Brain Ring: “Шоҳруз Норхонов 20та саволдан 18тасига тўғри жавоб бериб 90 балл жамғарди”
25 окт 2016 11:51
Янгиликлар
Brain Ring: “Шоҳруз Норхонов 20та саволдан 18тасига тўғри жавоб бериб 90 балл жамғарди”
“Brain Ring”нинг навбатдаги иштироксичи “Обод” клуби футболчиси Шоҳруз Норхонов бўлади.
Жаҳонгир Сотволдиев: Шоҳруз лойиҳамизни бошлашимиздан аввал мактаб пайтларида қандай баҳоларга ўқигансиз, қайси фанларни яхши ўзлаштиргансиз, шулар ҳақида тўхталиб ўтсангиз.
Шоҳруз Норхонов: Мактаб пайтлари 4-5 баҳога ўқиганман. У даражада аълочи бўлмаганман (кулади). Тарих ва кимё фанларига қизиқардим.
Жаҳонгир Сотволдиев: Шоҳруз мен сизни лойиҳамиз шартлари билан таништириб ўтаман. Демак, сизга 20 та савол берилади, булардан 10 таси футбол ҳақида, қолган 10 таси бошқа соҳа ҳақида бўлади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 5 балл берилади. Ҳар бир савол жавобини ўйлаб олиш учун сизга 30 сония тақдим этилади. Шу 30 сония ичида саволга жавоб бера олмасангиз у ҳолда саволнинг жавобини ўзим айтишимга тўғри келади. Агарда жавоб беришга қийлансангиз, сизга 2 та имконият тақдим этилади. Имкониятлардан бири 50/50, яни битта саволдан 2 та нотўғри жавоб олиб ташланади. Иккинчиси эса, дўстингизга қўнғироқ қилиб саволнинг жавобини сўрашингиз мумкин. Сиз исталган вақтда мана шу имкониятлардан фойдалансангиз бщлади. Демак, саволларни беришни бошлаймиз, омад ёр бўлсин.
Жаҳонгир Сотволдиев: Ўзбекистонда илк бор метро нечанчи йилда фойдаланишга топширилган?
А) 1977 B) 1978 С) 1979 D) 1980
Шоҳруз Норхонов: Менимча 1977 йилда бўлса керак.
Жаҳонгир Сотволдиев: Жавобингиз тўғри.
Жаҳонгир Сотволдиев: Ўзбекистон терма жамоасида ишлаган қайси мураббий энг кўп ўйин ўтказган?
А)Рауф Инилеев B) Вадим Абрамов С) Миржалол Қосимов D) Равшан Ҳайдаров
Шоҳруз Норхонов: Миржалол Қосимов
Жаҳонгир Сотволдиев: Жавобингиз тўғри.
Жаҳонгир Сотволдиев: Захириддин Муҳаммад Бобур неча ёшида тахтга ўтирган?
А) 11 B) 12 С) 13 D) 14
Шоҳруз Норхонов: 14 ёшида тахтга ўтирган бўлиши керак
Жаҳонгир Сотволдиев: Жавобингиз нотўғри. Тўғри жавоб эса “В” варианти 12 ёшида.
Жаҳонгир Сотволдиев: Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайси терма жамоа билан кўп тўқнаш келган?
А) Жанубий Корея B) БАА С) Қатар D) Япония
Шоҳруз Норхонов: БАА терма жамоаси билан
Жаҳонгир Сотволдиев: Тўғри жавоб бердингиз.
Жаҳонгир Сотволдиев: Нима учун Соҳибқирон Амир Темур хайкалида отнинг битта олд оёғи кўтарилган холда бунёд этилган?
А) Жангда халок бўлгани учун
B) Жангда яраланиб бироз вақт ўтгандан кейин халок бўлгани учун
С) Ўз вафоти билан халок бўлгани учун
D) Барча жавоблар тўғри
Шоҳруз Норхонов: Имкониятдан фойдаланаман, 50/50.
Жаҳонгир Сотволдиев: “С” ва “D” вариантларини олиб ташлайман. Сизда “А” ва “В” вариантлари қолди.
Шоҳруз Норхонов: “В” варианти бўлса керак.
Жаҳонгир Сотволдиев: Жавобингиз тўғри.
Жаҳонгир Сотволдиев: 2005, 2006 йиллари Москванинг “Торпедо” жамоасида қайси футболчимиз тўп тепган?
А) Сервер Жепаров B) Александр Гейнрих С) Миржалол Қосимов D) Вячеслав Пономарев
Шоҳруз Норхонов: Александр Гейнрих
Жаҳонгир Сотволдиев: Жавобингиз тўғри.
Жаҳонгир Сотволдиев: Мен дунёни нима қилдим, ўзинг ўруғ жаҳоним, ўзим хоқон, ўзим султон, сен тахти сулаймоним, ёлғизим ягонам дейми, топинган кошонам дейми, ўзинг мени улуғлардан улуғимсан, ватаним... Шеърини қайси шоиримиз қаламига мансуб?
А) Абдулла Орипов С) Муҳаммад Юсуф B) Эркин Воҳидов D) Ўткир Ҳошимов
Шоҳруз Норхонов: Муҳаммад Юсуф
Жаҳонгир Сотволдиев: Тўғри жавоб бердингиз.
Жаҳонгир Сотволдиев: Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси илк бор нечанчи йили Ўзбекистон чемпиони бўлган?
А)1991 B) 1992 С) 1993 D) 1994
Шоҳруз Норхонов: 1992 йилда
Жаҳонгир Сотволдиев: Тўғри жавоб бердингиз.
Жаҳонгир Сотволдиев: Соҳибқирон Амир Темур нечанчи йилда таваллуд топган?
А) 1335 С)1336 B)1337 D) 1338
Шоҳруз Норхонов: Буни билмасам уят бўлар, 1336 йилда таваллуд топган.
Жаҳонгир Сотволдиев: Тўғри жавоб бердингиз.
Жаҳонгир Сотволдиев: Юрий Вазгенович Саркисян “Нефтчи” жамоасини нечанчи йилда қабул қилиб олган эди?
А) 1984 B) 1985 С) 1986 D) 1987
Шоҳруз Норхонов: 1987 йилда. “Манчестер Юнайтед” клуби собиқ бош мураббийи Сэр Алекс Фергюсон билан бир вақтда ишга келган
Жаҳонгир Сотволдиев: Жавобингиз тўғри.
Жаҳонгир Сотволдиев: Машҳур “Суюнчи” фильмида ким жарима зарбасини амалга ошира олмай майдон четидаги уйнинг дераза ойнасини синдиради?
А) Турсунбой С) Қўзивой B) Абдулла D) Ғайбулла
Шоҳруз Норхонов: Қўзивой
Жаҳонгир Сотволдиев: Тўғри жавоб бердингиз.
Жаҳонгир Сотволдиев: Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайси терма жамоани йирик 15:0 ҳисобида мағлубиятга учратган?
А) Қирғизистон B) Тожикистон С) Афғонистон D) Мўғулистон
Шоҳруз Норхонов: Мўғулистон
Жаҳонгир Сотволдиев: Тўғри жавоб бердингиз.
Жаҳонгир Сотволдиев: Барчамиз севиб томоша қиладиган “Абдуллажон” фильми нечанчи йилда суратга олинган?
А) 1989 В) 1990 С) 1991 D) 1992
Шоҳруз Норхонов: 1991 йил.
Жаҳонгир Сотволдиев: Жавобингиз тўғри.
Жаҳонгир Сотволдиев: Нечанчи йили олий лигада 20 та жамоа иштирок этган?
А) 1999 B) 2000 С) 2001 D) 2002
Шоҳруз Норхонов: Имкониятдан фойдаланаман. Мураббийимиз Жафар ака Ирисметовга қўнғироқ қиламан. Тўғри жавоб 2000 йилда экан.
Жаҳонгир Сотволдиев: Жавобингиз тўғри.
Шоҳруз Норхонов: “Кунг-Фу Панда” мультфильмида Жеки Чан қайси қаҳрамонга овоз берган?
А) Пандага В) Турнага С) Маймунга D) Устоз Шифуга
Шоҳруз Норхонов: Маймунга
Жаҳонгир Сотволдиев: Жавобингиз тўғри.
Жаҳонгир Сотволдиев: Мустақилликдан сўнг, Олий лигамизда биринчи тўпурар ким бўлган?
А) Валерий Кечинов (Пахтакор С) Рустам Дўрмонов (Нефтчи) Фарғона
B) Равшан Бозоров (Нефтчи) Фарғона D) Олег Шацких (Навбаҳор) Наманган
Шоҳруз Норхонов: Валерий Кечинов
Жаҳонгир Сотволдиев: Жавобингиз тўғри.
Жаҳонгир Сотволдиев: Самарқанддаги Улуғбек мадрасаси нечанчи йилларда бунёд этилган?
А) 1414-1416 В) 1417-1420 С) 1420-1423 D) 1425-1428
Шоҳруз Норхонов: Таҳмин қиламан, “С” варианти бўлса керак.
Жаҳонгир Сотволдиев: Жавобингиз нотўғри, тўғри жавоб эса “В” варианти 1417-1420 йилларда.
Жаҳонгир Сотволдиев: Олий лигамизда 2001 йили қайси жамоа бош совринни қўлга киритган?
А) “Пахтакор” B) “Навбаҳор” С) “Нефтчи” D) “Дўстлик”
Шоҳруз Норхонов: “Нефтчи”
Жаҳонгир Сотволдиев: Жавобингиз тўғри.
Жаҳонгир Сотволдиев: Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида нечта мадраса қад ростлаган?
А) 3 та С) 5 та B) 7 та D) 10 та
Шоҳруз Норхонов: Буни аниқ биламан, 3 та. Улуғбек, Тиллакори ва Шердор мадрасалари.
Жаҳонгир Сотволдиев: Тўғри жавоб бердингиз.
Жаҳонгир Сотволдиев: Ривалдо 2009 йили “Бунёдкор” сафида нечта гол уриб чемпионат тўпурар бўлган?
А) 17 B) 18 С) 19 D) 20
Шоҳруз Норхонов: 19
Жаҳонгир Сотволдиев: Жавобингиз тўғри.
Шоҳруз Норхонов: Жуда ҳам ўзига ҳос ажойиб лойиҳани амалга оширибсизлар. Мактабда ўқиган дамларим ёдимга тушди. Айрим саволларга таваккал қилиб бўлса ҳам жавоб бердим. Бразилиялик футболчи Ривалдони ҳам “Бунёдкор” жамоасида ўйнаган пайтларини ёдга олдиб ўтдик. Бундай лойиҳалар янада кўп бўлгани яхши. Билимли футболчилар ярим ҳимояда тўп тепишади деб ўйлайман. Балки лойиҳанинг кейинги сонига “Пахтакор” жамоасидан Жамшид Искандеровни чақирсанглар керак. Менга “Brain ring” лойиҳаси ёқди. Келгуси сондаги иштирокчиларга омад тилайман.
Жаҳонгир Сотволдиев
Фикрлар