  0 14:55Людмила Карачик: "Кейинги учрашувда Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритиш учун майдонга тушамиз"  0 14:40Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президентини мини-футбол бўйича Жаҳон чемпионати ғолиблиги билан табриклади  0

Эрон Ўзбекистонга қарши таркибини маълум қилди Янгиликлар

Эрон Ўзбекистонга қарши таркибини маълум қилди

Португалиялик мутахассис Карлос Кейруш Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма жамоаларига қарши ўйинлар учун Эрон миллий терма жамоаси якуний таркибини маълум қилди.

Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасида “А” гуруҳидан ўрин олган Эрон ўзининг навбатдаги учрашувини 6 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўтказади. 11 октябрда эса ўз майдонида Жанубий Кореяни қабул қилади.

Ушбу ўйинлар учун танкибни маълум қилган Карлос Кейруш, олдиндаги ўйинлар олдидан қисқача мулоҳаза билдириб ўтди.

“Ўз ишимизни қилишда давом этамиз. Ҳозир имконсиздек кўринган нарсаларни амалга оширишнинг айни пайти. Бразилияда ўтказилган Жаҳон Чемпионатдаги иштирокимиздан кейин, кетма-кет иккинчи бор бу бахтга эришиш учун курашга киришамиз. Биз кучли рақиблар билан баҳс олиб борамиз. Бизни бу учрашувларда аъло даражада қўллаб қувватлашнинг пайти келди. Футболчилар ва мухлисларга энг эзгу тилакларимни тилайман”.

Эрон терма жамоасининг Ўзбекистон ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун таркиби.

Дарвозабонлар: Алиризо Ҳақиқий (“Маритимо”, Португалия), Алиризо Бийронванд (“Персеполис”, Эрон), Муҳаммадризо Ахборий (“Тракторсозий”, Эрон).

Ҳимоячилар: Вурия Ғофурий (“Истиқлол”, Эрон), Рамин Ризоиён (“Персеполис”, Эрон), Милод Муҳаммадий (“Терек”, Россия), Сайид Оғоий (“Тракторсозий”, Эрон), Жалол Ҳуссайний (“Персеполис”, Эрон), Муртазо Пуралиганжий (“Ас Садд”, Қатар), Муҳаммад Ансорий (“Персеполис”, Эрон), Иззатилло Пурғоз (“Истиқлол Хузистон”, Эрон),

Ярим ҳимоячилар: Эҳсон Ҳожисафи (“Сепоҳон”, Эрон), Умид Иброҳимий (“Истиқлол”, Эрон), Сайид Иззатуллоҳий (“Ростов”, Россия), Андроник Теймурян (“Мошинасозий”, Эрон), Меҳди Туробий (“Сайпа”, Эрон), Алиризо Жаҳонбахш (“АЗ-Алкмаар”, Нидерландия), Воҳид Амирий (“Персеполис”, Эрон), Меҳди Торимий (“Ризаспор”, Туркия), Ашкан Дежага (“Ал-Арабий”, Қатар), Маъсуд Шўжаий (“Паниониос”, Греция), Сўруш Рафеий (“Тракторсозий”, Эрон)

Ҳужумчилар: Сардор Азмун (“Ростов”, Россия), Карим Ансорифард (Паниониос, Греция), Ризо Ғучаннажод (“Ҳеренвен”, Нидерландия)

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика