UZ

Сўнгги янгиликлар

17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  1 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  7 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  1 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  16 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  7 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  5 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  13 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1

"Барселона"нинг араб диёридаги афсонаси Хави ҳақида Янгиликлар

"Барселона"нинг араб диёридаги афсонаси Хави ҳақида

"Барселона"нинг собиқ футболчиси, айни пайтда "Ал Садд"да фаолият олиб бораётган Хавининг эришган ютуқлари, натижалари ва фаолиятига оид статистик маълумотларни тақдим этамиз.

Хавьер Эрнандес Креус (Хави) 1980 йил Террасса шаҳрида туғилган. “Барселона” жамоаси сардори, шунингдек Испания терма жамоасининг собиқ вице-сардори. Хави саккиз карра Испания чемпиони, уч бор Испания кубоги соҳиби, уч бор Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган. Халқаро аренада икки бор Европа ва бир бор Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган, шунингдек Олимпиада ўйинлари кумуш медали соҳиби.
Чемпионлар лигаси ва Испания чемпионатида майдонга тушиш бўича клуб рекордчиси. Испания тарихидаги энг кўп совринни қўлга киритган ўйинчи. Испания тарихидаги 2-рақамли энг яхши футболчи. Тўрт карра дунёнинг энг яхши плеймейкери. Хави майдонни яхши кўра билиши ва ажойиб паслари билан ажралиб туради. Шуларнинг хисобига у футбол тарихидаги энг яхши плеймейкерлардан ҳисобланади.
Хави футболчилик фаолиятини “Барселона Б” таркибида бошлаган, ўша пайтларда жамоа Сегундада қатнашарди.
Иккинчи жамоадаги муваффақиятли ўйинларидан сўнг Хави 1998 йил 18 августда Испания Суперкубоги учун баҳсда “Мальорка”га қарши ўйинда дебют қилди. Ла Лигада эса 1998 йил 3 октябрда илк бор майдонга тушди. Ўша баҳсда “Барселона” “Валенсия”ни 3-1 хисобида мағлуб этди. Хави биринчи голини “Реал Вальедолид” дарвозасига киритади, учрашув эса 1-0 хисобида якунланади. 1999-00 мавсумда Хосеп Гвардиоланинг жарохати Хавига асосий таркиб ўйинчиси бўлишига сабаб бўлди ва у ўз ўрнини 2015 йилгача ҳеч кимга бермади.
2004-05 мавсумда у “Барселона”нинг вице-сардорига айланди. 2005-06 йил Хави тиззасидан жиддий жарохат олади ва беш ой мобайнида майдонга қайта олмайди. Шу сабабли у Чемпионлар лигаси финал учрашувини ўтказиб юборади.

2008-09 йилларга келиб Хави “Барселона”нинг ажралмас футболчиси эди. Испания чемпионатидаги “Реал”га қарши баҳсда у тўртта голли узатмани амалга оширади, “Барселона” эса 6-2 хисобида ғалабага эришади. Хави 2008-09 йилларда яна Чемпионлар лигаси совринини боши узра кўтаради. Финалда “Манчестер Юнайтед” 2-0 хисобида мағлуб этилади, Мессиниг голига Хави ассистентлик қилади ва у Чемпионлар лигасининг энг яхши ўйинчиси бўлади. Шунингдек ўша мавсумда у Испания чемпионати (20) ва Чемпионлар лигасининг (7) энг яхши ассистенти бўлади. Мавсум якунида Хави “Барселона” билан шартномасини 2014 йилгача узайтиради ва йилига 7,5 млн евро ишлаб топади.
2009 йил 16 декабрда Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасидаги “Атланте”га қарши баҳсда қахрамонимиз “Барселона” таркибидаги 500-учрашувини ўтказади. Ушрашув эса 3-1 хисобида каталонияликлар фойдасига хал бўлади. Финалда улар “Эстудиантес”ни мағлуб этиб жаҳон чемпионлигини қўлга киритишади. 2009-10 йилги мавсумда “Барселона” 99 очко билан Испания чемпионига айланади, Хави эса чемпионатнинг энг яхши ўйинчиси бўлади. Испаниянинг Marca газетаси эса Хавини Леонель Месси ва Криштиану Роналдудан сўнг 3-ўринга муносиб кўради.
2010 йил 9 июнда Хави “Барселона” билан янги 4,5 йиллик шартнома имзолайди. 29 ноябрда у “Реал” дарвозасига мавсумдаги ўзининг учинчи голини киритади, клуб эса 5-0 хисобида ғалаба қозонади. Хави Чемпионлар лигаси доирасидаги “Арсенал”га қарши бахсда гол киритиб жамоасини чорак финалга чиқишига кўмаклашади. Мавсум якунида у Олтин тўпга даъвогар бўлган уч футболчидан бири эди. Лекин у жамоадошлари Леонель Месси ва Андреас Иньесталардан сўнг 3-ўринни эгаллайди. 2011 йил 5 январда Испания кубоги доирасидаги Бильбаонинг “Атлетик” жамоасига қарши баҳсда у “Барселона” таркибида 550-ўйинини ўтказади ва бу кўрсаткич бўйича клуб рекордчисига айланади.
2011 йил 10 декабрда Хави 600-ўйинида “Реал”га қарши майдонга тушади ва яна гол уради.
2014 йил 10 апрелда Хави Чемпионлар лигасидаги 100% аниқ тўп узатган биринчи футболчига айланди.
2015 йил 21 майда Хави мавсум якунлангач жамоани тарк этиши хақида эълон қилди ва фаолиятини Қатарнинг “Ал Садд” жамоасида давом эттиришини маълум қилди.
30 май куни Бильбаонинг “Атлетик”ига қарши майдонга тушди ва бу Хавининг “Камп Ноу”даги сўнгги учрашуви бўлди.

Айни пайтда "Ал Садд" сафида 6-рақам остида ҳаракат қилмоқда. У шу кунгача ушбу жамоа сафида 19 марта майдонга тушиб, 2 та гол киритди.



Терма жамоада
2000 йил 15 ноябрда Испания терма жамоаси Голландия билан ўртоқлик ўйинини ўтказади ва бу учрашувда Хави терма жамоа таркибида дебют қилади. 2002 йилги Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида Хави деярли майдонга тушмади, унинг ҳисобида фақатгина Австрияга қарши 1та ўйин бор эди. Лекин у Испания билан жаҳон чемпионатига йўл олади ва у ерда ЖАР ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларда майдонда тўлиқ ҳаракат қилди.
Евро-2004 саралаш баҳсларида Хави 5 та ўйинда майдонга тушади ва терма жамоа таркибида Португалияга боради. Лекин Евро Хави ва унинг жамоадошлари учун жудаям омадсиз ўтади. Гуруҳда улар бўлажак чемпион Греция ва финалчи Португалияга мағлуб бўлишади. Хави эса бирорта учрашувда майдонга тушмайди.
Хави Испания таркибида ЖАРда ўтказилган жаҳон чемпионатига йўл олади ва барча учрашувларда майдонда тўлалигича ҳаракат қилади ва турнир якунида рамзий терма жамоадан жой олади.
2011 йил 25 март куни Чехияга қарши бахсда қахрамонимиз Испания таркибидаги ўзининг 100-учрашувида майдонга тушади ва жамоасининг 2-1 хисобидаги ғалабасига хисса қўшади.
2014 йил 5 августда Хави расман Испания терма жамоасини тарк этиши хақида эълон қилди. У терма таркибида 132 учрашувда майдонга тушиб, 13та гол муалифига айланган.
2013 йил 13 июлда журналист Нурия Куниллера билан турмуш қурган. Уларнинг тўйлари Блан шаҳрида бўлиб ўтади. Жуфтлик ўшанда ўз тўйларида йиғилган пулларни онкологик касалликлар шифохонасидаги болакайларга тақдим этишга қарор қилганлар.




Совринлари:

Испания терма жамоасида
Ёшлар ўртасидаги ЖЧ ғолиби (1999)
Олимпиада кумуш медали соҳиби (2000)
Европа Чемпиони (2008,2012)
Жаҳон Чемпиони (2010)
Конфедерациялар кубоги кумуш медали соҳиби (2013)

Барселона
ЕЧЛ ғолиби (2006, 2009, 2011, 2015)
УЕФА Суперкубоги ғолиби  (2009, 2011)
Испания Чемпиони (1999, 2005, 2006, 2009, 2010, 2011, 2013, 2015)
Испания Кубоги соҳиби: (2009, 2012, 2015)
Испания Суперкубоги соҳиби (2005, 2006, 2009, 2010, 2011, 2013)
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби: (2009, 2011)



Шаҳсий ютуқлари:
Евро-2008нинг энг яхши футболчиси.
Испания чемпионатининг энг яхши ярим ҳимоячиси (2009).
“France Football” талқини бўйича Европанинг энг яхши уч ўйинчисидан бири (2010).
Дунёнинг энг яхши футболчиси учун номзод : (2008, 2009).
Дунё рамзий терма жамоаси сардори (2008).
Дунё рамзий терма жамоасига кирган (2008, 2009).
Дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиси (2009)
World Soccer талқини бўйича энг яхши футболчи (2010)


Википедия маълумотлари асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика