Breaking news: Жепаров ва Махарадзе "Локомотив" билан 1 йиллик шартномага имзо чекди
05 янв 2016 16:50
Янгиликлар
Breaking news: Жепаров ва Махарадзе "Локомотив" билан 1 йиллик шартномага имзо чекди
Бугун Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси бўлган Сервер Жепаров Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси билан бир йиллик шартномага имзо чекди.
Бир неча йилдан бери Ўзбекистон чемпиони бўлиш учун ҳаракат қилиб келаётган "темирйўлчилар" ўз сафларини икки нафар етакчи футболчи билан тўлдириб олди. Улардан бири МТЖнинг етакчиси Сервер Жепаров, иккинчиси "Пахтакор" сардори Кахи Махарадзе.
Шундай қилиб, Сервер Жепаров 5 йиллик таннафусдан сўнг яна олий лигага қайтди.
Улардан ташқари "Машъал" ҳимоячиси Шерзод Файзиев ҳам клуб билан шартномага имзо чекди.
Фикрлар