UZ

Сўнгги янгиликлар

02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  0 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  89 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  5 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  10 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  4 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  1 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  6 22:10ФИНАЛгача...  18 22:00Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинида Россияни мағлубиятга учратди  1 21:39Исроилда футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди  9 21:15Манба: Эрик тен Хаг Англия кубоги финалидаги сўнг МЮни тарк этади  15 20:43Неймар қачон сафга қайтади? "Ал Ҳилол" бош мураббийи жавоб берди  4 20:01Про лига. "Шўртан" "Хоразм"ни мағлуб этди, дарвозабондан ассист  8 19:33"Клуб ҳеч кимга керак эмаслигини кўриш мен учун оғриқли" — "Нефтчи" бош мураббийи  20

Бугун "Dota 2" бўйича норасмий жаҳон чемпионати бошланади, турнирда Ўзбекистонда туғилган йигит ҳам иштирок этади Янгиликлар

Бугун "Dota 2" бўйича норасмий жаҳон чемпионати бошланади, турнирда Ўзбекистонда туғилган йигит ҳам иштирок этади

Теглар :  Dota 2
Бугун, 15 август куни "Dota 2" ўйини бўйича соврин жамғармаси 24 млн. доллар бўлган The International 2018 турнирига старт берилади.

Ушбу мусобақа норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланади. Турнирда дунёнинг энг кучли 18та жамоаси иштирок этади. Ушбу жамоалар 2 гуруҳга - "А" ва "B" гуруҳларига бўлинишади.


The International 2018

"A" гуруҳи

Invistus Gaming

PSG.LGD (ПСЖ киберспорт жамоаси)

Evil Geniuses

Team Liquid

Fnatic

Mineski

OG

VGJ.Thunder

Winstrike Team


"B" гуруҳи

paiN Gaming

Vici Gaming

Newbee

Team Secret

Virtus.pro

TNC Predator

Optic Gaming

Team Serenity

VGJ.Storm


Ушбу жамоаларнинг 2таси (Virtus.pro ва Winstrike Team) МДҲдан. АҚШнинг Evil Geniuses жамоасида Ўзбекистонда туғилган киберспортчи бор. Arteezy ники остида ўйнайдиган Артур Бабаев 1996 йил 1 июль куни Ўзбекистонда, аниқроғи Тошкентда туғилган. 22 ёшли киберспортчи ҳозиргача турнирларда деярли 1,3 млн доллар ютишга муваффақ бўлган.

Турнир ғолиби уйига 10,7 млн доллар билан уйига қайтади. Финалчи эса деярли 4 млн доллар эгасига айланади.

"Dota 2" бўйича норасмий жаҳон чемпионатини YouTube тармоғидаги Dota2RuHub каналида томоша қилишингиз мумкин. Ўйинлар жонли эфирда намойиш этилади.

Мусобақа тақвими билан бу ерда танишасиз: The International 2018

Рейтинг: +32   
championat.asia
Яндекс.Метрика