Де Лаурентис: "Игуаин ношукурлик қилди ва "Наполи"ни сотди"
27 июл 2016 13:45
Янгиликлар
Де Лаурентис: "Игуаин ношукурлик қилди ва "Наполи"ни сотди"
"Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис ҳужумчи Гонсало Игуаиннинг "Ювентус"га ўтишини сотқинлик деб атади.
"Ювентус" Игуаиннинг бадал пулини тўлашга рози бўлганини билганимиздан ярим соат ўтиб келажак учун режалар тузишни бошладик. Гонсало агентининг интервьюсидан сўнг, янги ҳужумчи қидиришимиз кераклигини тушундик. Аммо тўғрисини айтсам, у кетади, "Наполи" билан ўтказган уч йилни эсдан чиқаради деб ўйламаган эдик. Кимлардир буни сотқинлик эмас деб аташи мумкин, аммо мен бошқа фикрдаман. Бу сотқинлик, шу билан бирга ношукурлик. "Ювентус" шартномада кўрсатилган пулни тўлаб ҳеч қандай қоидани бузмаган бўлиши мумкин, аммо туринликларнинг бу ишини кутмаган эдим" - дейди Де Лаурентис.
Фикрлар