UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  22 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  2 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  1 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  11 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  5 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  3 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2

Дилшод Раҳматов фаолиятини Хитойда давом эттиряпти Янгиликлар

Дилшод Раҳматов фаолиятини Хитойда давом эттиряпти

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Дилшод Раҳматов фаолиятини Хитой чемпионатида давом эттиряпти.

Куни кеча футзалчимиз “Дальян Пуван Анбо” клуби билан шартнома имзолади. Клуб ва Раҳматов ўртасидаги келишув бир йилга мўлжалланган.

Агар ҳаммаси рисоладигидек давом этса, шартнома яна бир йилга узайтирилади. Бу клуб ўтган мавсумда Хитой вице-чемпиони бўлган эди.

Ҳозирча ўтказилган иккита турдан сўнг Хитой чемпионатида айнан “Дальян” клуби 6 очко билан тўплар нисбатига кўра пешқадамлик қиляпти. “Шеньжень” клуби ҳисобида ҳам 6 очко бор.

Маълумот учун, Хитой чемпионатида 10та жамоа иштирок этади. Учинчи тур учрашувлари 31 декабрь куни ўтказилади. 2016 йилнинг сўнгги куни “Дальян” ўз майдонида “Шанхай” жамоасини қабул қилади.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика