UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  9 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  13 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  25 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  44 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  4 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  522 22:05Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1

Бу қизиқ. Бутун бир авлод эшитиб катта бўлган "EA Sports – it’s in the game" ҳақида Янгиликлар

Бу қизиқ. Бутун бир авлод эшитиб катта бўлган "EA Sports – it’s in the game" ҳақида

Сиз катта эҳтимол билан "EA Sports. It’s In The Game" иборасини Electronic Arts спорт симуляторларида кўп бор эшитгансиз.

Мана деярли 30 йилдан буён Эндрю Энтонининг харизматик овози ҳамон қулоқларимиз остида жаранглайди — афсонага айланган диктор. Бироқ буларнинг ҳеч бири бўлмаслиги ҳам мумкин эди.

Ўтган аср 90-йиллари бошида дубляж актери Эндрюни ҳеч ким танимасди. Унинг дўсти реклама бизнесидан нон топарди — кунларнинг бирида дўстининг фирмасига "EA"дан сўров тушади. Шу ўринда таъкидлаш лозим, у вақтларда Канада студияси молиявий жиҳатдан у қадар бақувват бўлмаган, штатда бор йўғи — 7 нафар ходим бўлган.

Шундай бўлса-да, компаниянинг овозлаштириш жараёни учун бир нечта номзодлар бўлган. Эндрюнинг ўзи эса дарҳол "EA"га ёрдам беришга рози бўлмаганди — ўша вақтда у шунчаки компания ҳақида ҳеч нима билмасди. Аммо Electronic Arts унга Ванкуверга сафар харажатларини қоплаб беришни ваъда қилади, Энтони эса ўша ердаги дўсти билан кўришиш ниятида бўлади. Кейинроқ афсонавий иборага айланган сўзларни Эндрю EA учун текинга ёзиб берган.

Биринчи версияда машҳур ибора бошқачароқ бўлган: "If it’s in the game, EA Sports, it’s in the game". Энтони уни ўзи ўйлаб топган, лекин кейинроқ уни янада соддароқ кўринишга ўзгартирган.

Ўйинда унинг овозидан фойдаланишганидан Энтони анча кейин хабар топади. Бир куни ўғли ўйинни ёқади ва Энтони ўз сўзларини эшитади. Шундан буён вақти-вақти билан ўзининг машҳур сўзларини мухлислар учун такрорлаб туради.

Эндрю кейинроқ қўлланма чиқаради, айнан унда қуйидаги сўзларни тўғри талаффузига ҳам тўхталинган: "EA Sports" — бу шунчаки, енгил айтиб ўтиб кетадиган сўз эмас. Жумла бир оз агрессив ва аниқ талаффуз қилиниши лозим. Сиз Худди "стейк" дардида бўлган оч кучук каби тажовуз билан талаффуз қилар экансиз, овозингизга бироз такаббурликни қўшамиз ва барчаси худди қўшиқдек янграйди".

У "EA Sports" билан ҳамкорликдан жуда мамнун: "1992 йилдан буён спорт симуляторларида менинг овозим кетаётгани, бу албатта, ажойиб". EA бугунги кунда ҳам дубляж афсонаси билан алоқада бўлиб туради ва муҳим тадбирларга таклиф қилади.

Шунингдек, Эндрю доимо мухлисларни хурсанд қилишга тайёр:


Эндрю Энтони сўзлари — ёшлигида FIFA ёки EA Sports компаниясининг бошқа бир ўйинини ўйнаган исталган инсон учун болалигидан ёрқин бир хотира. Чамаси, яқин йилларда бу шундайлигича қолади. Хўш, сайтимизнинг азиз ўқувчилари, сиз бу иборани эслай оласизми? Ёшлигингизда "EA Sports"нинг қайси ўйинларини ўйнар эдингиз?    


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика