UZ

Сўнгги янгиликлар

16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  0 15:59Халқаро турнир. Хитой U-16 — Ўзбекистон U-16 ўйини учун таркиблар маълум  0 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  6 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  17 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  3 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   34 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  24 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  8

"CA"нинг туғилган кунида Кападзе ва Аҳмедов жамоалари хайрия ўйинда баҳс олиб борадилар Янгиликлар

"CA"нинг туғилган кунида Кападзе ва Аҳмедов жамоалари хайрия ўйинда баҳс олиб борадилар

Соғлиғида муаммо юзага келган Ҳасанжон Эргашевга моддий ёрдам бериш мақсадида, навбатдаги хайрия акциямиз ҳақида эълон берамиз.

Юрак пароги ҳасталиги билан оғриётган Ҳасанжон Эргашевга давлатимиз томонидан бепул тиббий хизмат кўрсатиб келиняпти. Унинг соғайиб кетиши учун эса Ҳиндистонда операция қилиниши керак. Эгизаги Ҳусанжон Эргашев гўдаклигида ҳаётдан кўз юмган.

Турли сайтларда Роналдо, Зидан, Бекхэм ва Фигу каби футбол юлдузларини хайрия шоу ўйинларини ўтказишлари ҳақида кўп бора ўқиймиз. Бахтимизга, бизнинг футболчиларимиз ҳам мана шундай тадбирларни беэътибор қолдирмайдилар.

Шунинг учун, бу сафарги туғилган кунимиз Ҳасанжонга бағишланади ва унда Темур Кападзенинг дўстлари, Одил Аҳмедовнинг дўстларига қарши баҳс олиб борадилар. Ҳайриядан тушадиган барча пуллар беморга тақдим этилади. Агар соғлиғи кўтарса, учрашувдаги илк тўпни айнан Ҳасанжон ва унинг 4 ёшли укаси Имомбек майдонга киритиб беришади.

Учрашув 23 декабрь куни Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт аренасида, соат 12:00да бошланади. Унда сайтимиз ўқувчилари ҳам томошабин сифатида иштирок этишлари мумкин. Танаффус пайтида сайтимиз ўқувчилари учун шоу ўйинлари ўтказилиши режалаштирилган.

Ҳозирча лойиҳамизни "Локомотив" футбол жамоаси ва Ўзбекистон Футзал Ассоциацияси қўллаб-қувватладилар. Ўз навбатида бошқа клублардан ҳам лойиҳада иштирок этишларини сўраб қоламиз.

П.С: Шу кунларда Ҳасанжон учун махсус ҳисоб рақами очилади. Телефон рақамлари ҳақида ҳам шундан кейин батафсил маълумот берамиз.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика