UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  1 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  8 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  9 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  13 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   7 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  2 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  21 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  10 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  58 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5

Бугун Доҳада киберспортчилар ўртасида Осиё кубоги старт олади Янгиликлар

Бугун Доҳада киберспортчилар ўртасида Осиё кубоги старт олади

Қатарда Осиё кубоги баҳслари давом этаётган бир пайтда бугун Доҳада киберспорт бўйича Осиё кубоги старт олади.

Эътиборли томони мусобақа худди Осиё кубоги қуръаси сингари гуруҳларга ажартилади. Фақат баъзи мамлакатдан киберспортчилар келмагани учун улар мусобақада иштирок этишмайди. Масалан, бизнинг гуруҳда Австралиядан киберспортчи йўқ. Ҳар бир мамлакатдан икки нафардан киберспортчи eFootball симуляторида ўз ватани терма жамоаси билан ўйнайди. Ташкилотчилар янада қизиқ бўлиши учун айнан Осиё кубогига берилган қайдномадаги футболчилар билангина ўйнашни белгилаб қўйишган. Масалан, ўзбекистонлик киберспортчилар Элдор Шомуродов ва Ҳусниддин Алиқуловни ўйната олишмайди.

Ўзбекистондан Салоҳиддин Эсанов ва Рашид Ҳакимов иштирок этишади.

Киберспорт бўлгани учун Ўзбекистон Сурия билан икки марта ўйнайди ва икки ўйин натижасига кўра ғолиб аниқланади. Мусобақа "Doha Festival City Mall"да ўтказилади ва 5 февраль куни ярим финал ва финал ўйинлари бўлиб ўтади.

Бугунги очилиш маросимига худди Осиё кубогида бўлгани сингари ОФК президенти Шайх Салмон Иброҳим бин Ал Халифа ҳам ташриф буюради.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика