UZ

Сўнгги янгиликлар

09:16Симоне Индзагининг ўрнига “Интер“ни бош мураббийи бўлишга асосий номзод маълум  0 08:45“Манчестер Сити“ футболчиси уч ойга сафдан чиқди  1 08:17"Милан" собиқ футболчиси фаолиятини Қатарда давом эттиради  0 07:50Флик — Ла Лигада мавсумнинг энг яхши мураббийи  1 07:23Аббосбек Файзуллаев рамзий терма жамоадан жой олди  2 00:15"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 23:47Ўзбекистон Кубоги. Футзалчи ва жамоалар қанчадан мукофот пуллари олишди?  4 23:22Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви ва тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:14Нани Португалия ҳақида: "Роналду 90 дақиқа ўйнаши шарт эмас, баъзан 10-20 дақиқа кифоя"  8 22:57Нодир Элибоев: "Биринчи ва охирги хатолар рақибга қимматга тушди"  0 22:15Ўзбекистон - Қатар учрашуви чипталари 3 июндан сотувга чиқади  19 21:45"Милан" ўз вингери учун "Бавария"дан 130 млн. евро талаб қилмоқда  10 21:26Сарри "Лацио"га қайтди  0 20:51ПСЖ посбони алимент бўйича 66 млн.лик қарзини тўлади  5 20:26"Лос-Анжелес" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига сўнгги бўлиб йўл олди. 10 миллион долларлик камбэк (мутолаа учун)  0

Элдор Шомуродов ProSports Management компанияси билан шартнома тузди Янгиликлар

Элдор Шомуродов ProSports Management компанияси билан шартнома тузди

ProSports Management компанияси Осиёнинг энг қобилиятли ёш футболчиси, Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов билан шартнома тузганини эълон қилди.
Бу ҳақда championat.asia компания расмий сайтига таяниб хабар берди. ProSports Management вакили Никита Панасюк нима учун Шомуродов билан шартнома тузилганини тушунтириб берди.

- Шомуродов 21 ёшда, универсал ҳужумкор футболчи, баъзида қанотда, марказий ҳужумда ва ҳужумчи ортда ўйнай олади.

Ўйин услуби ва қобилияти жиҳатидан Андрей Ярмоленкони эслатиб юборади: тезкор, бақувват, техник томонлама кучли, майдонни яхши кўра олади, қарши ҳужум вақтида тез қарор чиқара олади.

Элдор жисмонан бақувват эканлиги учун тўп учун рақиблар билан кураша олади. 182см бўйга эга ҳужумчи жуда тез югуради, бошанғич тезлиги кучли, иккинчи қаватдаги курашларда ва стандарт вазиятлар вақтида жуда фойдали.

Шомуродовда дриблинг ҳам анча юқори. Битта ўйинда ўртача 6 марта рақибларни алдаб ўтади. Таққослаш учун, Жулиано ("Зенит") ўртача 5 марта, Промес ("Спартак") ўртача 8 марта алдаб ўтади.

Одил Аҳмедов "Пахтакор"дан "Анжи"га кўчиб ўтгач дарҳол юқори савияда ўйин кўрсатганди. Шомуродов терма жамоада ҳам яхши ўйнамоқда: 12та ўйинда 4та гол ва 1та голли пас.

Осиёлик футболчилар янги муҳитга кўникишлари жуда қийин кечади: Бироқ Денисов ва Аҳмедовнинг фаолияти бунинг тескарисини кўрсатди. Элдор русчада ёмон гапирмайди, Европага ўтишни истаса, инглиз тилини ўрганишни бошлайди.   

Элдорнинг статистикаси ёмон эмас: тўлиқ бўлмаган 2 мавсумда 19та гол урди ва 7та голли пас оширдл.

Кучли жамоа ва кучли шериклар билан бирга футболчи янада ривожлана олади. Шомуродов айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси ва "Бунёдкор"нинг етакчи футболчиси ҳисобланади.
Рейтинг: +56   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика